Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10109 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      08:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      13:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      14:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Флуминенсе".
      18:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      02:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      02:50 Д/ф "Манчестер Юнайтед". Вперёд к славе".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.11.2025

      05:25 "Непобедимый".
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "10 лет в спорте". "2024/2025".
      15:25 "Вы это видели".
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Гала-концерт. Прямая трансляция.
      17:30 "Эволюция спорта".
      17:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
      19:15 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 102 кг.
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      03:15 "Эволюция спорта".
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      04:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.11.2025

      05:50 Новости.
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "Небесная грация".
      15:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 133" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      21:30 Смешанные единоборства. UFC. Ислам Махачев. Лучшее.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 "Вы это видели".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:00 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Светланы Хоркиной "Спортрота".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.11.2025

      05:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      09:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      12:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      16:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      18:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      22:30 Олимпийский канал. "Монументы", 1 эп.
      23:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      02:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Лучшие моменты.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига: Етакчилар, ўртамиёналар, аутсайдерлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон чемпионати биринчи давра ўйинлари якунига кўра, қайсидир жамоа яхши ўринда турибди, бошқаси ўзига ярашмайдиган ҳолатда. Айни вақт жамоалар иккинчи даврага тайёргарлик кўрмоқдалар. Баъзилар Туркия, баъзилар Австрияда, яна қайсидир клуб Чирчиқда таркибини шакллантирмоқда. Мана шу ҳолатнинг ўзи ҳам ўзбек клублари орасидаги фарқни аниқ кўрсатиб берса керак. Ҳар ҳолда, Чирчиқда машғулот олиб борган жамоа чемпионлик учун курашмаса керак...

Олий лига ўйинлари ҳар доимгидан-да қизиқарли ўтаётгани ҳақида кўп айтилди. Бунга мисол тариқасида чемпионлик учун бир йўла 4та жамоанинг кураш олиб бораётгани кўрсатилмоқда. Аммо нафсиламбрини айтадиган бўлсак, биринчи давранинг сўнгги турлари олий лигадаги мана шу эҳтиросларни бироз жиловлашга мажбур қилди. Иккинчи давра бошланиши олдидан мусобақа жадвалига қарагудек бўлсангиз, 4 эмас, 2та жамоа чемпионлик учун курашишда давом этаётганини кўрасиз. Яъни бир сўз билан айтганда, ҳар йилги ҳолат яна такрорланаётгандек. Агар кимдир «Бу йил ғолиблик учун «Локомотив» ва «Пахтакор»дан ташқари, яна бошқа жамоалар ҳам кураш олиб боришади», деса, демак, у жуда дадил одам. Чунки ҳозир бунга ишонадиганлар сафи айтайлик, 2 ой аввалгига нисбатан анча камайди.

ҒОЛИБЛИК УЧУН ДАЪВОГАРЛАР

Аслида ҳам мавсум бошида чемпионлик учун 4та жамоа курашиши айтилганда, ишонадиганлар кўп топилмаганди. Тўғри қилишган. Чунки биринчи давра якунлари шуни кўрсатдики, чемпионлик учун асл имконият фақат «Локомотив» ва «Пахтакор»да сақланиб турибди. Қолганлар эса шунчаки, «қоғоз»даги даъвогарларга айланишди. «Локомотив» ва «Пахтакор»нинг ҳисобида 33 очкодан бор. Ҳар иккиси ҳам 10тадан ғалабага эришиб, 3 мартадан дуранг қайд этган. Қизиқ томони, «Локомотив» очко йўқотган 3та ўйиннинг барчаси чемпионлик учун курашда иштирок этган ва этаётган рақибларга қарши кечди. «Темирйўлчилар» «Насаф» ва «Бунёдкор» билан 1:1, «Пахтакор» билан эса 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадилар.

«Пахтакор»да ҳам вазият деярли шундай. Фақат «Бухоро»га қарши кечган сафар учрашувини истисно қилганда, «шерлар» ҳам етакчи жамоаларга қарши ўйинлардагина очко йўқотдилар. Бухородаги учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса, «Насаф»га қарши кечган ўйинда 1:1, «Локомотив» билан баҳсда эса 2:2 ҳисоби қайд этилди. Яна бир етакчи жамоа «Бунёдкор» билан учрашувда эса «Пахтакор»га омад кулиб боқди. Ёдингизда бўлса, биринчи давранинг сўнгги тури доирасида ўтказилган ўйиннинг 11-дақиқасидаёқ Олександр Пишур аҳмоқона қилиғи туфайли майдондан четлатилди ва бир киши кам бўлиб қолган «қалдирғочлар» «шерлар» хуружига дош беролмадилар. Самвел Бабаян «Биз учун «Бунёдкор»ни мағлуб этиш ёқимли», - деган ўша учрашувда «Пахтакор» 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ғолиблик учун асосий кураш мана шу жамоалар - «Локомотив» ва «Пахтакор» ўртасида кечиши ҳозирданоқ маълум бўлиб улгурди, гўё. Очколар миқдори ва қайд этилган натижалар борасидаги тенглик ҳам шуни кўрсатиб турибди. Фақат битта фарқ - «Локомотив» кўпроқ гол уриб, камроқ қўйиб юборган (27-7). «Пахтакор» эса бу борада анча камтар кўрсаткичга эга: }19та голга -8та гол.

 

ҒОЛИБЛИК УЧУН НОАСОСИЙ ДАЪВОГАРЛАР

Айни вақт олий лига жадвалида 3-4-ўринларни «Насаф» ва «Бунёдкор» клублари эгаллаб туришибди. Қаршиликлар ҳисобида 26 очко бор, «Бунёдкор»да эса 25 очко. Бу жамоалар етакчи ўринларда бораётган «Локомотив» ва «Пахтакор»дан тегишлича 7, 8 очко ортда қолиб кетдилар. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, «Насаф» ҳам, «Бунёдкор» ҳам ҳамон чемпионликка даъвогарлар рўйхатида турибди. Аммо ҳар қанча ўзимизни ишонтиришга уринмайлик, барибир, уларга нисбатан «асосий даъвогар» атамасини қўллаш қийин. Ноасосий бўлиши мумкин, аммо асло асосий эмас...

Шундай экан, «Насаф» ва «Бунёдкор» клублари жорий мавсум фақат ва фақат бронза медали учун кураш олиб боришларини тахмин қилишдан ўзга илож кўринмаяпти. Бу эса қайсидир жамоа учун яхши натижа ҳисобланса, бошқаси учун деярли шармандалик билан баробар. Айтайлик, «Насаф» мавсум бошида ўз таркибини фақат маҳаллий футболчилар ҳисобига шакллантиришга ҳаракат қилди. Қаршиликлар жамоага бирор легионер чорламадилар ва қатор йиллардан буён «Насаф» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Артур Геворкянни таркибда олиб қолиш билан кифояландилар. Балки бу жамоанинг молиявий ҳолати билан боғлиқдир, эҳтимол «Насаф» трансфер сиёсатини ўзгартиришга қарор қилгандир. Ҳар нима бўлганда ҳам, Қарши футболи бугунги кунда асосан маҳаллий футболчиларга таянаётгани ҳақиқат. Бундай ҳолатда жамоа учун совринли ўринлар учун курашиш ҳам яхши натижа ҳисобланса керак.

Аммо худди шу гапни «Бунёдкор» ҳақида айтишга тортинади киши. «Қалдирғочлар» мавсум бошланиши олдидан яхши тайёргарлик кўрдилар. Жамоа хорижда йиғин олиб борди, бир қатор легионер футболчиларни кўрикка чақирди. Улар орасидан ҳимоячи Сергей Симоненко ва ярим ҳимоячи Карлес Кото билан шартнома имзоланди. Шунингдек, ўтган мавсум «Бун­ёдкор»нинг салкам фахрига айланаёзган Олександр Пишур ҳам таркибда сақлаб қолинди. Бу иш «қалдирғочлар» раҳбариятига осон бўлмагани аниқ. Ҳарқалай, мавсум бошида «Локомотив»нинг украиналик ҳужумчи билан қизиқаётгани айтилган эди. Аммо ҳар нима бўлганда ҳам, Пишур «Бунёдкор»­да қолди. Қанча маблағ ва қандай ваъдалар эвазига қолганини билмаймиз, аммо бўйдор ҳужумчининг бу йилги ўйинига қарасак, «Локо» у билан шартнома имзолай олмай, кўп нарса йўқотмаганини кўрамиз. Бу йилги Пишур ўтган йилгисининг соясини эслатмоқда, холос.

Жамоага янги таклиф этилган Сергей Симоненко ва Карлес Кото ҳақда эса бундай, дея олмаймиз.Чунки биз уларнинг ўтган йилги ўйинларини кўрмаганмиз, шу сабабли жорий мавсумдагиси билан солиштиришнинг асло имкони йўқ. Биз фақат хорижлик футболчиларнинг бу йилги ўйинлари ҳақида мушоҳада юритишимиз мумкин - ҳеч нарсага арзимайди! Агар Симоненко ва Кото давра ўртасида жамоадан кетганларида ҳам, буни кимдир сезиб, кимдир сезмай қоларди. Чунки бундай футболчилар ўзимизда ҳам етарли. Легионерларнинг улардан ажралиб турадиган хислатларини кўрмадик.

Айнан мана шу ҳолат ҳам «Бунёдкор»нинг мусобақа жадвалидаги ўрни нима учун бу қадар пастлигига изоҳ бўлса керак. «Қалдирғочлар» ўз тарихларида ҳали бу қадар пастламаган эдилар.

 

КУЧЛИ БЕШЛИК, ОЛТИЛИК, ЕТТИЛИК ВА ҲОКАЗО...

Ўзбекистон чемпионатида қизиқ термин бор - кучли бешлик, олтилик, еттилик ва ҳоказо ўринлар учун курашувчилар. Олий лигада иштирок этадиган аксарият жамоалар олдига мана шундай вазифа қўйилади - «кучли фалончалик»ка кириш. У ёғи клуб ҳомийсининг ҳимматига боғлиқ. Вазифа қай даражада «юқори» қўйилса, жамоага ажратиладиган маблағ ҳам шунча кўп бўлиши лозим.

Бу «фалончалик»ларнинг қизиқ томони шундаки, жамоа мавсум охирида қайси ўринни эгаллашига қараб, унинг кучлилиги аниқланади. Айтайлик, бешинчи ўринни олган жамоа учун «кучли бешлик», олтинчи поғонани банд этгани учун эса «кучли олтилик» ва ҳоказо терминлар мавжуд, қолгани ҳам шунга ўхшаб давом этаверади. Бу ҳолатнинг яна бир қизиқ томони бор - 5-поғонани банд этган жамоа учун 6-ўрин «кучли» бўлмай қолса, 6-поғона соҳибига ҳам 7-ўрин худди шундай. Қизиқми? Қизиқ ҳам гапми?!

Бу йил мана шундай «кучли фалончаликлар» учун «Олмалиқ», «Машъал», «Қизилқум», «Навбаҳор», «Металлург», «Нефтчи», «Динамо» ва «Бухоро» клублари кураш олиб бормоқдалар. Бу жамоалар чемпионлик учун курашишни хаёлга ҳам келтирмайдилар. Улар учун қанча юқори ўрин эгалланса, шунча яхши. Мавсум охирида «вазифа бажарилгани» ҳақида ҳисобот бериш учун керак, ахир...

 

«ЖОН» САҚЛОВЧИЛАР

Биз юқорида «кучли фалончаликлар» учун кечадиган кураш ҳақида гаплашдик. Аммо инсоф юзасидан айтиш лозим, бу ҳолатнинг ҳам чегараси бор. Айтайлик, «кучли ўнталикка» киролмай қолган жамоа учун «кучли 11талик» ёки «кучли 12талик» атамаси йўқ. Тан олинг, бунақаси ҳатто бизнинг олий лига учун ҳам тоза бемаънилик бўлиб кетарди. Шу сабабли улар бош­қача аталади. «Кучли ўнталик»ка киролмай қолган жамоалар - олий лигада «жон» сақлаб қолиш учун курашадиганлар сирасига киришади.

Аммо бу йил олий лигада қолиш учун кураш кўп ҳам қизийдиганга ўхшамайди. Чунки биринчи давранинг ўзидаёқ қайси жамоаларнинг қуйи лигага тушиб кетишлари аниқ бўлиб қолгандек. Биз бу жамоалар ҳақида алоҳида гаплашамиз. «Кучли ўнталик»­дан четда қолишга «даъвогар»лар эса - «Нефтчи», «Динамо» ва «Бухоро». Бу клублар ҳисобида 13тадан очко бор. Иккинчи даврада улар ўртасида кечадиган кураш анча қизиқарли кўриниш олиши турган гап. Чунки ким ҳам мусобақа жадвалида юқорироқ ўринни эгаллашни истамайди? 10-ўрин бўладими ёки ўн биринчи - ҳар ҳолда, битта юқорида турган яхши-да! А, нима дедингиз?!

 

АУТСАЙДЕРЛАР

Олий лига аутсайдерлари ҳақида кўп гапиришнинг кераги йўқ. Бу йилги чемпионат ўйинлари бошлангани ҳамоно улар аниқ бўлиб қолди - «Сўғдиёна» ва «Андижон». Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионати бошланибди ҳамки, очко улашишдан чарчамаяптилар.

Аммо улар тушиб қолган ҳолатни барибир, бир-бирига ўхшатмаган бўлардик. Айтайлик, «Сўғдиёна» аввалдан аутсайдер ҳисобланган ва ўтган йили ҳам бош мураббий Даврон Файзиев ва футболчиларнинг жонбозликлари эвазига олий лигада «жон» сақлаб қолганди. «Андижон»да эса яратилган имкониятлар ҳар ҳолда, бироз яхшироқ. Тўғри, андижонликларда ҳам молиявий муаммолар бор, аммо «Сўғдиёна» билан солиштирганда, барибир, водий клуби яхшироқ ҳолатда. Бунинг инъикосини мураббийларга муносабатда ҳам кўриш мумкин. «Андижон» бош мураббийи Азамат Абдураимов истеъфога чиқарилган бўлса, Даврон Файзиевни ишдан бўшатиш «Сўғдиёна» раҳбарияти хаёлига ҳам келмаяпти. Аксинча, бу мураббийнинг хизматига Самарқанднинг «Динамо» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар бор.

Ҳар нима бўлганда ҳам, бу йил олий лигадан тушиб кетадиган жамоалар номи 70 фоизга ойдинлашиб улгурди. Ҳозирча «Андижон» ва «Сўғдиёна» клублари тегишлича 4, 7 очко билан асосий «даъвогар» бўлиб туришибди. Ҳозирча уларнинг ниманинг ҳисобига қуйи лига «йўлланмаси»дан қутулиб қолишлари маълум эмас. Бу жамоаларни фақат бир нарса - мўъжиза қутқариши мумкин. Ким билади, балки шундай бўлар ҳам. Ахир мўъжиза учраб тургани учун у ҳақда гапирилади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 19:56, 28.07.2014. Ўқилди: 8499 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.