«Бухоро» - «Металлург» учрашуви қаерда бўлиб ўтади?
Олий лига 4-тур учрашувлари бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. "Бухоро" жамоаси ушбу турни ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади.
Кўпчиликни ушбу учрашув қаерда бўлиб ўтиши қизиқтириши табиий. Бухоро шаҳридаги марказий арена — "Бухоро" спорт мажмуаси майсаси деярли идеал ҳолатга келиб улгурди, лекин мутахасислар ушбу майсанинг шу тарзда ажойиб ҳолатини йил охиригача сақлашни мақсад қилишган. Бунинг учун ҳеч бўлмаганда яна бир учрашувни Вобкентдаги "Ёшлик" ўйингоҳида ўтказишга тўғри келади.
Демак, "Бухоро" - "Металлург" учрашуви 5 апрель куни Вобкентда ўтказилади. Учрашув соат 16:30 да бошланади.
Жамоа раҳбарияти ҳамда стадион маъмурияти юзага келган ноқулайликлар учун мухлислардан узр сўрайди. Барчасини тўғри тушунасизлар деган умиддамиз.
Барча мухлисларни "Ёшлик" стадионига таклиф этамиз, зеро, ушбу муҳим ва оғир учрашув олдидан жамоа фақат ва фақат ўзининг содиқ мухлисларининг қўллаб-қувватлашига муҳтож.
Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 23:20, 03.04.2014. Ўқилди: 2730 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар