Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дилшод Аширов: "Машъал" футболчиларининг жисмоний ҳолатидан қониқмоқдамиз"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Машъал
Рукн: Интервьюлар
A A A
"Машъал" ПФК бир неча кун олдин Тошкентда бўлиб тиббий кўрикдан ўтиб келди.  Айни вақтда клуб бош шифокори билан жамоанинг иккинчи давра олдидан жисмоний ҳолатини билиш учун суҳбатлашдик.

- Яқинда "Машъал" Тошкентдан тиббий кўрикдан ўтди. Умумий хулосалар қандай?

Биз учун қувонарлиси барча футболчиларимиз тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Фақатгина ҳозирча кўрикдаги легионерларимизда кичик муаммолар бор. Ўйлайманки,  улар ҳам тез орада муҳитга мослашади ва қолган футболчиларимиздек тиббий кўрикни аъло топширади. Ушбу кўрик жуда ҳам жиддий бўлиб бунда ҳар бир футболчи энг сўнги , замонавий тиббий анжомлар билан кўрикда бўлди. Ёзги таътилда кўпгина футболчилар мавсумдаги ҳолатини бутунлай ўзгартиради ва формадан чиқади. Бу эса юракка кўп юкламалар бериб қўяди. Бизда шундай муаммолар бўлмаслиги учун таътилни ҳам қисқароқ ўтказишни маъқул кўрик. Ундан ташқари тоғдаги йиғин ҳам жуда самара берди.   - Тоғдаги йиғин футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш учун қаратилган эдими ?

Ундан ҳам муҳими футболчи бир ҳафта йўқотган энергиясини тиклашга қаратилади. Бир ҳафта бу футболда жуда катта муддат. Айнан ушбу йиғин жамоамизга катта фойда келтирди. Мавсумни ушбу даврида олиб борилган йиғин самара беради.

- Юқорида легионерларнинг тиббий кўрик билан боғлиқ масалалари ҳақида тўхталиб ўтдингиз бу борада тўлиқроқ маълумот берсангиз?

Бу маълум муддатда бўлиб ўтдиган ҳолат. Уларда ҳам адоптация жароёни кетмоқда ва яна бир марта кўрикдан ўтади. Мисол учун Камерундан 15 соат давомида учиб келиб икки кундан сўнг кўрикдан ўтиш озгина қийинчилик туғдирди. Шифокорлар кўникиш жароёни тўла якунлангандан сўнг қайтадан кўрик бўлиши ҳақида айтди. Молдовалик Гонца эса қайтиб келиб кўрикдан ўтади.

- Футболда тиббиётнинг ўрни катта. Айни вақтда жамоа футболчилари ёзги оралиғида кимёвий дорилардан фойдаланадими?

Бу футболнинг ажралмас қисми. Бизда ФИФА томонидан тасдиқланган тиббий витамин ва дориларнинг барчаси етарлича. Бундан эса биз ҳам фойдаланиб келамиз. Айниқса витаминлар ва керакли тикланиш дориларини керак деб ҳисоблайман. Жамоамизда ҳам бундан фойдаланамиз. Жаҳоннинг етакчи клубларида тўп сураётган футболчилар ҳам ҳолатини яхшилаб бориш учун дорилардан фойдаланади. Фақатгина белгиланган нормаларга тўла амал қилиш шарт. Ортиқча қабул қилинган кимёвий воситалар соғлиққа жиддий таъсир ўтказади.   - Мисол учун "Машъал мавсумга тайёргарлик асосан Янгиерда ва тоғда олиб боради. Бу жамоага Муборакда ўтган учрашувларда ўз таъсирини ўтказмайдими ?    Бундай деб ўйламайман. Тўғри бизда йиғинлар асосан тоғда ва Янгиерда бўлиб ўтади ва бу Муборакдан кўра бошқача муҳит.  Биз ҳар доим уй учрашувларимизга камида бир ҳафта Муборакда тайёргарлик олиб борамиз ва кўп футболчилар Муборакдаги об-ҳавога тўла мослашган. Айни вақтга келиб эса биз тайёргарлик ўз майдонимизда олиб бора олмаймиз. Биринчидан кескин иссиқ футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш ўрнига йўқотишга олиб келади. Иккинчидан Муборакда назорат учрашувларини ўтказиш учун фақатгина "Насаф" бўлиши мумкин. "Бухоро" ҳам асосан Тошкентда бўлади. Янгиерда эса ҳам стадион , ҳам назорат учрашувлари учун қулай ҳудуд. Об-ҳаво ҳам етарли даражада бўлиб туради. "Машъал"га уй учрашувларини Муборакда ўтказганда ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.   - Бугунга келиб жамоа футболчиларининг соғлиғи қай даражада?

Жисмоний ҳолатни кўпроқ бош мураббий ўрганиб чиқади. Соғлиги борасида айтадиган бўлсам биз бундан тўла қониқмоқдамиз. Энг асосийси янги мавсумга жароҳатларсиз кириб бормоқдамиз. Бу биз учун муваффақият.
Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 15:03, 22.07.2014. Ўқилди: 3175 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик