Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Германиянинг барча финаллари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Германия терма жамоаси жаҳон чемпионатларида 8 маротаба финалда тўп сурган ва уларнинг тенг ярми 4 тасида ғолиб бўлиб чемпионликни тантана қилган. Демак қудратли немис машинасининг барча финалларини бир эсга олиб ўтамиз.

1954. Германия – Венгрия 3:2
04.07. Берн. «Ванкдорф» 60.000 томошабин
Голлар: Морлок (10), Ран (18, 84) – Пушкаш (6), Цибор (8)

1954 йилги жаҳон чемпионатининг финалига ҳужумкор иккита терма жамоа етиб келишади. Финалга қадар немислар 22 та, венгрлар эса 25 та тўп киритган эдилар. Ушбу жамоалар гуруҳ босқичида ҳам рақиб бўлишган ва ўшанда Венгрияликлар немисларни 8:3 ҳисобида таслим этишганди. Шу боис ўйиндан олдин Венгрия термаси фаворит сифатида эътироф этилаётганди. Улар 8 дақиқага келиб Пушкаш ва Циборнинг голидан кейин 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Кўпчилик бу ўйинда ҳам йирик ҳисоб қайд этилишини башорат қила бошлайди. Бироқ воқеалар ривожи тескари кўриниш олди. Морлок ва Ран кейинги 10 дақиқада биттадан гол уриб, ҳисобни тенглаштиришди. Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида эса Хелмут Ран жамоасига ғалабани ва илк «Олтин маъбуда»ни туҳфа этди.

1966. Англия – ГФР 4:2
30.07. Лондон «Уембли» 93.000 томошабин
Голлар: Херст (18, 101, 120) – Халлер (12), Вебер (90)

Инглизлар ва немислар финалга ҳақли тарзда етиб келишади. Мезбонлар чемпионликни танатана қилишмоқчи бўлиб турган бир паллада, Вебер гол киритиб, жамоаларни қўшимча таймларга таклиф қилди. 101 дақиқада учрашувнинг кулминацион нуқтаси бўлиб ўтди. Херстнинг йўллаган зарбаси дарвоза чизиғининг устига тушади. Озарбайжонлик қанот ҳаками Тофиқ Баҳрамов бу вазиятда гол бўлганини кўрсатади. Бу немислар учун оғир зарба бўлганди. Учрашувнинг сўнгги сонияларида Херст яна бир гол уриб, Англия термасига ҳозиргача ягона бўлиб турган совринни тақдим этади.

1974. ГФР – Голландия 2:1
07.07. Мюнхен «Олимпиаштадион» 75.200 томошабин
Голлар: Паул Брайтнер (25 пен), Герд Мюллер (43) – Ёхан Нескенс (2 пен)

Голландлар «Тотал футболи» билан финалга қадар етиб келишди. Ҳа етиб келишди. Чунки уларни бу босқичда қудратли «немис машинаси» кутиб турган эди. Учрашувнинг 2 дақиқасидаёқ лолалар юрти вакиллари пеналтидан ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Голдан мезбонлар руҳан тушкунликка тушиб қолишмади. Аксинча олдинга интилишади. 25 дақиқада Брайтнер ҳам пеналтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклайди. 1-тайм охирларида эса афсонавий Герд Мюллер тўп киритиб, жамоасининг иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлишида катта ҳиссасини қўшади.

1982. Италия – ГФР 3:1
11.07. Мадрид «Сантяго Бернабеу» 90.000 томошабин
Голлар: Паола Росси (57), Марко Тарделли (69), Алессандро Алтобелли (81) – Паул Брайтнер (83)

Испанияда кечган мундиалда «немис машинаси» финалда Италияликларга қарши майдонга тушади. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмайди. Иккинчи таймда эса стадионга ташриф буюрган 90 минг мухлис тўртта гол гувоҳига айланишади. Даставвал мусобақа тўпурари Росси ҳисобни очишга муваффақ бўлади. Кейинчалик Тарделли ва Алтобеллиларнинг голлари «немис машинаси»ни бутунлай ишдан чиқариб юборади. Учрашув тугашига 7 дақиқа қолгани Брайтнер битта жавоб голини киритиб, жамоасини йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қола олди холос. Шу тариқа италянлар 3 карра жаҳон чемпионига айланишди

1986. Аргентина – Германия 3:2
29.06. Мехико «Ацтека» 114.600 томошабин
Голлар: Браун (23), Валдано (55), Бурручага (85) – Румменигге (74), Фёллер (82)

Драматик финал. Аргентина Марадона етакчилигида фантастик ўйин намойиш қилиб, финалга қадар етиб келди. Немислар эса қаторасига иккинчи марта айнан ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушишди. Аргентиналиклар 55 дақиқага келиб, Браун ва Валданоларнинг голлари эвазига иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Немислар эса ўзларига ҳос бўлган иродаларини ишга солишди. Даставвал Румменигге, сўнгра Фёллер тўп киритиб, ҳисобни тенглаштиришади. Бироқ шу куни омад барибир Жанубий Америкаликлар тарафида эди. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида Бурручага Аргентинанинг ғалаба тўпига муаллифлик қилади ва жамоасини икки карра жаҳон чемпионига айлантиради. «Немис машинаси» эса қаторасига иккинчи финални ҳам бой беради.

1990. ГФР – Аргентина 1:0
08.07. Рим «Олимпико» 73.603 томошабин
Гол: Бреме (85 пен)

Ушбу учрашув қаҳрамони Мексикалик ҳакам Кодесал Мендес бўлган эди. У 65 дақиқада Аргентина термаси сафида Монсонни майдондан четлатди. 85 дақиқада эса немислар фойдасига пеналти белгилади. 11 метрлик жарима тўпини Бреме аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалабани туҳфа этди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Аргетиналиклар сафида яна бир футболчи четлатилди. Десоттига қўполлиги учун қизил карточка кўрсатилди. Марадона жамоадошлари кетма-кет иккинчи марта чемпионликни қўлга кирита олишмади. Немислар эса ниҳоят қаторсига учинчи финалда ҳам мағлуб бўлишмади ва жаҳон чемпионлигини тантана қилишди.

2002. Бразилия – Германия 2:0
30.06. Ёкогама «Ёкогама Интернешнл» 69.029 томошабин
Голлар: Роналдо (67, 79)

Қудратли «немис машинаси» финалга қадар атиги битта гол ўтказиб юборди холос. Шу боис «Олтин тўп» соврини ҳам айнан Германия термаси дарвозабони Оливер Канга топширилган эди. Бироқ Кан ҳам финалда Бразилиялик «Феномен» Роналдонинг иккита зарбасини бартараф эта олгани йўқ. Натижада Бразилия 5 карра жаҳон чемпионига айланди. Немислар эса 4 карра вице-чемпион сифатида рекордчи жамоа бўлдилар.

2014. Германия – Аргентина 1:0
13.07.2014. Бразилия. «Маракана»
Гол: Гёеце (113)

Германия ва Аргентина терма жамоалари мундиал финалларида 3 маротаба ўзаро рақиб бўлишди. Ушбу учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. Шюррленинг узатган тўпини Супер Марио дарвозага жойлаб қўйди ва немисларга узоқ 24 йил кутилган чемпионликни туҳфа этди. Ҳа ниҳоят Германия жаҳон чемпионига айланди. Улар бундан олдинги 3 та мундиалда 3 ва 2 ўринни қўлга киритиб келишаётган эди. Лёв эса жамоасини чампион қила олди.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 17:41, 15.07.2014. Ўқилди: 6059 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.