Бугун 11 октябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6221 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спорт гимнастикачиларимиз ўзларига билдирилган ишончни аъло даражада оқлашди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / гимнастика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мамлакатимиз спорт гимнастикачилари Осиёда етакчи терма жамоалардан бири эканликларини жорий йилнинг 7-14 апрель кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган XIII Осиё чемпионатида яна бир бора исботладилар.

Қитъанинг 21 давлати вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур чемпионатда Осиёнинг бугунги кундаги энг кучли спортчилари аниқланиши билан бирга, шу йилнинг 16-28 август кунлари Нанкин шаҳри (Хитой)да ўтказиладиган II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари ҳам ўйналди.

Қоидага кўра, мазкур Осиё чемпионатида иштирок этган ҳар бир давлат кўпи билан иккитадан йўлланмага эга бўлиши мумкин эди. Қувонарлиси, ғоятда муросасиз курашлар остида кечган мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар ва қизлар терма жамоалари ўзларига билдирилган ишончни аъло даражада оқлашди ва жамоавий мусобақаларда ҳар икки терма жамоамиз кучли учликдан ўрин эгаллаб, Нанкин-2014 ўсмирлар Олимпиадасига иккита йўлланмани қўлга киритишди.

Шу тариқа Нанкин-2014 Олимпиада ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз сони 20 тага етди. Эслатиб ўтамиз, 2010 йили Сингапурда бўлиб ўтган биринчи ўсмирлар Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини жами 21 нафар спортчи ҳимоя қилган.

Қуйида, Нанкин-2014 ўйинларига юртимиз спортчилари томонидан қўлга киритилган йўлланмалар берилган:

Бадиий гимнастика (7) - 2014 йилнинг 18-25 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган XIII Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Комилабону Рустамова (Бухоро), Сабрина Рамазанова (Бухоро), Гюзаль Райманова (Бухоро), Ирина Салех ( Тошкент шаҳри), Карина Тагаева (Навоий вил.) ва Фарангиз Аҳмедова (Қашқадарё) гуруҳ мусобақаларида, Анора Давлатова эса шахсий мусобақада олтин медалга сазовор бўлиб, Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.

Оғир атлетика (3 та) - Ўсмирлар терма жамоаси 2013 йилнинг 6-14 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида иккита йўлланмага эга бўлдилар. Қизлар терма жамоаси эса 2014 йилнинг 7-12 март кунлари Бангкок шаҳрида (Таиланд) ўтказиладиган Осиё чемпионатида битта йўлланмани қўлга киритишди.

Спорт гимнастикаси (2 та) – 2014 йилнинг 7-14 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида қўлга киритилди.

Академик эшкак эшиш (2 та) - 2013 йилнинг 13-17 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Юлдуз Кулгавая (3-ўрин) ва Шахбоз Абдужабборов (1-ўрин) Нанкин-2014 ўйинларига йўлланма олдилар.

Ўқ отиш (2 та) - 2014 йилнинг 7-15 март кунлари Қувайт давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳамюртларимиздан Вадим Скороваров 10 м. масофадан милтиқдан ўқ отиш бўйича, Владимир Свечников эса 10 м. масофадан тўппончадан ўқ отиш бўйича ўтказилган мусобақада Нанкин-2014 ўйинларига йўлланма олдилар.

Таэквондо (1 та) - Умида Абдуллаева 20-21 март кунлари Хитой Тайпейида ўтказилган лицензион мусобақада йўлланмага эга бўлди.

Дзюдо (1 та) - Суҳроб Турсунов (-66 кг). 2013 йил 4-15 август кунлари Майами (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида (5-ўрин) йўлланмага эга бўлган.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш (1 та) - Артур Гулиев.

Стол тенниси (1 та) - 2-8 апрель кунлари Таиланд давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида Регина Ким йўлланмага эга бўлди.

Қуйида ўзбекистонлик спортчилар иштирок этадиган лицензион мусобақалар рўйхати берилган:

Бокс - Лицензиялар 2014 йилнинг 14-25 апрель кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйналади.

Эркин, юнон-рум ва аёллар кураши - Лицензиялар 2014 йилнинг 6-11 май кунлари Бангкок (Таиланд) да ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.

Енгил атлетика - Лицензиялар 2014 йилнинг 20-22 май кунлари Бангкок (Таиланд) да ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.

Трамполин - Лицензиялар 2014 йилнинг 21-23 май кунлари Бангкок (Таиланд) да ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.

Сузиш - Спортнинг ушбу турида бир қатор лицензион мусобақалар ўтказилади.
1) 2014 йил апрель. Брест шаҳри. Беларус очиқ чемпионати 
2) 2014 йилнинг 23-25 май кунлари Братислава (Словакия). Гран-При турнири
3) 2014 йилнинг 24-25 май кунлари. Салоники (Греция). Халқаро турнир

Триатлон - Лицензиялар 2014 йилнинг 31 май - 3 июнь кунлари Баравой шаҳрида (Қозоғистон) ўтказиладиган Осиё чемпионатида ўйналади.

Маълумот учун. Ўсмирлар ўртасида биринчи Олимпия ўйинлари 2010 йилнинг 14-26 август кунлари Сингапурда ўтказилди. Мазкур мусобақада 204 давлатдан 3531 нафар (14 ёшдан - 18 ёшгача бўлган) спортчи, 201 та комплект медаллар учун спортнинг 26 турида баҳс юритди. Ўзбекистон шарафини 21 нафар спортчи - дзюдо, спорт гимнастикаси, оғир атлетика, енгил атлетика, бадиий гимнастика, стол тенниси, таэквондо, бокс, сузиш, эркин, юнон-рум ва аёллар кураши, ўқ отиш каби спортнинг 11 турида ҳимоя қилди. Қизғин кечган мусобақалар якунларига кўра Ўзбекистон делегацияси аъзолари 3 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлганлар. Мазкур Олимпиада ўйинларида жами 62 давлат вакилларига совриндорлар сафидан ўрин эгаллаш насиб этган. Мусобақалар биринчи бор ўтказилганлиги боис, умумжамоа ҳисобида ўринлар берилмаган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:34, 14.04.2014. Ўқилди: 4251 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.