Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Оқ-тепа» мавсумни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Шарқий зона
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларига старт берилди. “Оқ-тепа” мавсумни сафарда “Бунёдкор-2”га қарши учрашув билан бошлади.

Беллашувнинг биринчи бўлими «Оқ-тепа» учун омадли келди. Жамоа рақиб дарвозасини икки дақиқа ичида икки бор нишонга олиб, танаффусга 0:2 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Биринчи вазиятда ҳужумчи Маъруф Аҳмаджонов ўзини кўрсатди. У жарима майдони атрофида ҳимоячидан фаолроқ ҳаракат қилган ҳолда ҳисобига гол ёзиб қўйди – 0:1. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас, энди Никита Павленко иқтидорини намойиш қилди. Ярим ҳимоячи жарима майдони ташқарисидан туриб, дарвоза томон кучли зарба йўллади – 0:2.

Танаффусга қадар ҳам, иккинчи бўлимда ҳам «Оқ-тепа»да ҳисобни йирик кўринишга олиб келиш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Аммо йигитларга бошқа омад кулиб боқмади. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида “сен урмасанг, сенга уришади” нақли ўзини кўрсатди. Ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан кейин захирадан майдонга тушган Владислав Нуриев ўртадаги фарқни биттага қисқартирди. Қолганига мезбонларнинг кучи ҳам, вақти ҳам етмади. Шу тариқа “Оқ-тепа” мавсумни ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон Биринчилиги. 1-тур
“БУНЁДКОР-2” – “ОҚ-ТЕПА” - 1:2 (0:2)
3 апрель. “Бунёдкор” стадиони.
Бош ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Мўмин Мажидов (Косонсой), Раҳим Ғопуров (Наманган).
Захирадаги ҳакам: Тимур Гайнуллин (Тошкент).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).
“Бунёдкор-2”: Зафар Сафоев, Шаҳбоз Тожибоев (Шаҳзод Абдураҳимов, 40), Ислом Қобилов, Элбек Равшанов (Суннат Абдуллажонов, 70), Нодир Мавлонов, Дилшод Аҳмадалиев, Турсун Раҳимбердиев (Даврон Мамажонов, 55), Жавоҳир Қахрамонов, Нуриддин Ҳасанов, Жавоҳир Эшонқулов (Владислав Нуриев, 65), Фарҳод Намозов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Нодир Тешабоев (Дониёр Усмонов, 78), Зафар Қорақулов, Никита Свиридов (Сергей Рекун, 60), Никита Павленко, Алишер Шоғуломов, Маъруф Аҳмаджонов, Нодир Саъдуллаев, Темур Турдиев, Саид Топилов, Хуршид Йўлдошев Набижонович (Зокир Мирзааҳмедов, 70).
Голлар: Маъруф Аҳмаджонов, 24 – 0:1. Никита Павленко, 26 – 0:2. Владислав Нуриев, 82 – 1:2.
Огоҳлантиришлар: Нодир Саъдуллаев, 16. Зафар Қорақулов, 27. Хуршид Йўлдошев Набижонович, 53. Саид Топилов, 68. Зокир Мирзааҳмедов, 90.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 19:23, 03.04.2014. Ўқилди: 3811 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик