Бугун 15 май, 2026 йил, жума.

      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо

Флик «Барселона» билан қачон шартномани узайтириши маълум бўлди [0]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [0]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [0]

Макфарлейн Санчеснинг ҳолати ҳақида фикр билдирди [0]

Эрон виза билан боғлиқ муаммолар сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориши мумкин — RMC Sport [0]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [0]

Ла лига. «Реал» «Овьедо»ни мағлуб этди, Мбаппе захирадан тушиб ассист қайд этди (видеошарҳ) [0]

Беллингем «Овьедо»га урилган голдан кейин «Реал» мухлисларидан узр сўради (видео) [0]

УЕФА «Атлетико»ни Чемпионлар лигасидаги ҳожатхона қоғози билан боғлиқ ҳолат учун жаримага тортди [0]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионлик кубогини ўғирлаб кетган «қароқчилар кемаси»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бразилия майдонларида ўтган мундиалда ўзаро кураш олиб борган терма жамоаларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида кўп ва хўп тўхталиб ўтиш мумкин. Айниқса, бу термаларнинг лақаблари эътиборингизни тортиши тайин. Чунки ашаддий мухлислар севимли футболчиларига ҳайвонлардан тортиб қароқчилар номигача лақаб қўйишган. Қуйида ана шу ҳақда батафсил сўз юритамиз.

«САРИҚ КАНАРЕЙКАЛАР»ГА АЙЛАНГАН «САМБО ҚИРОЛЛАРИ»
Бразилия терма жамоаси футболчиларини сариқ футболкада кўриб, ўрганиб қолганмиз. Шу сабабли ҳам мухлислар бразилиялик чармтўп усталарини «сариқ канарейкалар» деб аташади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, пентакампеонлар техника борасида жуда моҳирлар, ўйин пайтида турли бразилча рақслари билан ҳам мухлисларнинг олқишига сазовор бўладилар. Эҳтимол, айнан шу омил Бразилия термаси аъзоларининг «Самбо қироллари» деб аталишига сабаб бўлгандир.

«АСОВ» ва «АЁЛ ЙЎЛБАРСЛАР»
Африканинг ажойиб табиати бағрида жойлашган ушбу мамлакат футболчиларини турли лақаблар: «Чаёнлар», «Турналар», «Крокодиллар», «Қоплонлар», «Зебралар», «Арилар», «Олмахонлар» ва ҳатто «Қора антилопалар» деб аташади. Аммо Камерун термасининг асосий лақаби битта — «Асов йўлбарслар».

Қолаверса, ушбу давлатнинг аёллар терма жамоасига «Аёл йўлбарслар», ёшлар термасига эса «Йўлбарсчалар» деб лақаб қўйилган.

«ҚАҲВАХЎРЛАР»
Колумбия термаси ҳақида сўз кетганда, кўз олдимизда, аввало, ҳурпайган сочлари ва ажойиб ўйинлари билан ёдда қолган Карлос Вальдеррама гавдаланади. У терма жамоа сафида майдонга тушиш борасида рекорд ўрнатган — 111 ўйин.

Ҳозирда Колумбия терма жамоаси футболчиларининг лақаби мамлакатнинг рамзига айланган асосий экспорт маҳсулоти — қаҳва билан боғлиқ. Яъни колумбиялик футболчиларни «Қаҳвахўрлар» деб чақиришади.

«ҚАРОҚЧИЛАР КЕМАСИ»
Греция терма жамоаси эмблемасида «Эллинлар» сўзи ёзилган. Бу сўз қадимда юнон маданиятининг шарққа ёйилиши, умуман, улуғвор бўлгани билан изоҳланади.

Греция термасининг иккинчи лақаби 2004 йилги Европа чемпионатида қозонилган оламшумул ғалаба билан боғлиқ. Ўшанда чемпионатнинг очилиш маросимида майдонга кема чиқиб келади. Шунда таниқли грек шарҳловчиси Георгиос Халакис шундай дейди: «Греция терма жамоаси ўйинчилари қароқчилардир ва улар кубокни ўғирлаб кетишади». Айнан шу гап кейинчалик грекларнинг иккинчи лақабига асос бўлади. Терма жамоа чиндан ҳам ғалабани «ўғирлагач», «Қароқчилар кемаси» деб атала бошланади.

БАҲАЙБАТ «ФИЛЛАР»
Африкаликлар ўз мамлакатларини турли ҳайвонлар номи билан аташни хуш кўришади. Хусусан, биз Кот-д’Ивуар деб атайдиган давлатнинг номи, аслида, «Фил суяги қирғоғи» деб таржима қилинади. Шунга монанд терма жамоа «Филлар» деган лақабга эга.

Терма жамоа эмблемасининг кўк фонида хартумига тўқ сариқ рангли коптокни ушлаб олган фил тасвирланган. Бу кўриниш давлат байроғи ва терма жамоа формасида ҳам акс этган.

«ИККИ РАНГЛИЛАР»
Гондурас терма жамоасининг лақаби бўлган «Катрачо» таржима қилинмайди. Чунки «Катрачо» — Гондурас армиясининг умумий номи бўлиб, у Никарагуа билан бўлган жангда мамлакат қўшинига бошчилик қилган генерал Флоренсио Ксатруч исмидан олинган.

Гондурас терма жамоасининг яна бир лақаби — «Икки ранглилар». Бу номнинг ҳеч бир ажабланарли жойи йўқ. Чунки мазкур лақаб байроқдаги ранглар сони ҳисобга олинган ҳолда қўйилган.

МАҒРУР «СУПЕРБУРГУТЛАР»
Африка миллатлари кубогининг амалдаги соҳиби, Африка қитъасининг энг кучли терма жамоаларидан бири бўлган Нигериянинг лақаби узун ҳам эмас, қисқа ҳам эмас. Бу терма ўйинчиларини «Супербургутлар» деб аташади, олдин шунчаки «яшил бургутлар» дейишарди. Боиси, терма жамоа эмблемасида мағрур қуш савлат тўкиб туради. «Супербургутлар» лақаби эса Нигерияга 1988 йилги Африка Миллатлари Кубоги финалида Камерун мағлубиятга учратилганидан кейин берилган. Қолаверса, мазкур терма жамоа ўйинчиларини мухлислар «Африкадаги бразилияликлар» деб ҳам аташади. Бу хушомад футболчиларга ёқиши ҳам аниқ.

«БЕШ ҚАЛҚОНЛИ ЖАМОА»
«Европадаги бразилияликлар» — португалиялик футболчиларнинг машҳур лақаби. Биринчидан, Жанубий Америка қирғоқларига биринчи бўлиб португал саёҳатчилари етиб боришган, қолаверса, Бразилияда португаль тилида сўзлашадиганлар анчагина. Шунингдек, португалияликларнинг дриблингларини Бразилия терма жамоаси аъзолариники билан ўхшаш экан.

Терма жамоанинг яна бир лақаби «Сараланганлар жамоаси». Шунингдек, ушбу термани «Беш қалқонли жамоа» деб ҳам аташади. Бу терма жамоа эмблемасидаги расм билан боғлиқ.

ВАҲШИЙ «ҚОРА ЮЛДУЗЛАР»
Африка қитъасининг яна бир кучли термаси Ганани турли ваҳший ҳайвонлар, ҳашаротлар ёки ўсимликлар билан аташади. «Қора юлдузлар» — терма жамоанинг оддий ва чиройли таърифи. Ганаликлар бу эътирофга 1990 йилги мундиалда Камеруннинг натижасини такрорлашгани, яъни чорак финалга қадар етиб боришгани учун сазовор бўлишган. Уругвай билан бўлган драматик ўйин эса мухлислар хотирасида узоқ йиллар сақланиб қолди. «Қора юлдузлар» ўшанда Гана байроғини безашган, терма жамоанинг оқ рангли формасини турли юлдузчалар билан тўлдиришганди.

«ҚИЗИЛ ИБЛИСЛАР» — БУ «МЮ» ЭМАС
Белгияликларни «Манчестер Юнайтед» клуби каби «Қизил иблислар» деб чақиришади. Аниқроғи, 1906 йилда журналист Пьер Валькьер Франция ва Голландия термаларини мағлубиятга учратган бельгиялик футболчиларни беихтиёр шундай атаб юборган. Бельгия термасининг бу лақабида мантиқ ҳам бор, чунки ўйинчилар узоқ вақтдан бери қизил либосда майдонга тушишади.

«САҲРО ТУЛКИЛАРИ»
Яна бир Африка жамоаси — Жазоир термасининг лақаби ҳам ўзига хос. Яъни бу жамоа ўйинчилари «Саҳро тулкилари» дея ном олишган. Бундай аталишларига эса мамлакатнинг 80% ҳудуди чўл билан ўралгани сабаб бўлган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли тунги ҳаёт тарзини кечирувчи фенек тулкиси (тулкининг бир тури, кичкина ҳайвон) билан дўстона муносабатда бўлишади. Мазкур ҳайвоннинг номи эса кейинчалик футболчиларнинг лақабига айланди.
Таъкидлаш керак, фенек уй ҳайвони ҳисобланади.
Интернет материаллари асосида Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:52, 25.07.2014. Ўқилди: 8550 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик