Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. “Динамо” — “Андижон” ўйини 15-ноябрь куни ўтказилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлига 21-тур беллашувлари санаси июль ойида эълон қилинган бўлиб, бунда “Насаф” ва “Андижон” клубларининг халқаро майдонда иштирок этиши инобатга олинганди.

25-август куни эса “Динамо” мазкур турдан ўрин олган ва 11-сентябрга белгиланган “Андижон”га қарши беллашувни бошқа санaга кўчиришни сўраб мурожаат қилди. “Суперлига ва Про-лига регламенти”нинг 10.9-бандига кўра, олимпия терма жамоасига уч ва ундан кўп футболчисини тақдим этаётган клуб учрашув санасини бошқа кунга кўчиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли. ЎФА расмий саҳифалари 25-август куни Равшан Ҳайдаров бошчилик қилаётган олимпиячиларнинг Осиё кубоги саралашида иштирок этиши кўзда тутилган таркибини эълон қилди. Ундан эса “Динамо” клубининг 4 футболчиси: Эдем Неманов, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуджон Маҳамаджонов ва Ойбек Ўрмонжонов жой олган.

Бироқ регламентнинг 15.8-бандида клубда ўйин санасини ўзгартириш зарурати вужудга келса, у расмий учрашув санаси стартига 20 кун қолгунига қадар Лигага мурожаат қилиши лозимлиги кўрсатилган. “Динамо” ЎФА олимпиячиларнинг якуний таркибини расман эълон қилиши ҳамоноқ Лигага хат йўллади. Шундан келиб чиқиб, Лига “Динамо”даги вазиятни тўғри тушунди. Аммо 17-сентябрь куни сафарда “Аркадағ” билан ўйин ўтказиши аниқ бўлган “Андижон” клуби ҳам ўз режаларини аллақачон ишлаб чиққан бўлиб, клуб Самарқанддаги ўйин ва у билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳам тўлиқ ҳал қилиб қўйганди. Шундан келиб чиқиб, андижонликлар “Динамо” таклифига кўра Суперлига ўйинини бир кун кейинга кўчиришга рози бўлмади.

“Андижон”нинг халқаро майдон ва Суперлигадаги иштирокидан бўш турган фақатгина икки оралиқ ҳафталиги мавжуд. Бироқ унинг биринчисида “Динамо” мамлакат кубоги доирасидаги ўйинда иштирок этади. Иккинчисига эса Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви белгиланган бўлиб, “Динамо” 29-октябрь куни унинг доирасида майдонга тушиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, Лига клубларга икки таклиф берди: учрашувни аввалдан белгилангандек 11-сентябр куни ўтказиш ёки терма жамоаларга клубларнинг футболчилари эҳтимолий жалб этилишидан қатъи назар, беллашувни ФИФА кунларидан бирида ўтказиш. “Динамо” октябрь ойидаги ФИФА кунлари учун ўз режаларини ишлаб чиққан. Шундан келиб чиқиб, ҳар икки клуб ноябрь ойидаги ФИФА кунларида майдонга тушиш бўйича келишувга эришди.

Эндиликда Суперлига 21-туридан ўрин олган “Динамо” — “Андижон” ўйини 15-ноябрь куни ўтказилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:27, 29.08.2025. Ўқилди: 1522 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик