Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Фёдоров “Нефтчи”да иш бошлади!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Фарғона футболи тарбияланувчиси Андрей Фёдоров куни кеча “Нефтчи” ФК қароргоҳига ташриф буюрди.

Профессионал футболчилик фаолиятининг илк йилларини айнан “Нефтчи”да ўтказган Фёдоров жамоа базаси ва стадиони билан танишиб чиқди ва умуман ўзи учун қадрдон бўлган клубнинг бугунги куни билан қизиқди.

1998 йили футболчилик фаолиятида туб бурилиш ясаб, Россия чемпионатига йўл олган Фёдоров у ерда ўзига яраша ҳурмат қозонгани барчага яхши маълум. Айниқса, унинг “Рубин”да футболчи сифатида ўтказган 8 мавсуми самарали кечган десак муболаға бўлмайди. Қозон жамоаси таркибида 100дан зиёд учрашувда майдонга чиқиб, ўз активига 15та гол ёздириб қўйган собиқ ҳимоячи 2012 йилдан айнан ушбу “Рубин” клубида селекция бўлими бошлиғи сифатида иш бошлади.

Жамоанинг собиқ бош мураббийи Қурбон Бердиевнинг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлган Андрей Витальевич ўзи учун янги бўлган лавозимда бир йил ишлади.

Яқинда Фёдоров “Нефтчи” ФК офисида бўлиб, клуб раҳбарияти билан учрашди. Ўзаро суҳбатдан сўнг, Андрей Витальевичнинг жамоа мураббийлар штабида ишлаши маълум бўлди.

Фёдоров эндиликда бош мураббий Мурод Исмоиловга яқин маслаҳатчи мураббий сифатида ёрдам беради ва шу билан бирга селекция ишлари бўйича ҳам шуғулланувчи шахсга айланди.

Ёдингизда бўлса, клуб раиси Тоҳир Кападзе “Нефтчи”да иш бошлаган кезларида жамоага маҳаллий мураббий ва футболчиларни жалб этиш асосий мақсадларидан бири эканлигини айтиб ўтганди. Кўриб турганингиздек, “Нефтчи” таркибида илгари футболчи сифатида 100дан ортиқ учрашувда майдонга тушган Фёдоров эндиликда мураббий сифатида жамоага хизмат қиладиган бўлди.

Унинг жамоада иш бошлашини клуб раиси қуйидагича изоҳлади: “Ҳаммага яхши маълумки, Андрей Фёдоров Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг футболчи сифатида эришган ютуқлари таҳсинга лойиқдир. Албатта, бундай профессионал ёш мураббийнинг жамоамизда фаолият юритиши фойдадан холи эмас. Фёдоровнинг бой тажрибаси “Нефтчи”га асқотади. Шунинг учун ҳам уни мураббий сифатида жамоага қайтаришга қарор қилдик”, - дейди Тоҳир Кападзе.    

Дарвоқе, бугун машғулотдан олдин Андрей Витальевич мураббий сифатида футболчиларга таништирилади.

Маълумот учун:
Фёдоров Андрей Витальевич
Туғилган йили: 10.04.1971
Туғилган жойи: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри 
Фуқаролиги: Ўзбекистон, Россия
Бўйи: 185
Вазни: 80

Футболчилик фаолияти:

Жамоа

Йили

Ўйин

Гол

“Автомобильчи” (Ўзбекистон/Қўқон)

1989-1991

44

2

“Нефтчи” (Ўзбекистон/Фарғона)

1992-1995

114

31

“Нефтчи” (Ўзбекистон/Фарғона)

1997

24

5

“Алания” (Россия/Владикавказ)

1998-1999

42

1

“Балтика” (Россия/)

1999

14

0

“Рубин” (Россия/Қозон)

2000-2008 

127

15

Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолияти:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси

1994-2006

65

7

Мураббийлик фаолияти:

"Рубин"да селекция бўлими бошлиғи 

2012-2013

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 09:48, 13.05.2014. Ўқилди: 8176 марта. Фикрлар: 34 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик