Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қосимовнинг миясини чалғитмаслик керак

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Март ойи ўрталари эди. “Арена” эшиттиришининг навбатдаги сонларидан бирида телефон орқали боғланган мухлислардан бири чиқиб, “шу Қосимов масаласини муҳокама қилмасак бўлмайдими. Бир неча ойдан бери гапирилади. Бирибир фойдаси йўқ. Жонга ҳам тегиб кетди бу масала. Футболда ундан бошқа муҳокама этадиган мавзу қолмадими?”, дея сўраб қолди. Ўз ўрнида мен унга ўша кунги “Арена”нинг мавзусини эслатдим: “Бунёдкор”нинг Осиё чемпионлар лигасидаги иштироки!

Мавзу шу бўлгандан кейин жамоанинг бош мураббийи ҳақида мухлисларнинг гапларини тўсиб қўя олмаймиз. Бунинг устида бош мураббий миллийда ҳам ишласа! БААни енга олмаган пайтимизда “Бунёдкор”да ҳам ишлар юришмай қолди. Табиий, мухлислар учун бу икки мавзу қайноқ бўлади. Ўша куни мавзуни Қосимов номини тилга олмасдан давом эттиришга уриниб кўрдим. Футбол мухлисларининг аксарияти “Миржалол Қосимовнинг икки жойда ишлаши бир-бирига халақит беради”, деган фикрда собит қолишди.

Мана энди Миржалол Қосимов “Бунёдкор”ни тарк этар экан, унинг исми шарифи ОАВда энг кўп тилга олинади. Агарда бизда ҳам кимдир буни ҳисобга олса, апрелнинг биринчи ўн кунлигида Қосимов номи топ ўнталикка киришига шубҳа йўқ. Бундан кейин ҳам Миржалол ака ҳақида кўп гаплар ёзилади. Ҳозир ёзилаётган сатрлар ҳам шулар жумласидан. “Бунёдкор”нинг 2014 йилги мавсумга тайёргарлигига бошчилик қилган, жамоада катта қудратга эга бўлган мураббийнинг кетиши бироз ғайритабиийдек туюлмоқда. Клуб расмий сайтида бу футболимиз раҳбариятининг талаби билан бўлгани изоҳланган. Қизиқ, футболимиз раҳбарияти бунданда муҳим даврларда нега шундай талабни қўймаган экан?

2012 йил 4 июнь куни миллий терма жамоани қабул қилиб олганида Қосимов ва “Бунёдкор” ОЧЛда яхши иштирок этаётганди ва ўша йилда иккала томонни ҳам бирдек олиб боришига розилик билдирилди. Лекин, 2013 йилги мавсумдаги ўйинлар (ЖЧ саралашлари, плей офф) ҳозиргилардан мингчандон муҳим эдику! Нега ўша пайт футболимиз раҳбарияти Қосимовга шундай талабни қўймади? Балки, бу иш бир йил аввал қилинганида ҳозир Қосимов терма жамоа билан мундиалга тайёргарлик кўраётган, яна аллақайси мураббий “Бунёдкор” билан гуруҳда етакчилик қилаётган бўлармиди...

Қосимовнинг “Бунёдкор”дан кетишини кўпчилик Инчеондаги Осиё ўйинларида иштирок этадиган термага ҳам унинг раҳбарлик қилиши билан боғлашмоқда. Агар шундай бўлса Жанубий Кореяда ўтадиган мусобақа 1994 йилги Осиё ўйинларидан 20 йилдан сўнг такрорланмоқда ва бу юбилейга терма жамоамиз совға ҳозирлаши керак. Хуллас, Миржалол Қосимов олдида яна бир уддаланиши қийин вазифа кўндаланг бўлди. ФИФА ёки ОФКнинг тақвимидан ўрин олмаган ушбу мусобақани ютиш учун Қосимов “Бунёдкор”ни бой бермоқда. Бу гапларни ҳали ЎФФ расман тасдиқламади, агар тақдиғини топадиган бўлса, Шуҳрат Мақсудовнинг мураббийликдаги авторитети нима бўлади? Уммондаги Осиё чемпионатида муваффақиятсизликдан сўнг ҳам лавозимини сақлаб қолган Мақсудовнинг шогирдлари Осиё ўйинларида ҳам қатнашиши табиий.

Ўзбекистон футбол федерациясининг бугунги ривожланган ахборот майдонида ягона маълумот тарқатувчи манбаси ҳисобланган Твиттердаги саҳифасида “Қосимов 2015 йилги Осиё Кубоги стартигача фақат миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради” деб ёзиб ўтилган. Твиттердаги бу гапларга ишонсак, юқоридаги муҳолазаларимиз ўз кучини йўқотади. Лекин, твиттер барибир твиттерда, у расмий бўладими, норасмийми, сайт эмас, ижтимоий тармоқ!

Масаланинг яна бир томони бор. Миржалол Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоа олдида Осиё кубогида аввалгидан кўра яхши натижага эришиш, ҳеч бўлмаганда аввалгисини яхшилаш вазифаси турибди. Ғурур ва ор учун ҳам футболчи ва мураббийлар буни қилишлари керак, юқоридан ҳеч ким вазифа қўймаган тақдирда ҳам. Шундай экан, Қосимовнинг миясини энди Осиё ўйинлари билан чалғитмаслик керак!

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 09:42, 06.04.2014. Ўқилди: 6007 марта. Фикрлар: 40 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик