Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2014. Германия — дастлабки ярим финалчи!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Германия терма жамоаси чорак финалда Францияни минимал ҳисобда мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Дешам шогирдлари тартибли немисларга қарши ҳеч нарса қила олмади.

Германия ўйиннинг 13-дақиқасида "стандарт"дан ҳисобни очди. Тони Кроос жарима тўпни рақиб дарвозабон майдончаси томон етказди ва Матс Хуммельс бош билан дарвозани ишғол қилди. Тўп аввал дарвоза тўсинига тегиб, кейин тўрга бориб тушди.

Немислар бу ўйинда умуман ортиқва таваккал қилишмади. Тўпни назорат қилишди, пайт пойлашди ва имкон бўлган пайтда олдинга ўтишди. Франция эса бутун ўйин давомида яққол голга тортадиган вазият ярата олмади. Тўғри, Дешам шогирдлари Германия дарвозаси томон зарбаар беришди. Аммо у зарбаларнинг барчасини Нойер бартараф этди. Айниқса, учрашувга қўшиб берилган 4 дақиқанинг сўнгисида Бенземанинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Мануэль қайтарди ва жамоасининг ғалабасини сақлаб қолди.

Йоахим Лёв шогирдлари ўйин тақдирини эртароқ ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди. Аммо захирадан тушган Андре Шюррле икки марта жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади.

Шу тариқа, Германия терма жамоаси биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасига эга бўлди ва чемпионлик учун курашни давом эттиради. Ўтган ЖЧда гуруҳдан чиқа олмаган Франция эса бу сафар чорак финалдан ортга қайтадиган бўлди.

ЖЧ-2014, ЯРИМ ФИНАЛ
ФРАНЦИЯ - ГЕРМАНИЯ - 0:1 (0:1)
Гол: 0:1 – 12 Хуммельс.
Франция – Льорис, Дебюши, Варан, М. Сако (Косьельни, 72), Эвра, Кабай (Реми, 73), Погба, Матюиди, Вальбуэна (Жиру, 85), Бензема, Гризманн.
Германия – Нойер, Лам, Ж.Боатенг, Хуммельс, Хеведес, Хедира, Швайнштайгер, Мюллер, Кроос (Крамер, 90), Ўзил (Гетце, 83), Клозе (Шюррле, 69).
Огоҳлантиришлар: Хедира (54), Швайнштайгер (80).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:56, 04.07.2014. Ўқилди: 4856 марта. Фикрлар: 35 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.