Бугун 30 май, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барселона» «Ливерпуль»дан Луис Суаресни сотиб олганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

Каталониянинг «Барселона» футбол клуби Англиянинг «Ливерпуль» ва Уругвай терма жамоаси футболчиси Луис Суаресни сотиб олганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Барселона»нинг расмий сайтида ахборот берилган.

Қайд этишларича, келаси ҳафта 27 ёшли ҳужумчи тиббий текширувдан ўтади ва янги клуби билан беш йиллик шартнома имзолайди, шундан сўнг «Камп Ноу» стадионида «Барселона» футболчиси сифатида жамоатчиликка таништирилади.

Суареснинг трансфери ва маоши миқдори ҳақида расмий ахборотда маълумот берилмаган. Матбуотнинг ёзишича, «Барселона» уругвайлик футболчининг трансфери учун «Ливерпуль»га 75 миллион фунт-стерлинг тўлайди. Хабар беришларича, футболчининг «Ливерпуль» билан шартномасида айнан шу миқдордаги ҳақ эвазига Суарес жамоадан кетиши мумкинлиги ёзилган.

Суарес янги жамоаси таркибида фақат октябрь ойида – ЖЧ-2014 гуруҳ босқичи ўйинида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини тишлаб олгани учун жорий этилган дисквалификация муддати якунига етганидан сўнг майдонга тушиши мумкин. Футболчи бу ҳаракати учун ФИФА томонидан шундай жазоланган бўлиб, ташкилот бу қарорни юмшатишдан бош тортди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:21, 11.07.2014. Ўқилди: 7742 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик