«ПСЖ» Азар учун «Челси»га 75 млн евро таклиф қилмоқда
«ПСЖ» ёзда «Челси»дан ярим ҳимоячи Эден Азарни сотиб олишни режалаштирмоқда. "France Football" нашри маълумотига кўра, томонлар март ойида, Чемпионлар лигаси чорак финалнинг дастлабки ўйини олдидан музокаралар ўтказишган.
Парижликлар ЖЧ-2014дан кейин бельгиялик ярим ҳимоячи учун 75 миллион евро таклиф қилишмоқчи. Футболчининг ўзига эса йиллик маоши 15 миллион евро бўлган 5 йиллик шартнома ваъда килишмоқда. 23 ёшли футболчининг ўзи ҳам мавсумлар оралиғида "ПСЖ"га кўчиб ўтишга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал "Челси" ҳимоячиси Давид Луиз тахминан 45-50 миллион евро трансфер нархи эвазига "ПСЖ"га ўтганди.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 20:22, 03.06.2014. Ўқилди: 7620 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар