«Олмалиқ» сўнгги дақиқада «Бунёдкор»ни ғалабадан маҳрум қилди
“Бунёдкор” мамлакат кубоги баҳсларига чорак финалдан қўшилди. Унинг рақиби “Олмалиқ” эса аввалги босқичда “Қизилқум”ни икки ўйин натижасига кўра 7:2 ҳисобида доғда қолдирганди. Янги мураббий Сергей Лушан бошчилигида изланаётган “қалдирғочлар” бу сафар ҳам таркиб ва схемада бир қатор ўзгаришлар қилдилар. Акбар Тўраев, Карлес Кото ва Воҳид Шодиев ўйин бошидан майдонга тушишган бўлса, украиналик икки легионер – Сергей Симоненко в Олександр Пишур заҳирада қолишди. Сардор Рашидов ва Олег Зотеев вингер ролида ҳаракат қилишганини инобатга олсак, мезбонлар ўйинни 4-3-3 схемасида бошладилар. Яъни Ислом Иномов, Дилшод Жўраев, Карлес Кото майдон марказини эгаллаган бўлсалар, Зотеев ва Рашидов марказий ҳужумчи Шодиевга қанотлардан ёрдам беришди. Бу 20-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Сахоб Жўраевнинг ани
Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 00:35, 11.06.2014. Ўқилди: 5048 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).