Карло Анчелотти: «Омадимиз келиб, ярим финалга чиқдик»
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Боруссия"га қарши жавоб ўйинида (0:2) ўз жамоасига омад кулиб боққани туфайли ярим финалга чиққанини тан олди.
«Ярим финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Аммо ўйин сифати бизни қаноатлантирмади, айниқса, биринчи бўлимда. Икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштириш учун рақибда имкониятлар кўп бўлди.
Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик. Бу футбол. Биз кўп хато қилдик, ишончсиз ўйинимиз орқали рақибга кўп совғани тақдим этдик. Муҳим паллаларда Касильяс фантастик сейвларни намойиш қилди. У жуда ва жуда яхши ўйнади.
Ушбу босқичда барча ўйинлар қийин бўлади. Омадимиз келиб, ярим финалга чиқдик», – дейди Анчелотти.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 02:41, 09.04.2014. Ўқилди: 4355 марта. Фикрлар: 14 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар