Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Борис Белошапка: "Андижон шаҳри анча чирой очибди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Украиналик Борис Белошапка жамоамизда дарвозабонлар мураббийи бўлиб иш бошлаганини хабар қилгандик. Бундан 11 йил аввал Белошапка “Андижон”да фаолият олиб борганини ишқибозлар яхши эслашса керак. 2003 йилги мавсумда у “Андижон” дарвозасини қўриқлаганди. Белошапка юртимизда сўнгги бор 2004 йили “Қизилқум”да ўйнаган. Орадан йиллар ўтиб Белошапка ҳам Ўзбекистонга қайтди. Аммо бу сафар у мураббий сифатида қайтди. Клуб қароргоҳига келганидан сўнг клуб сайти ҳамда газета учун Белошапкадан қисқача интервью олдик.

-Борис Иванович, йиллар ўтиб тақдир сизни яна Андижонга қайтарди. Таассуротлар қандай?

- Қаерга келиб қолганимни бошида билмай қолдим. Андижон шаҳри бутунлай ўзгариб кетибди. Янги қўрилган биноларни кўрдим, кўчалар ўзгарган. Умаман олганда Андижон жуда чиройли шаҳарга айланибди. Бу ерга охирги марта келганимга ҳам кўп йиллар бўлди. Мана яна “Андижон”га қайтдим. Сергей Яковлевич бирга ишлашга таклиф қилди. Ўзбекистондаги фаолиятимни яхши хотиралар билан ёдга оламан.

-Футболчилик фаолиятингизда ҳам Шевченко билан доим бирга бўлгансиз...

- Аммо “Андижон”да ўйнаганимда Сергей Яковлевич бу жамоани бошқармаганди. 2003 йилда мен “Андижон”да у эса бошқа клубда бўлган. Фақат 2004 йили “Қизилқум”да бирга ишлаганмиз. Шевченко билан яна бирга ишлашимдан мамнунман.

- Юртимиздан кетганингиздан кейин фаолиятингиз қандай кечди?

- 2004 йил сўнгги бор “Қизилқум”да ўйнадим. Шундан сўнг Украинага қайтиб футболчилик фаолиятимни якунлаб мураббийликка ўтдим. Дарвозабонлар мураббийи сифатида дастлаб “Кривбасс” клубида ишладим. Кейин беш йил Донецкнинг “Шахтёр” ёшлар жамоасида фаолият олиб бордим. Ундан кейин “Ильичевец” клубида дарвозабонлар мураббийи бўлдим. Жамоада раҳбарият алмашгач мени ёшлар жамоасига ўтказишди.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб борармидингиз?

- Албатта, интернет орқали собиқ жамоаларим “Андижон” ва “Қизилқум”ни қандай натижаларга эришаётганини кузатардим. Бундан ташқари собиқ жамоадошларимнинг ўйинлари ҳам мени қизиқтирарди. Чунки Ўзбекистонда дўстларим кўп. Масалан, Алексей Николаев билан Туркияда кўришганман. У “Пахтакор”да эса мен ишлаётган “Ильичевец”га қарши ўртоқлик ўйини ўтказилганди. Бундан ташқари Ринат Байрамов билан ҳам илгари Туркиядаги йиғинларда кўришиб турардик. Эшитишимча, “Қизилқум”да бирга ўйнаган Спартак Муртазоев ҳозир мураббийлик қилмоқда. Биламан, айни пайтда “Андижон” қийин вазиятга тушиб қолган. Наҳотки, бир давра мобайнида 4 очко жамғариш мумкин? Қандай қилиб бундай бўлганига ҳайронман. “Андижон” биринчи даврада умуман ўйнамагани кўриниб турибди. Жамоа мен учун бегона бўлмагани учун ёрдам бериш мақсадида келдим. Бунинг учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Манба: andijon-pfc.uz
Киритилди: 16:32, 17.07.2014. Ўқилди: 4477 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик