Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Артур Юнусов: «Осиё чемпиони бўлишни ким ҳам истамайди?»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни кунларда Хитойда бўлиб турибди. Осиё чемпионатига сўнгги тайёргарлик жараёни айнан Чин юртида ўтказилмоқда.

У ерда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Хитой терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Қитъа чемпионатига 30 апрелдан 10 майга қадар Вьетнам давлати мезбонлик қилади. Иқлим шароити Вьетнамга анча яқин бўлгани учун айнан Хитой варианти танланган эди. Cафар олдидан Тошкентда бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ҳамда унинг доирасида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари ҳам ташкил этилди. Ҳар икки учрашувда ҳам қитъа футзали байроқдорлари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Таъкидлаш жоиз, терма жамоамиз Осиё чемпионатида Қирғизистон, Япония ва Жанубий Корея термалари билан бир гуруҳдан жой олган. Биз сафар олдидан терма жамоа етакчи футзалчиларидан бири Артур Юнусовдан интервью олдик.

— Артур, суҳбатимиз аввалида Эрон терма жамоасига қарши ўтказилган икки ўйин ҳақидаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз.
— Иккинчи ўйиндан бошласам. Бу учрашув биз хоҳлаган сценарий остида ўтмади. Тўп назоратини қўлга ола билмадик. Аксинча, уни тез-тез йўқотиб қўйдик. Балки, анчадан бери халқаро ўртоқлик ўйини ўтказмаганимиз ҳам йирик ҳисобдаги мағлубиятимизга сабаб бўлгандир. Ўтказиб юборилган тўпларимиз жуда оддий вазиятда киритилди. Қўпол хатолар ҳам панд берди. Баҳсга руҳий тайёргарлик ҳам кўнгилдагидек чиқмади.

— Айнан шу омиллар ҳар икки ўйинда ҳам йирик хисобдаги мағлубиятга сабаб бўлдими?
— Ҳа, менимча айнан санаб ўтилган омиллар иккала учрашувда ҳам олтитадан тўп ўтказиб юборишимизга замин яратди. Агар уюшқоқлик билан ўйнаганимизда ва ўйлаган режаларимиз амалга ошганида, аминманки, якуний ҳисоб бундай кўринишда бўлмасди.

— Эрон ҳамон қитъанинг энг кучли терма жамоаси бўлиб қоляптими?
— Нафақат қитъанинг тенгсиз жамоаси, балки дунёда ҳам эронликлар кучли бешликда боришяпти. Бу жамоа бир неча йилдан бери ўз анъаналарига содиқ қолиб келяпти. Жаҳон чемпионатида мунтазам иштирок этади.

— Айнан қайси жиҳатларда Эронга ютқазяпмиз?
— Биринчи галда тезлик ва фикрлашда. Эрон футзалчилари майдонда жуда тез ҳаракат қилишади ва тез қарор чиқаришади. Кейин Эронда футзалга бўлган эътибор жуда юқори.

— Терма жамоа етакчилари – Дилшод Ирсалиев ва Нодир Элибоевнинг жароҳатлари сабабли, ўша ўйинларда иштирок эта олишмаганини ҳам мағлубиятларга сабаб сифатида кўрсатса бўладими?
— Бу икки ўйинчимизнинг йўқлиги терма жамоамизни заифлаштиргани рост. Лекин бу спорт, ундаги кутилмаган ҳолатларга ҳамиша тайёр туриш керак. Бежизга мураббийлар ҳамиша тенг кучли икки таркибни шакллантириш учун жон куйдиришмайди.

— Етакчиларнинг ўрнини эгаллаган ёш футзалчилар ҳақида қандай фикрдасиз? Улар катта босим остида ўтадиган ўйинларга дош бера олишадими?
— Бу ёш футзалчиларга ўзларини кўрсатиш учун ажойиб имконият. Терма жамоа мураббийлари ишонч билдиришаётган экан, ундан максимал даражада фойдаланиб қолиш керак. Лекин ёшлар ҳали халқаро ўйинларда майдонга тушишмаган. Шу жиҳати бироз панд бериши мумкин. Лекин ўйлайманки, мана шундай ўйинлар ёш футзалчиларни тоблаб, пишитиб беради. Сафимизга қўшилган ёш ўйинчилар ҳақида фикрим ижобий. Энг муҳими, ҳаракат ва интилиш бор.

— Ташқаридан қараганда, терма жамоамиз кучсизлангандек туюлмоқда. Сапо ёки Мендез давридаги Ўзбекистон футзал терма жамоасини кўрмаётгандаймиз. Бу фикрга қўшиласизми?
— Тўлиқ қўшилмайман. Биз қитъанинг энг кучли жамоасига ютқаздик. Бу ўйинда терма жамоа таркибида бир неча футзалчи ўзининг дебют ўйинини ўтказди. Табиийки, уларда ҳаяжон сезилиб қолди. Катта футболдан фарқли равишда майдонда 4 нафар футзалчи ўйнайди. Мен дарвозабонни бу рўйхатга қўшмаяпман. Элибоев ва Ирсалиев шу тўрт ўйинчидан иккиси эди. Бу терма жамоамиз учун катта йўқотиш. Умид қиламанки, хатоларни тўғрилаш учун бизда ҳали вақт бор ва Осиё чемпионатига оптимал тайёргарлик билан борамиз.

— Гуруҳимизда деярли тенг кучли терма жамоалар жам бўлган. Биздан ташқари, Жанубий Корея, Япония ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам гуруҳдан чиқишга ҳаракат қилишади. Чорак финалга бериладиган икки йўлланма учун кураш осон кечмаслигини ҳозирданоқ тахмин қилиш мумкин. Сизнингча, «плей-офф»га чиқишда ортиқча муаммога дуч келмаймизми?
— Гуруҳдан ортиқча қийинчиликсиз чиқишимиз керак. Терма жамоамиз олдига қўйилган биринчи галдаги вазифа — гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқиш. Гуруҳдаги жамоалар билан шу пайтгача бир неча маротаба тўқнаш келганмиз ва аксарият ўйинларда ғалаба қозонганмиз. Ҳозирги шароитда ҳам гуруҳ фаворитимиз. Энг муҳими, ўйинимиз чиқса бўлгани.

— Бу Осиё чемпионати жаҳон чемпионатига йўлланма бермайди. Айнан шу жиҳати билан айрим жамоалар ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмайди. Жамоада шундай кайфият йўқми?
— Йўқ, албатта. Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Қитъа чемпиони бўлишни ким ҳам истамайди, дейсиз? Шахсан бизнинг жамоамизда қитъа чемпиони бўлиш истаги юқори. Чунки шу пайтгача ҳали чемпионлик шаробини тотиб кўрмаганмиз. Ўйлайманки, терма жамоамиздаги ҳеч ким бунга қарши бўлмайди.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: www.olamsport.com
Киритилди: 14:02, 25.04.2014. Ўқилди: 3737 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик