Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Учолмаган “учар голландлар”

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мақсадга ўта қолайлик, гап биз роса кўкка кўтарган Луи ван Гал ва унинг ярим финалдаги “хурмача тактикаси” ҳақида. Футболда ёмон одат бор, жамоа ютса, бош мураббий мақтовларга кўмилиб кетади, даҳо инсонга айланади. Агар терма ютқизса, ўша даҳо “бир тийинга қиммат” инсонга айланади-қолади. Бир томондан бу ёвуз қоиданинг замирида мантиқ бор, ахир ғалабага ҳам, мағлубиятга ҳам бош мураббий сабабчи бўлади-ку! Қолаверса, мақтовни эшитдими, танқиддан кўзи ҳам кўкарсин-да.

Кечаги ўйинда бир жиҳатни тан олиш керак, Голландия Аргентинадан кучлироқ эди. Бу иккинчи бўлимда яққол исботланди. Ўзи учар голландлар иккинчи таймда яхши ўйин кўрсатишар, буни тактика деб изоҳлашга ҳам ўрганиб қолгандик. Бунинг самара бераётгани эса бизнинг наздимизда ван Гални салкам даҳога айлантириб қўйганди. Бироқ...

Ипподромга келган янги модадаги кўйлак маълум муддатдан сўнг эскиради. Бирор йил ўтгандан кейин ёки уни тинимсиз кўраверсангиз, “Яна шуми?” деб ўтиб кетаверасиз. Унинг қаерида нима борлигигача айтиб берасиз. Кеча Алехандро Сабелья ҳам ўйиндан олдин футболчиларига голландча кўйлакнинг ҳар бир тугмаси-ю енгигача кўрсатиб берганига шубҳа йўқ. Аммо негадир ван Гал эгнига бошқа либосни олишни истамади. Афтидан, у футболда эътиқод, садоқат деган нарса ўзгариб туришини билмаган, шекилли.

Хуллас, ярим финалдаги Голландия ўзимизнинг термага ўхшаб кетди (узр, агар кимнингдир кўнглига тегса). Тўп узатишлар яхши, устунлик бор, аммо якунлашга келганда қанотдан ноаниқ тўп узатишлар-у кучсиз зарбалар (улар ҳам саноқли) билан якунланаверди. Голландиянинг ўйини яна бир жиҳатдан ҳам термамизни эслатиб юборди. Қайси, дейсизми? Тўпни дарвозабону ҳимоячиларга қайтаравериши, очиғи, роса асабимни бузди. Аксига олиб, биринчи бўлимда фаол ҳаракат қилган жанубий америкаликлар иккинчи таймда эҳтиёткор ўйинга муккасидан кетишди. Голландия эса кечаги ўйинда нотўғри танланган тактиканинг қурбонига айланди.

Ўйиндан кейин берган интервьюсида Луи ван Гал “Дарвозабонни алмаштиришим мумкин эди, лекин мен учала ўйинчини ҳам алмаштириб бўлгандим”, дебди. Лекин у қўшимча бўлимларда амалга оширди-ку учинчи ўзгаришни. Ван Персининг ўрнига Хунтеларни туширгандан кўра, Тим Круни жангга ташласа бўлмасмиди? Ўшанда Яспер Силессеннинг қўлини писанд қилмаган тўп Крул олдида бош эгган бўлармиди? Чунки Тим Яспердан кучлироқ, бақувватроқ, баҳайбатроқ. Бордию қўлидан иш келмаганини пенальтига йўйган Снайдер ёки яна бир голланд пенальтини кўкка совурган тақдирда ҳам, Тим вазиятни ўнглармиди? Хуллас, саволлар роса кўпайиб кетди.


Бутун ўйин давомида иккала жамоа ҳам худди пенальтилар серияга тайёргарлик кўриб келган-у, ҳамма нарсани “лотерея” ҳукмига топширишга қарор қилгандек кўринди. Вазият ҳам шунга тортиб бораверди. Йўқса, таркибида Месси, Игуаин ва кейинчалик майдонга тушган Агуэро каби ҳужумчилари бор Аргентина ҳамда Роббендек тезкор, Ван Персидек голни яхши кўрадиган футболчилари бор Голландия тўқнашувида бор-йўғи иккита хавфли вазият уюштирилармиди? Алехандро Сабельяга эътироз йўқ. У голландча кўйлакни шу қадар мукаммал ўрганган экан-ки, уни яроқсиз аҳволга келтириб қўйди. Бироқ Луи ван Гал мақтовлардан эриб кетган, шекилли, яхшигина қовун туширди. Боиси шу пайтгача шиддатли, тезкор ўйин кўрсатган голландларнинг бу қадар нурсиз ўйин кўрсатишига фақат ва фақат нотўғри тактика сабабчи. Агар эҳтиёткорликка муккасидан кетмасдан, ҳужумкорликка ҳам тузукроқ эътибор қаратилганида Аргентина ҳимоясини ёриб ўтиб, дарвозани ишғол қилса бўларди. Лекин энди кеч, сайл ўтгандан кейин... ҳа, майли.

Аргентина эса ҳақли равишда ғалаба қозонди. Шахсан мен Ди Мария учун хурсанд бўлдим. Чунки бу футболчи ўзига қўйиб берса, майдонга тушиб кетгудек аҳволда ўтирди. Шу ўринда таъкидлаш керак, унинг ўрнини эгаллаган футболчи ҳам яхши ўйин кўрсатди.

Энди Бразилия ва Голландия учинчи ўрин учун курашади. Лекин бу термалар 3-ўринни мақсад қилмаганлари маълум. Бироқ шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтиш керак, мезбонлар жон куйдириб ҳаракат қилишади. Чунки қалби ярага тўлиб кетган бразилияликлар ҳарна учинчи ўрин қўлга киритилганда сал ҳовурларидан тушишади. Бразилиялик футболчиларнинг боши ҳам бироз кўтарилади. Голландия эса тўртинчи ўрин учун келмагани аниқ. Демак, улар ҳам ўйнашади.

Финалда эса “немис машинаси”нинг имкониятлари яхшироқ. Чунки тан олиш керак, Германияда ижрочилар Аргентинадагига қараганда кўпроқ. Умид қиламизки, финалда шиддатли тўқнашувнинг гувоҳи бўламиз. Айтгандай, ғалабадан кейин Мессининг юзини кўрдингизми? У ростдан ҳам терма жамоа билан чемпион бўлишни жуда-жуда хоҳлаяпти. Омадини берсин!

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:52, 10.07.2014. Ўқилди: 6607 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.