Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Комилжон Мирзабоев: «Мен ҳақимда айтилган гапларнинг барчаси бўҳтон»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Репортажлар
A A A

Яқинда бир қатор интернет сайтларида Фарҳод Норбўтаевнинг  “Ёмғирдан қочиб, дўлга йўлиққан “Нефтчи” деб номланган танқидий мақола чоп этилди.

Унда  “Нефтчи” ПФК раиси Комилжон Мирзабоев танқидий мақоланинг бош “қаҳрамони” сифатида кўрсатилган. Мазкур мақола жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Шу муносабат билан клуб матбуот хизмати 1 апрель куни журналистларни таклиф қилган ҳолда, клуб раиси Комилжон Мирзабоев билан махсус матбуот анжуманини ташкил этди. Анжуманда телевидение, газета ва сайт ходимлар иштирок этишди. (Улар Шуҳратбек Жўраев, Исломбек Рустамбеков, Фарҳод Норбўтаев, Дониёр Эргашев, Тўлқин Юнусов, Рухсор ТВ ходимлари) Анжуманда шахсан мақола муаллифининг ўзи ҳам қатнашди.

Дарвоқе, шунингдек, бир гуруҳ мухлислар ҳам иштирок этганликларини айтиш жоиз.

Буюртма мақола
Анжуман аввалида йиғилганларга Комилжон Мирзабоевнинг ҳаёти ва футболга бўлган муносабати хусусида кўрсатув ҳавола этилди. Бу кўрсатув 2012 йилда “Спорт” телеканали орқали намойиш этилган.

Шундан кейин у сўзга чиқди: “Ҳурматли журналистлар, бугунги матбуот анжуманига ташриф бурюганинглар учун сизларга миннатдорлик билдираман. Икки кун олдин интернет сайтларида мен учун ёқимсиз бўлган мақола чоп этилди. Лекин ростини айтсам, мен ушбу ёзилган мақолага жиддий аҳамият берганим йўқ. Ҳамма хоҳлаганини ёзаверади. Мевали дарахтга тош отаверишади деб ўйлагандим. Ўз ишимни доимо тўғри бажариб келганим боис бепарво бўлдим. Аммо вазиятга чуқур ёндошиб қарасам шунча қилинган меҳнатларим, обрўимга путур етиши мумкин. Шунинг учун сизларни йиғиб, аслида вазият қандай эканлиги борасида гаплашига қарор қилдим.

Айтиш мумкинки, ёзилган мақола буюртма асосида тайёрланган ва менга нисбатан туҳмат қилинган. Айни пайтда ишимиз жуда ҳам кўп. Мен улар билан шуғулланишим лозим”.

Беш йиллик дастур
— Жамоамиз матбуот котиби билан гаплашганимда майли ёзишса ёзишаверсин, дегандим. Аммо мақола ўта жиддий деб айтди. Шундан кейин ўша мақола муаллифи Фарҳод Норбўтаевга қўнғироқ қилиб, бир-биримизнинг кўзимизга қараб гаплашайлик дедим. Бу борада матбуот анжуманига келгани учун Норбўтаевга ҳам раҳмат. Сиз журналистларнинг ишингиз ёзиш, менинг ишим эса футболни ривожлантириш. Ёзилган мақола холисона бўлганида ҳақиқатга тўғри келарди. Бу билан мени эртага ишдан бўшатиб юборишмайди. “Нефтчи” клубини ривожлантириш учун беш йиллик дастур ишлаб чиққанмиз. Айнан ушбу дастур бўйича жиддий ишларни олиб боряпмиз. Мен футболни яхши тушунаман, унда ҳар хил муаммо ва тўсиқлар бўлишини ҳам биламан. Аммо ҳаммасини яхши томонга ўзгариши ҳам мумкин.

Қиладиган ишларимиз кўп
Бизда шартномалар ўта махфий ҳисобланади. Тузилган шартномани мен, футболчи ва Ўзбекистон Футбол федерациясининг спорт бўлимида рўйхатдан ўтказадиган инсон билади. Лекин мақолада йўқ нарсалар ёзилган. Агар мақолада келтирилган фактлар тўғри бўлганида мен ҳозир бу ерда ўтирмаган бўлардим. Балки муаллиф мени кўрмаган ва билмагани учун ўз хиссиётлари даражасида ёзган бўлиши мумкин. Шунинг учун сизлар билан очиқ гаплашиб олмоқчиман ва ушбу мавзу ёпилишини истайман. Бизни олдинда кўплаб ишлар кутиб турибди. Янги стадион, академия билан шуғулланяпмиз, аёллар жамоасини ташкил қилганмиз, улар билан ишлаяпмиз. Қолаверса, базамизни янгиламоқчимиз. Шунинг учун тез орада қайта таъмирламоқчимиз. Қиладиган ишимиз жуда кўп. Бундай бўҳтон ва бўлмағур гапларни деб, вақтимни беҳуда сафрламоқчи эмасман.

Қуруқ гаплар
Жуналистлардан бири клубни тарк этган футболчилар маблағ тўланган қоғозга имзо чекишган. Аммо улар ўз ҳақларини олишмаганлиги хусусида савол берди. Бунга клуб раисининг жавоби қуйидагича бўлди:

— Ҳуқуқ-тартибот органлари бор. Бу ердаги гапларимиз қуруқ гап холос. Яхшиси, улар ушбу органларга бўш қоғозга кўтарма пулини олганлиги учун имзо қўйиб беришгани ҳақида ёзиб беришсин. Бундан ташқари, футболчиларнинг пуллари пластик карточкага ўтказиб берилади. Қандай қилиб, уларнинг пулларини ўзлаштириш мумкин? Бундай муаммоларни уларнинг ўзлари тегишли органларга ёзиб ҳал қилиб олаверишсин. Мен футболчиларга пул бераётганини ҳам, олаётганини ҳам кўрмайман. Улар нега айнан энди ушбу мавзуни кўтариб чиқишди? Нега бу ҳақида кетаётган пайтда айтишмади? Ўзингиз ҳам бўҳтон бўлаётганини яхши тушуниб турибсиз-ку!

Петкович масаласи
Мақолада сербиялик футболчи Игорь Петковичнинг 200 миллион сўм миқдорида кўтарма пули олингани ёзилган эди. Аммо аслида ундай эмаслиги клуб раиси томонидан айтиб ўтилди.

— Жорий йилдан эътиборан “Нефтчи”да кўтарма пуллари берилмайди. Унинг ўрнига футболчиларга мавсум якунида қўшимча бонуслар берилиш борасида келишиб олганмиз. Бунинг учун жамоа ўз олдига қўшилган вазифани бажарган бўлиши керак. Шундай экан, Петкович ҳам бундан мустасно эмас. Бунга ишонмаганлар учун шартномасини кўрсатишим мумкин. У фақат маош олади. Умуман олганда, бундай рақамлар қаердан олингани мени ҳайрон қолдирмоқда.

Амет Мемет ҳақида
Амет Меметни раҳбариятнинг таклифи билан олиб келганмиз. Фақат у келган пайтда жамоамизда Евгений Шохин бош мураббий эди. Лекин унинг ўзи соғлиги ёмонлигини айтди. У соғлиги ёмонлиги учун клубдан кетди. Мемет келганда у билан шундай келишгандик: аввалига ойлик билан мукофот пулларни оласиз, кейин охирида шартларни айтасиз. Кейин чемпионат якунида келишганимиздек Мемет раҳбариятга ўзининг шартларини маълум қилди. Бироқ у бизга шундай талаблар қўйдики, нафақат “Нефтчи”, балки бошқа клублар ҳам унинг талабини бажара олмасди. Амет Абдуллаевич билан хайрлашдик.

Ушбу мутахассис ҳам фақат маош олган холос. Унга ҳам ҳеч қандай кўтарма пуллари берилмаган. Амет Абдуллаевич билан келишувимиз 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етган. Унга пул бериб келаётганимиз ҳақидаги хабарлар ҳам асосга эга эмас деб ўйлайман. Мана унинг ҳам шартномасидан нусха олиб келганман. ПФЛ муҳри босилган. Кўриб турганингиздек, ҳеч қандай қўшимча пул тўланмаган.

Дэвид Ония тўғрисида
— “Нефтчи” даволаш марказига айланди деганлар учун шуни айтишим жоизки, Ониянинг биз билан тузган шартномамиз бор. Йил бошида нигериялик футболчи билан шартнома имзолаганмиз. Бизга айнан у каби тажрибали ҳимоячи керак эди. Аммо Дэвид “Футбол Мед” кўригидан ўта олмади. Айни дамда клуб томонидан даволанмоқда. Яқинда ҳимоячи олдимга келиб, Қозоғистонга кетмоқчи эканлигини, биз сарфлаган пулларни тўлашини айтди. Лекин мен бунга битим муддат якунламасдан қўйиб юбормаслимизни айтдим. Агар иккинчи даврада яна тиббий кўрикдан ўта олмаса, Ония клуб сарфлаган пулларни қайтаради ва озод агент сифатида “Нефтчи”ни тарк этиши борасида келишиб олдик.

Куни кеча у билан гаплашдим. Ҳимоячи даволаш жараёни яхши кетаётганини ва тез орада яна машғулотларга киришини айтди. Бу албатта биз учун қувонарли ҳолат.

Гвазава хусусида
Гвазава ҳақида ҳам шуни айтиш жоизки, уни аввал “Пахтакор”га тавсия этишган. Улар эса бизга таклиф этишди. Унга ҳам бошқалар қатори ҳеч қандай кўтарма пули берилмаган. Левани билан олти ойга шартнома имзолаганмиз. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Шуни айтиш керакки, ҳамма ўйлаганидек Фарғонада пуллар дарахтда ўсмайди. Ўйинчилар билан ўз ўғлим билан гаплашгандек гаплашаман. Ишонмаганлар бориб сўраши мумкин.

Футбол ичидаги одам
Жамоамни тарк этган ўйинчиларга ҳеч қандай ёмонлигим йўқ. Улар кетаётганида кўзимга қараб хайрлашиб кетишган. Ўша Сардор Мирзаев, Шукур Пўлатов, Анвар Бердиев, Мансур Саидов фақат Иқбол Акрамов хайрлашмасдан кетган холос. Ким нима деса деяверсин, ҳамма ўз фикрига эга. Мен эса узоқ йиллардан бери футболнинг ичидаман. Кеча футболга кириб бугун клубга раис бўлиб қолганим йўқ. Бу йўлда қанчадан-қанча машаққатларни босиб ўтганман, буни сизлар билмайсизлар. “Нефтчи”даги ҳозирги қийинчиликлар ҳеч нарса эмас. Биз албатта бу вазиятдан чиқиб кетамиз.

Хулоса ўрнида
Электрон ОАВ ривожланиб кетди. Ахборот олиш ва тарқатишнинг энг тез, осон ва (бугунги кунда муҳим бўлган) арзон йўли ҳам шу. Интернет орқали тарқатилган хабарлар ҳам оммага жуда тез етиб бормоқда. Лекин айрим сайтларда берилаётган маълумотлар асоссиз эканлиги кишининг ҳайратга солади. Хусусан, “Ёмғирдан қочиб, дўлга йўлиққан “Нефтчи” номли мақоласини ҳам шулар қаторига қўшиш мумкин. Матбуот анжуманида иштирок этган муаллиф билдирилган фикрларни далиллар билан исботлаб бера олмади.

Буни клуб ҳуқуқшуноси ҳам афсус ва нодоматлар билан тилга олди.

— Аввало бир нарсани тушунишларингизни истайман. Суд ҳукми чиқмагунча бирор кишини жиноятчи деб аташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мақола муаллифи эса клуб раисини жиноятчига чиқариб қўйибди. Энг ачинарлиси унда аниқ далиллар йўқ. Фақат эшитгандим, айтишганди каби қуруқ гаплар.  Бекорга доно халқимиз “қўлидан ушламасанг ўғри эмас” деб айтишмайди. Ростини айтсам, ҳозир бу ерга келиб қимматли вақтимни бой берганимни тушундим. Бундай мақолани ёзиш учун аниқ далиллар керак. Далил бўлмаса ҳеч нарсага эриша олмайсиз”, дейди жамоа ҳуқуқшуноси.

Дарҳақиқат, бундай мақолаларни ёзиш учун қўлимизда етарлича далил бўлмас экан, панд еб қўйишимиз ҳеч гап эмас.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 14:18, 02.04.2014. Ўқилди: 8516 марта. Фикрлар: 48 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.