Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5595]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3894]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3168]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2291]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2019]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1922]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1712]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1629]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1550]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1475]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

3-турнинг энг томошабоп ўйини — «Сўғдиёна»–«Динамо»!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Пайшанба ва шанба кунлари кутилганидек 3-тур ўйинлари ўтказилди. Кўпчилик олдиндан тахмин қилганидек ҳар бир беллашув ўзига яраша қизиқарли ва ҳужумларга бой бўлди. Мавсум боши бўлишига қарамасдан жамоалар шиддатли ва кескин ўйин кўрсатишмоқда. Бу сафар ҳам эътиборингизга 3-тур статистикасини ва рақамларни келтириб ўтмоқчимиз. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур турда томошабинлар сони анча ошди.

Мухлислар ташрифи

2-турда томошабинларнинг ташрифи кескин пасайганини бироз ажабланарли бўлганди. Лекин 3-турда бу борадаги кўрсатгич яхшиланиши олдиндан маълум эди. Чунки ушбу турда “Навбаҳор” билан “Андижон” ўз майдонида ўйнадилар ва уларнинг ўйинларига мухлислар бошқаларникига қараганда кўпроқ келмоқдалар. Табиийки, энг кўп мухлис “Навбаҳор” – “Нефтчи” беллашувида қайд этилди. “Косонсой” стадионига 12579 ишқибоз йиғилди. Ундан кейинги энг кўп мухлис “Андижон” – «Машъал” ўйинига келди ва 8741 мухлис “Соғлом авлод” стадионида томоша қилдилар. Агарда андижонликлар ўтган турда “Қизилқум”ни енгиб қайтишганида стадион яна мухлислар билан тўлиши муқаррар эди. Мазкур турда энг кам томошабин яна “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинга тўпланди. “Олмалиқ”қарши учрашувни фақатгина 1425 мухлис кузатиб борди холос. Қизиқ томони шундаки, мавсум бошланганидан бери асосан чемпион ва Кубок соҳиби бўлган жамоанинг ўйинларини кам мухлис томоша қиляпти. Наҳотки, етакчи жамоанинг ўйини қизиқиш уйғотмай қўйган бўлса!? Шунингдек, “Пахтакор”нинг ўз майдонидаги ўйинларига ҳам жуда оз мухлислар келарди. Аммо ушбу турда “Қизилқум”ни қабул қилди ва стадионга 4261 нафар мухлис тўпланди. Учрашувдан аввал “Пахтакор” раҳбарияти ишқибозларни стадионга чорлаш борасида бир қатор ишларни амалга ошираётганлиги айтилганди. Демак, бу борада ишлар ўз самарасини беришни бошлаган. “Бунёдкор” ҳам ишқибозларни стадионга чорлаш борасида қандайдир ишларни амалга оширса яхши бўларди.

Огоҳлантиришлар ва четлатишлар

3-тур қўполликларга бой бўлди ва ҳакамлар томонидан кўплаб сариқ карточкалар кўрсатилди. Табиийки, майдондан четлатилган ўйинчилар ҳам бўлди. Буни қарангки, энг оз сариқ карточка кўрсатилган учрашув “Металлург” – “Локомотив” учрашувида кузатилди. Бош ҳакам Валентин Коваленко иккала жамоадан иккитадан ўйинчини огоҳлантирди. Шунингдек, “Насаф” – “Бухоро” беллашувида ҳам тўртта сариқ карточка кўрсатилди. Аммо фарқи шундаки, барча огоҳлантиришлар бухороликларга берилди. “Навбаҳор” – “Нефтчи” ва “Пахтакор” – “Қизилқум” баҳсларида еттита ўйинчи сариқ карточкалар билан жазоланди. Шунингдек, водий дербисида наманганликлар аъзоси Баҳтиёр Ёқубов қизил карточка туфайли майдонни тарк этди. Бундан ташқари “Сўғдиёна” – “Динамо” баҳсининг 22-дақиқасида мезбонлар аъзоси Элёр Орипов бош ҳакам Шерзод Қосимов томонидан четлатилди ва бу мезбонларга қимматга тушди. Умуман олганда, ушбу турда 38та футболчи сариқ карточкалар билан жазоланди ва 2та ўйинчи майдондан чиқариб юборилди. Бу эса ҳақиқатдан барча ўйинларнинг асабий ва қўпол тарзда ўтганини билдиради.

Натижалар ва голлар

3-турда еттита учрашув ўтказилган бўлса, шулардан иккитасида мезбонлар ва учтасида меҳмонлар ғалаба қозонишди. Иккита ўйинда дуранг қайд этилди. “Локомотив”, “Машъал” ва “Динамо” жамоалари сафардан ғалаба билан қайтишди. Бўлиб ўтган учрашувларда дарвозаларга жами 14та тўп киритилди. Шулардан 7таси мезбонлар ва 7таси меҳмонларга тегишли бўлди. Ҳеч бир футболчи дублга эришгани йўқ. Бундан ташқари учта ўйинда пенальти белгиланди ва ундан иккитасида футболчилар унумли фойдаланишди. Жумладан “Насаф” – “Бухоро” учрашувида мезбонлар сардори Артур Геворкян, “Сўғдиёна” – “Бухоро” баҳсида эса Суҳроб Қобилов пенальтидан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувида меҳмонлар ҳужумчиси Зафар Полвонов белгиланган пенальтидан гол ура олмади. Аммо ўша вазиятда дарвозабондан қайтган тўпни Александр Алимпиевич боши билан гол уриб Полвоновнинг айбини ювиб юборди. Энг йирик ҳисоб “Насаф” – “Бухоро” учрашувида кузатилди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Умуман олганда, ҳеч бир ўйинда учтадан кўп тўп киритилмади. “Сўғдиёна” – “Динамо” беллашувида ҳам меҳмонлар учта тўп киритишди. Қолган учрашувларда эса жамоалар фақат биттадан гол уришди.

Тезкор гол

Ҳар бир жамоа иложи борича тезкор гол уришга ҳаракат қиладилар. Бу сафарги турда бирор бир клуб дастлабки 10 дақиқада ҳисобни оча олмади. Фақат “Насаф” етакчиси Артур Геворкяннинг 16-дақиқада киритган тўпни энг тезкор гол сифатида қайд этилди. Хатто икки кун аввал ўтказилган “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувида ҳам тезкор голни кўрмадик.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 14:52, 03.04.2014. Ўқилди: 3061 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик