Капелло Россия термасининг ЖЧ-2014даги муваффақиятсизлиги 3та сабабини айтди
Бугун Россия футбол иттифоқининг техник қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди ва унда иштирок этган Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло терма жамоанинг ЖЧ-2014даги муваффақиятсизлик сабабларини санаб ўтган. Бу ҳақда «Амкар» бош мураббийи Славолюб Муслин ОАВ вакилларига маълумот берди.
«Капелло терма жамоанинг тайёргарлигидан қониқиш ҳосил қилган, барчаси яхши эди. Лекин кутилмаганда юзага келган 3та муаммо муваффақиятсизликка сабаб бўлган. Дарвозабоннинг хатоси, ҳужумчиларнинг имкониятлардан фойдалана олмаслиги ва таркибда ёш футболчиларнинг йўқлиги», – дея Муслиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Р-Спорт».
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:23, 28.07.2014. Ўқилди: 8056 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар