Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Форс нашри: Остон Ўрунов "Ювентус"ни қизиқтириб қўйди! [34]

Меҳди Таремий: «Ўзбекистон — жуда кучли ва ҳурматга сазовор жамоа, аммо Миср билан ўйнашни истагандик» [18]

"Барса" афсоналари Лапортадан Мессини қайтаришини сўрашди [12]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналдунинг дисквалификацияси ҳақида гапирди [11]

"Реал" ўзига кераксиз икки нафар ҳимоячини аниқлаб олди. Улар ёзда текинга жамоадан кетади [11]

«Барса» қанот ҳимоясини кучайтириши мумкин бўлган вариантларни тузди [9]

"Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини эълон қилди [7]

Суарес: "Одамлар менинг "Барселона"да фақат битта яхши мавсумим бўлган, деб нотўғри фикрлашмоқда" [5]

Шахмат. Жаҳон кубоги. Нодирбек Ёқуббоев илк ўйинда ғалаба қозонди, Жавоҳир Синдаров дуранг ўйнади [4]

Карвахаль "Реал"да бирга ўйнаганлардан идеал футболчи йиғди [3]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тоҳир Кападзе: «Нефтчи»да улкан ўзгаришлар рўй беради»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, Фарғонанинг «Нефтчи» клуби жорий мавсумни ўта омадсиз бошлади. Табиийки, стартдаги салбий натижалар мухлисларга сира ёқмади. Хуллас, бундан бир неча кун олдин «Нефтчи» раҳбариятида ўзгариш юз бериб, Комилжон Мирзабоев ўрнига Тоҳир Кападзе клуб раиси этиб тайинланди. Хўш, жамоа Тоҳир ака раҳбарлигида қийин вазиятдан чиқиб кета оладими? Тажрибали мутахассис клубда қандай ўзгаришларга қўл урмоқчи? Тоҳир Кападзе билан суҳбат давомида мухлисларни қизиқтираётган шу каби саволларга жавоб олишга уриндик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

«Нефтчи»да иш бошлаши, «Қўқон-1912»
— Очиғини айтсам, «Нефтчи»га ўтишим кутилмаганда юз берди. Чунки ўзингизга маълум, бунгача «Қўқон -1912» жамоасида фаолият юритаётгандим. Олий лиганинг 6-тур доирасидаги баҳсда «Нефтчи» ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилиб, голсиз дурангга имзо чекканидан кейин, яъни 26 апрель куни Фарғона вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Шуҳрат       Ғаниев ўз ҳузурига чақириб, «Нефт­чи»да иш бошлашимни сўради. Шундай қилиб, 28 апрель куни клубда келдим. Олдимга «Нефтчи»ни турнир жадвалида юқори поғоналарга кўтариш, жамоада ўзгаришларни амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Мен аввалроқ бошқарган клублар — «Цементчи» ва «Қўқон-1912»ни «Нефтчи» билан солиштириш ноўрин. Зеро, «Нефтчи» Фарғона вилоятининг бош клуби бўлиш билан бирга бой тарих, ўз мавқеси, анъаналарига эга. Бундай обрўли жамоада ишлаш ҳар қандай мутахассис, айниқса, фарғоналик, жумладан, мен учун ҳам ғурур, фахр ва шараф ҳисобланади.  «Қўқон -1912» ҳам Фарғона вилояти клуби. Шундай экан, ушбу жамоа худди «Нефт­чи» каби вилоят футбол федерациясига бўйсинади. «Қўқон-1912»ни олий лигага чиқариш вазифасини шахсан Шуҳрат Ғаниев белгилаб, клуб учун барча шароитларни яратиб берди. Жамоанинг инфратузилмаси, таркиби, стадиони олий лига учун тўлиқ жавоб беради. Бундан ташқари, клубнинг ажойиб мухлислари бор. Ўз ўрнида таъкидлаш жоиз, Қўқондаги стадионга ҳар бир учрашувда 10 мингдан ортиқ ишқибоз ташриф буюряпти. Элитамизнинг унча-бунча жамоаси шунча томошабинга эга эмас ва бунга ҳавас қилади.

Ҳозир «Нефтчи»да бўлсамда, асосийси, «Қўқон-1912»да бошлаган ишим чала қолиб кетмайди. Ҳа, «Нефт­чи»да ишлаяпман, лекин қалбимнинг бир парчаси собиқ жамоамда. «Қўқон-1912»нинг бу йил олий лига йўлланмасини қўлга киритиши учун «Нефт­чи» футболчилар ва бошқа томондан қўлдан келганича ёрдам беради. Клубнинг ўз мақсадини амалга ошириши йўлида ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпман. Хуллас, келаси мавсум олий лигамизда Фарғона вилоятидан 2та жамоа иштирок этишига ишонаман.

Ўзгариш, маҳаллий футболчилар, Фёдоров, ўғиллари
— Футболда бирданига ҳамма нарсани ўзгартириш ярамайди. Буни «Нефт­чи» клуби раҳбарларига ҳам айтдим ҳамда жамоа мухлисларидан иложи борича сабрли бўлишни сўрайман. Ўзингизга маълум, ўтган йилдан бошлаб, клубда катта ўзгаришлар юз берди. Жамоага бу йил нақ 14 нафар янги футболчи таклиф этилди. Клубда баъзи келишмовчиликлар, ноҳақликлар бўлган. Шунинг учун жамоада тозалаш, футболчиларни руҳлантириш ишларини секин-аста олиб бор­япмиз. Лекин бу нарса бирданига бўлиб қолмайди. Худо хоҳласа, умумий ҳолатни яхшилаб олсак, ҳаммаси изга тушиб кетади.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоиз, клубда селекция ишлари нотўғри олиб борилган. Жамоага тўғри келмайдиган футболчилар таклиф қилиниб, уларнинг кўплари билан ярим ёки бир йиллик шартнома имзоланган. Яна катта кўтарма пуллари ҳам ваъда қилинган. Легионерлар масаласида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. Шунинг учун биринчи давра баҳслари якунланганидан кейин жамоа муҳити ва ўйинига тўғри келмайдиган футболчилар билан хайрлашамиз. Хуллас, давралар оралиғидаги танаффус чоғи клубда улкан ўзгаришлар юз беради.

Фарғона футболини маҳаллий ўйинчилар кўтаришади. Шунинг учун биринчи давра баҳслари якунланганидан кейин айни пайт бошқа клубларда фаолият юритаётган фарғоналик футболчилар билан алоҳида гаплашмоқчимиз. Агар улар «Нефт­чи»да ўйнашни хоҳлашса, амалдаги жамоалари билан келишишга ҳаракат қиламиз. Мисол учун, ижарага олишимиз ёки трансфер ҳуқуқини тўла харид қилишимиз мумкин. Чунончи, айрим фарғоналик ўйинчилар клублар таркибида захирада қолиб кетишяпти. Ундан кўра, ўз вилоятлари жамоасига ёрдам берганлари яхши эмасми? Масаланинг шу тарафларини ҳам ҳисобга оламиз, албатта. Лекин бу ерда ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ. Шунингдек, барча фарғоналикларни бирданига клубга қайтариш — бемаънилик. Бунинг иложи ҳам йўқ. Хуллас, бугунги «Нефтчи»га фойдаси тегадиган ўйинчиларга эътибор қаратамиз. Қайтараман, булар вақти-вақти билан амалга ошадиган ишлар.

Бир пайтлари «Нефтчи» таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, мухлислар меҳрини қозонган собиқ футболчиларни ҳам жамоа тизимига ишга олаётганлигимизни таъкидлашим жоиз. Шерзод Раимжонов, Баҳром Ҳайдаров ва Андрей Фёдоров шулар жумласидан. Айтайлик, Фёдоров хусусида тўхталадиган бўлсам, у «Рубин»дан истеъфога чиққан ва Фарғонага дам олгани келганди. Ўз вақтида ўта кучли футболчи бўлган, «Нефтчи»дан ташқари, Россиянинг «Алания» ҳамда «Рубин» клубларида ўйнаган, Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси турнирларида тўп сурган, кўплаб мураббийлар билан фаолият юритиб, анча тажриба тўплаган. Шуларни ҳисобга олиб, биз Андрейдан «Нефтчи»га ёрдам беришини илтимос қилдик. Шахсий фикримча,  Фёдоров жамоага еврофутбол ҳавосини олиб киришга қодир. Ҳозир техник-тактик, селекция масалаларида ёрдам бермоқда. Қисқасини айтганда, маслаҳатчи-мураббий сифатида иш юритмоқда. Лекин у билан ҳеч қандай шартнома имзоламаганмиз. Андрей клубимиздан маош олмайди, холис хизмат қилади. Оғзаки келишувимиз шундай. Яъни Фёдоров «Нефтчи»да вақтинчалик фаолият олиб бормоқда. Агарда таниқли мутахассис Қурбон Бердиев бирор клубда иш бошлаб, уни ҳам чорласа ёки ўзига Европанинг кучли жамоаларидан манфаатли таклиф тушса, ҳеч қандай тўсиқсиз кетади. Ўз ўрнида унинг олижаноблик фазилатига қойил қолиш керак.

Албатта, вақти келиб, ўғилларимнинг ҳам Фарғона клублари таркибида ўйнашлари эҳтимолдан холи эмас. Темурнинг «Актобе» билан жорий йил охиригача шартномаси бор. Камронбек эса бу йил «Андижон»да ўйнаяпти. Лекин вақти келиб ўз вилоятлари жамоаларида тўп суришлари мумкин. Тўғри, буни вақт кўрсатади.

 

Миллий терма жамоа, лигалар, нотиқлик...
— Миллий жамоамизнинг Уммон термасига қарши кечадиган ўртоқлик ўйини Виктор Карпенко, Максим Шацких ва Улуғбек Бақоев учун хайрлашув учрашувига айланар экан. Бу ғоя кимдан чиққан бўлса, жуда яхши ўйлабди. Бундай тадбирлардан футболимиз ютади. Мамлакатимизда миллионлар ўйини ривожига ҳисса қўшган шахсларни мана шундай тарзда кузатиш лозим. Айримларнинг фикрларига кўра, терма жамоадаги яна бир қатор футболчилар билан хайрлашиш керак экан. Мен бошқача фикрдаман. Футболчининг паспортига қараш — нотўғри ёндашув. Яхши ўйин намойиш этаётган, жамоага фойдаси тегаётган ўйинчидан нима учун воз кечиш керак? Ёшлар ундан кўп нарсани ўрганишади ва тажрибаси кўплаб баҳсларда асқотади, ахир. Мисол учун, ўғлим — Темур ўйнаётгани учун Қозоғистон чемпионати, жумладан, «Актобе» ўйинларини кўп кузатаман. Ўз кузатувларимиз асосида бемалол айтаман: айни пайт миллий чемпионатимизда тўп сураётган ҳужумчилар орасида Александр Гейнрих сингари кучлиси йўқ. Хуллас, айтмоқчиманки, Темур Кападзе, Сервер Жепаров ва Александр Гейнрихнинг бош жамоамизга ҳали фойдалари тегади. Бироқ бу менинг шахсий фикрим. Миллий термамизда бош мураббий бор ва таркиб танлаш ҳуқуқи унга тегишли. Миржалол Қосимов миллий жамоа учун кимларни лойиқ кўрса, ўшаларни жалб этади.

Кўп йиллар давомида биринчи лига клубларида фаолият  олиб бордим. Энди эса олий лига жамоасида ишлаяпман. Ушбу лигалар хусусида тўхталсам, қуйи дивизион савияси олдинги йиллардагига қараганда, анча ошди, менимча. «Ғарб» минтақасини билмадиму, лекин «Шарқ»да кучли клублар кўп. Масалан, «Қўқон-1912», «Обод», «Оқ-тепа», «NBU-Осиё», «Косонсой» ва «Хотира-79» жамоалари яхши ўйин намойиш этишяпти. Шунингдек, водий клублари иштирокидаги ўйинларга анча кўп томошабин киряпти. Бу ҳам биринчи лигада савия нисбатан ошганлигидан далолат. Масалан, Ўзбекистон кубоги баҳсларини олсак, қуйи лиганинг 4та жамоаси нимчорак финалга чиқди. Ушбу босқичда «Хотира-79» ва «Оқ-тепа» бир-бирига тўғри келгани боис, чорак финалда ҳам биринчи лига клуби ўйнаши аниқ. Бу нарса биллур кубок баҳсларда жуда кам юз берадиган ҳолат. 10 май куни бўлиб ўтган «Қўқон-1912» — «Пахтакор» учрашувини бевосита стадионда кузатдим. Ўйинда мезбонлар кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди ва сўнгги 15 дақиқада қайси клубнинг олий, қайси бирининг биринчи лигада пешқадамлик қилаётганини билиб ҳам бўлмай қолди, ҳатто. Бу футболимизнинг ўсаётганлигидан далолат эмасми?

Тўғри, айни пайт олий лигамиз жамоаларида ҳам кучли ижрочилар кам. Қайси мутахассис билан суҳбатлашманг, етакчи футболчига эҳтиёж сезаётганини таъкидлайди. Кучли футболчилар эса айни пайт хориж клубларида ўйнашяпти. Лекин ўз ўрнида иқтидорли ёшларнинг етишиб чиқишаётганлигини таъкидлаш жоиз. Аммо уларнинг катта доирага чиқишлари учун вақт керак. Яна ўрнак вазифасини бажарувчи футболчилар ҳам. Ахир ёш иқтидор ўзидан-ўзи шаклланиб қолмайди. Асосийси, инфратузилма, ташкилий ишлар масаласида йилдан-йилга силжиш кузатиляпти. Замонавий стадионлар қуриляпти. Аммо хоҳлардикки, бу ўсиш янада авж олса. Масалан, 7-тур доирасидаги «Пахтакор» — «Локомотив» учрашуви ажойиб тарзда кечиб, кўпчиликда яхши таассурот қолдирди. Шундай ўйинлар сони кўпайса, миллий чемпионатимизга қизиқиш ортарди, томошабинлар ташрифи кўпаярди. Бу йил яна кутилмаган натижалар кўп бўляпти. Ҳозир аввалгидек, қайси клубнинг чемпион бўлишини айтиш мушкул. Ахир олтин медаль учун «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор» ва «Насаф» жамоалари кураш олиб боришяпти. Яна «Олмалиқ» уларга муносиб қаршилик кўрсатишга интиляпти.

Гапга усталигим Оллоҳ томонидан берилган қобилият, менимча. Худо умрларини узоқ қилсин, ҳожилик мақомига эришган онам ҳам гапга чечанлар. Шунингдек, Миллий телерадиокомпаниямизда ишлайдиган укам — Ойбек Вейсал ўғлини кўпчилик яхши танийди. Балки нотиқлик қондан ҳам ўтгандир? Олимпия терма жамоамиз, шунингдек, Терма жамоалар марказида ишлаганимда, телевидениеда кўпроқ чиқардим. «Қўқон-1912»га бош мураббий этиб тайинланганимдан кейин эса телевидениеда чиқишни тўхтатдим. Сабаби, ўзим битта жамоада ишлаб туриб, бошқаларга маслаҳат беришим ноқулай. Мутахассисларга маслаҳатим, ОАВ ходимлари билан мулоқотдан иложи борича қочишмасин, ўз тушунчалари, фикрларини рўй-рост айтишсин. Нотиқлик бирданига шаклланмайди. Шахсан мен шу пайтгача журналист ёки ОАВ ходимлари билан мулоқотдан қочмаганман ҳамда уларнинг саволларига доимо жавоб беришга тайёрман. Бошқа ҳамкасбларимга ҳам шуни тавсия қиламан. Шундагина нотиқлик санъати ривожланади ва нутқ равон бўлади. Асосийси эса, сизнинг фикрингиз кимгадир туртки бериши мумкин.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:50, 29.05.2014. Ўқилди: 6417 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.