Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 32
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Эльче 25 26
14 Севилья 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жозе Моуриньо: «Англия терма жамоасини бошқаришим мумкин эди, лекин хотиним бундан қайтарган»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо 2007 йилда Англия терма жамоаси бос мураббийи бўлиши мумкин бўлганини таъкидлади. Мураббийнинг таъкидлашича, ўша йили Англия футбол иттифоқи Стив Макларен ўрниг айнан Моуриньони олиб келишга қарор қилган, лекин португалиялик мураббий бунга рози бўлмагач, терма жамоа Фабио Капеллога топширилди.

«Челси»дан кетганимдан кейин икки йил давомида инглиз клубида ишлашим мумкин эмасди. Мен фақат терма жамоада ишлашим мумкин эди. Англия термасидан таклиф бўлди. Мен у ерда ишламоқчи эдим, лекин аёлим Матилда менга буни маслаҳат бермади. Менимча, у тўғри қилди. У менга ҳеч қандай футбол ва ўйинлар эмас, дам олиш керак эканини таъкидлади.

Ўшанда Жон Тэрри, Фрэнк Лэмпард ҳамда Жо Коуллар мени термага боришимни хоҳлашди. Бошқа клублардаги футболчилар ҳам «Челси»дагилардан мени Англия терма жамоасида ишлашга кўндиришларини айтишган. Шогирдларим «МЮ» ҳамда «Ливерпуль» футболчилари шуни хоҳлаётганини айтишди.

Ўзим ҳам ҳайронман. Ўша вақтда менда энг яхши футболчилар бўлар эди. Лэмпард ҳамда Жеррард энг яхши формада эди. Марказ ҳам дахшатли: Фердинанд, Тэрри, Ричардс ва Каррагер. Уэйн Руни ҳам энди очилиб бораётган эди. Нима учун терма жамоада ишламадим, ўзим ҳам билмайман. Лекин аёлимнинг тўғри гапирганини энди тушуняпман. Ахир Европа чемпионатидан мосво бўлган жамоани қабул қилиб олсам, икки йил Қозоғистон ҳамда Сан Марино билан ўйнаб вақт ўтказиш мантиқсизлик-ку.

Жаҳон чемпионатида Англия яхши қатнашади деб ўйлайман. Мен учун Англия чемпион бўлса, сенсация эмас. Улар гуруҳда қолиб кетишса ҳам ажабланмайман. Уэйн Руни бу менинг жаҳон чемпионатим бўлади демоқда. Мен унинг фикрига қўшиламан. Руни улғайди, у нима деяётганини билади. У жуда яхши спорт формасида ва буни чемпионатда исботлайди.

Пенальтилар серияси? Ҳа, менинг бу борада омадим келмайди. Бир марта «Интер» билан кубок финалида «Рома»ни мағлуб этганимизни эслайман. Ўшанда Тотти зарбада адашганди. «Реал» билан ҳам «Бавария»га ютқазгандик. Ўшанда Роналду, Кака ва Рамос хато қилишган. «Челси» билан ҳам «Ливерпуль»га имкониятни бой берганмиз. Ўшанда Роббен мени биринчи қўйинг аниқ гол ураман деганди. Мен уни биринчи зарбага қўйдим ва у адашди. Пенальти борасида шундай хотиралар қолган»,- дейди мураббий.

Манба: www.theguardian.com
Киритилди: 15:45, 10.06.2014. Ўқилди: 6848 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.