Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2014 викторинасида иштирок этинг ва эксклюзив совринлар ғолибига айланинг

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол оламида 4 йилликнинг энг муҳим воқеаси бошланишига ҳам оз фурсатлар қолди.

Эсингизда бўлса, илгари ЖАРда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати, Қатар майдонларида бўлган Осиё Кубоги-2011 ҳамда Польша ва Украина майдонларида ўтказилган Евро-2012 баҳслари мобайнида мухлислар ўртасида викториналар ўтказгандик.

Мазкур викториналар мухлислар орасида катта қизиқиш билан кутиб олингани сир эмас. Шу сабабли, Stadion.uz сайти билан ҳамкорликда ЖЧ-2014 учун Викторина ташкиллаштиришга қарор қилдик.

Сизда ҳам ушбу танловда иштирок этиш истаги пайдо бўлган бўлса, унда сайтимиздан махсус анкетани кўчириб олишингиз, ўша анкетани керакли маълумотлар билан тўлдиришингиз ҳамда тайёр бўлган файлни wcviktorina@gmail.com манзилига юборишингиз даркор.

Эътибор беришингизни сўрар эдикки, Викторинада қатнашиш учун албатта Stadion.uz сайтидан рўйхатдан ўтган бўлишингиз шарт.

Эслатиб ўтаман, анкеталарни қабул қилишнинг сўнги муддати 12 июнь соат 20.00 (Тошкент вақти билан).

Танлов шартлари ва очколарни ҳисоблаш тизими ҳақида махсус анкетани кўчириб олганингиздан сўнг, танишиб чиқишингиз мумкин.

Танлов ғолиблари Stadion.uz таҳририяти томонидан ЖЧ-2014 мусобақаларидан эксклюзив эсдалик совға, «Fan of…» бренди томонидан Португалия, Испания, Бразилия, Италия, Германия каби терма жамоалар фанатларининг либоси (ғолиб исталган бирини танлаш имкониятига эга), шунингдек, “Пахтакор” футбол жамоаси томонидан жамоа футболчиларининг имзоси туширилган футбол тўпи билан тақдирланади.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Викторина қоидалари

1. Викторинада Stadion.uz сайтида рўйхатдан ўтган исталган иштирокчи қатнашиши мумкин.

2. Викторинада 1 киши бир марта қатнаша олади, гарчи унинг сайтда бир нечта ники бўлса ҳам.

3. Викторинада қатнашиш учун махсус анкетани кўчириб олиш зарур.

4. Анкета Microsoft Excel форматида (*.xlsx) бўлиб, 444 кб ҳажмга эга.

5. Анкетани имкон қадар Microsoft Office дастурининг 2007 ёки ундан юқори версияларида очиш мақсадга мувофиқ.

6. Телефон орқали кирадиган мухлисларимизга эслатма: махсус анкета iOS ҳамда Android операцион тизимларида ҳам очилади, фақат бунинг учун Excel форматдаги файлни ўқийдиган махсус дастур (программа) бўлиши керак. Лекин шуни инобатга олингки, анкета мобил телефонда очилганда, баъзи хатоликлар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шу сабабли Сизга анкетани компьютер орқали юклаб олиб, тўлдириб юборишни тавсия қиламиз.

7. Махсус анкета 2 та саҳифа (лист)дан иборат: 1) Anketa-2014; 2) Sizning natijangiz

8. Anketalar-2014 саҳифасидаги барча натижаларни тўлдиришингиз лозим. Барча натижалар дейилганда, токи гуруҳ босқичидан тортиб финалгача ҳисобларнинг таҳминий вариантини ёзишингиз керак. Шунингдек, 4 та қўшимча саволлар ҳам берилган (тўпурар футболчи, тўпурар жамоа ва ҳ.к). Ўша саволларга ҳам жавоб ёзишингиз керак.

9. Тўлдирилган анкетани wcviktorina@gmail.com манзилига 12 июнь соат 20.00 (Тошкент вақти билан) юборишингиз шарт.

10. Яна бир бор эслатиб ўтамиз: 12 июнь санасигача токи Финалгача бўлган барча ҳисобларни тўлдириб жўнатишингиз керак. Аввал гуруҳ босқичини тўлдириб, кейинчалик плей-офф натижаларини юборганларнинг кейинги анкетаси қабул қилинмайди.

11. `Sizning natijangiz` саҳифасини тўлдиришингиз шарт эмас. Мазкур саҳифа Сиз учун ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, ЖЧ давомида таҳмин қилган натижаларингиз Сизга неча очко олиб келаётганини ўзингиз ҳисоблаб боришингиз имконини беради.

12. Анкетани тўлдириб юбораётганда, имкон қадар файл номини Stadion.uz сайтидаги никингиз номига ўзгартирсангиз яхши бўлар эди. 

МАХСУС АНКЕТАНИ КЎЧИРИБ ОЛИШ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:52, 05.06.2014. Ўқилди: 6847 марта. Фикрлар: 46 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик