Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 10.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 10.03.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Овьедо
  • Суперлига
      • 10.03.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Андижон
      • 10.03.2026 19:45
      • Машъал
      • 0:2
      • Қизилқум
      • 10.03.2026 20:30
      • Пахтакор
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 11.03.2026 16:30
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бунёдкор
      • 11.03.2026 19:30
      • Локомотив
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 11.03.2026 19:45
      • Бухоро
      • 1:1
      • Хоразм
      • 12.03.2026 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 12.03.2026 19:45
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 10.03.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 1:0
      • Ливерпуль
      • 11.03.2026 01:00
      • Аталанта
      • 1:6
      • Бавария
      • 11.03.2026 01:00
      • Атлетико
      • 5:2
      • Тоттенхэм
      • 11.03.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Барселона
      • 11.03.2026 22:45
      • Байер
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.03.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Спортинг
      • 12.03.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Челси
      • 12.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Бухоро 3 7
4 Насаф 2 6
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Бунёдкор 3 4
9 Хоразм 3 4
10 Андижон 3 3
11 Динамо 2 3
12 Қўқон-1912 3 1
13 Сурхон 3 1
14 ОКМК 2 0
15 Сўғдиёна 2 0
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фергюссон шогирдлари. ТОП-10

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири бўлган Сер Алекс Фергюссон бир нечта иқтидор эгаларини дунёга танилишида катта ҳисса қўшган. Furkat.uz сайти Фергюссонинг энг кучли шогирдлари 10 талигини тузиб чиқди. Шуни таъкидлаш жозики ушбу рейтингни тузиш осон бўлгани йўқ. Боиси ундан бир нечта кучли футболчилар четда қолиб кетишди. Бу эса Сер Алекснинг нақадар кучли мураббий бўлганлигидан далолатдир.

1. Райан Гиггз – (1990-2014)
Райан Гиггз «Манчестер Юнайтед»нинг тимсолларидан биридир. Уелслик ярим ҳимоячи Фергюссон қўл остида буюклик даражасига кўтарилди. У «Юнайтед» сафида энг кўп учрашув ўтказган футболчи саналади. Гиггз Премер лига ташкил этилган 1992 йилдан бери ҳар мавсум тўп киритиб келган ягона футболчи саналади.

2. Эрик Кантона – (1992-1997)
«Қирол Эрик» «Олд Траффорд»да 5 мавсум тўп сурган бўлишига қарамай, мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган эди. Кантонанинг Англиядаги фаолияти ўзига ҳос саргузаштларга ҳам бой бўлди. Кўпчиликнинг кўз олдида Кантона деганда «Кристал Пелас» мухлисига қўллаган кунг-фуси гавдаланади. Эрикнинг юксак чўққиларни забт этишида Ферги амакининг ҳиссаси анча юқори эди.

3. Рой Кин (1993-1995)

Фергюссон Кинни «МЮ»нинг моторига айлантирган эди. Ирландиялик иқтидор соҳиби ўзига ҳос инжиқ эди. Бироқ сер Алекс ундан унумли фойдалана билади. Рой «қизил иблислар» сафида 323 учрашувда майдонга тушиб, 33 марта рақиблар дарвозаларини ишғол қилган.

4. Криштиану Роналду (2003-2009)
Бекхемнинг ўринбосари сифатида харид қилинган Роналду, мухлислар ишончини оқлади. Криштианунинг ўзи «Фергюссон – менинг иккинчи отам» дея бир неча бор такрорлаган. Сабаби Сер Алекс унинг буюк ўйинчи бўлиб етишишига беқиёс ҳисса қўшади. Роналду «МЮ» тарихидаги энг омадли футболчидир. У жамоа қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқди. «Олтин бутса» ва «Олтин тўп»ни ҳам қўлга киритди. Камига дунёнинг энг қиммат футболчиси сифатида «Реал»га йўл олди.

5. Пол Скоулз (1994-2013)

«Манчестер Юнайтед»нинг «сариқ иблиси» Скоулз мукаммал футболчилардан бири эди. Унинг олисдан йўллаган кучли зарбалари олдида не не дарвозабонлар ожиз қолишган. Пол «МЮ» таркибида 600 дан ортиқ учрашув ўтказиб, 150 дан ортиқ гол муаллифига айланган. Фергюссоннинг ишонган тоғларидан бири бўлган Пол дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири сифатида ҳам тарих саҳифаларидан жой олди.

6. Уэйн Руни (2004-…)
Фергюссон 20 ёшли ҳужумчини қўлга киритиш учун енг шимариб ишга киришади ва ўз мақсадига эришади. Руни Фергининг ишончини дебют ўйинидаёқ оқлашга муваффақ бўлди. Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувда Уэйн «Фенербахче» дарвозасини бир эмас, икки эмас, нақ 3 марта аниқ нишонга олди. Сўнгги йилларда Руни жамоанинг «юраги»га айланиб улгурди. Ҳужумчи яқин йиллар ичида клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айланиши ҳеч гап эмас.

7. Девид Бекхем (1993-2003)
Фергюссоннинг «бутсаси»дан баҳраманд бўлган Бекхем «қизил иблислар» сафида 10 мавсум мобайнида тўп сурди. Бу давр ичида Бекс 394 учрашувда 85 та голга муаллифлик қилди. Голларининг аксарияти жарима тўпларидан киритилган эди. Шу боис унга «жарималар қироли» деган ном берилган эди. Бекхем ҳам мана шундай юқори савияга чиқишида Сер Алекснинг хизматлари беқиёс эканлигини бир неча бор такрорлаб ўтган.

8. Гари Невил (1992-2011)
«Ферги болалари»нинг бир бўлаги саналган Невил бутун фаолиятини Фергюссон қўл остидаги жамоада ўтказди. Гари 1994 йилги мавсумдан бошлаб тўлақонли асосий таркиб футболчисига айланаган эди. Ҳимоячи «Юнайтед» билан қўлга киритмаган соврини қолмаган эди. Фақатгина УЭФА кубоги бундан мустасно.

9. Руд Ван Нистелрой (2001-2006)

«Манчестер Юнайтед»нинг гол машинаси. Ван Нистелрой 2001-йилда «қизил иблис»га айланди. 5 мавсум ичида 219 учрашувда майдонга тушган «учар голланд» 150 маротаба рақиблар дарвозаларини аниқ нишонга олишга муваффақ бўлди. Нистелрой жамоа билан тўртта жамоавий совринга эга чиқди. Шунингдек бир бор чемпионат тўпурарига аталган совринни ҳам ўзиники қилди.

10. Петер Шмейхел (1991-1999)

Футбол тарихидаги энг буюк дарвозабонлардан бири 90-йилларда «қизил иблислар» дарвозасини қўриқлади. Шмейхел бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қоларди. Баъзан эса кулгули голларни ҳам ўтказиб юборган. Шунингдек Петер сўнгги сонияларда рақиб жарима майдончасига етиб бориб, муҳим голларга ҳам муаллифлик қилган. Хуллас идеал дарвозабон эди. Ҳар тарафлама.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 10:44, 25.07.2014. Ўқилди: 8842 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
8 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
9 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1
10 Навбаҳор Катулонди Кати 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.