LG Side-by-Side музлатгичлари оригинал дизайни билан, беқиёс функционаллиги билан тавсифланади ҳамда оддий музлатгичлардан бир қатор салмоқли устунликлари билан фарқланади. Масалан, улар анча катта совутгич ва музлатгич камераларига эга, катта оила учун шубҳасиз жуда аҳамиятлидир. Аммо буниси музлатгич тавсифларининг узун рўйхатидаги биринчи ижобий хислатдир, холос.
Side-by-Side нима дегани?
Инглиз тилидан таржима қилинганда ушбу атама «ёнма-ён» деган маънони англатади. Музлатгичлар ҳақида гап борганда, бу сўз мебел шкафидаги каби ланг очиладиган эшиклар маъносида қўлланилади. Маиший техниканинг ушбу категориясига катта ўлчамдаги, камералари ёнига, “ёнма-ён” қўйиладиган икки, уч ва кўп камерали музлатгичлар киради. Уларнинг бундай жойлашуви совитгич ва музлатгич камераларидан бирдек қулай фойдаланишни таъминлайди. Кенг музлатгичлардан фойдаланиш тор ва баланд музлатгичларга нисбатан қулайроқ. Фойдали ҳажм қанчалик катта бўлса, камераларнинг ёнма-ён қўйилиши афзалликлари ҳам шунчалик яққол кўринади. Эшиклари ўртадан ланг очиладиган музлатгичлар кенг ошхонада айниқса чиройли кўринади, улар турли-туман маҳсулотларни янгилигида, совитилган ва музлатилган кўринишларда кўп миқдорда истеъмол қилувчи каттаоилаларга мўлжалланган.
Замонавий ва оригинал моделлар
Side-by-Side музлатгичларининг янги етакчи моделлари LG GR-M257SGKRваGR-M257SGKW– бу компаниянинг илғор технологияси ва виқорли ташқи кўринишни ўзида жамлаган моделлардир. Ушбу моделларнинг визуал қиёфасини маиший дизайн соҳасининг таниқли дизайнери Карим Рашид яратган. Шунинг учун ҳам улар исталган ошхонанинг интерьерини безата олади, унинг чиройли ва замонавий қисмига айланади, шунингдек, ўз эгаларини оила аъзоларини хурсанд қилган ҳолда лаззатли ва шохона таомлар тайёрлашга илҳомлантиради.
GC-P207GSRV, GC-L207GLRV, GC-C207GVQV, GC-B207GLQV, GC-B207GVQV, GC-B207GVQVкаби бошқа моделлар эса “катта” моделларчалик ғайриоддий кўринишга эга эмас, аммо шунга қарамай улар жуда кўркам кўринишда бўлиб, сизнинг ошхонангизни бир декор элементи сифатида безайди.
Вертикал жойлашган диод нурли чироқ музлатгичнинг ҳар бир токчасини етарлича ёритади ва оддий лампаларга қараганда бир мунча кам энергия сарфланишини таъминлайди. Кўзга ташланмайдиган, интуитив бошқариладиган, сал тегиб кетишингиз билан фаоллашадиган ташқи LED-дисплей музлатгичнинг иш режими ҳақида маълумотни акс эттиради.
Ўзига хос сақлаш хусусиятлари
Бу моделларнинг ҳар бири ошхонангиз интерьерида арзирли безак бўлибгина қолмай, бутун оила учун ишончли, сиғимли ва кўпфункцияли ёрдамчи ҳам бўлиб қолади. “Кичик” моделларнинг ҳажми 528 ва 581 л оралиғида бўлади. Етакчи музлатгичлар эса 616 л сиғимга эга. Уларга ҳақиқатан дўкондан харид қилинган барча маҳсулотлар бемалол жойлашади. Улар ўзларининг дастлабки кўринишларини сақлаб қолишлари учун эса бу ерда ҳар бир маҳсулот турига қараб уларнинг сақланиш жойи ажратилган.
Moist Balance Crisperва«Тез музлатиш» каби ажойиб бўлинмалар маҳсулотларнинг барралигини ва уларнинг фойдали хусусиятларини сақлаб қолиш учун ёрдам беради. Moist Balance Crisper секцияси қопқоғининг уячалардан иборат юзаси конденсатвазифасини ўтайди ҳамда сабзавот ва меваларнинг яхши сақланиши учун энг қулай намликни ушлаб туради. Маҳсулотларнинг фойдали моддаларини энг кўп сақлаб қолган ҳолда узоқ муддатга музлатиш учун шокли музлатиш секциясидан (-35ºСҳароратда) фойдаланиш мумкин.
Технологик афзалликлар
LG нинг Side-by-Side сериясидаги барча музлатгичлар ишлаб чиқарувчи 10 йилга кафолат берадиган ишончли ва энергияни тежовчи бақувват компрессорлар билан таъминланган. Шунинг учун ҳам барча моделлар 25% га тинч ишлайди ва энергия истеъмолининг оддий моторларга қараганда юқори синфини А+ ( 32% гача энергия тежамини) намойиш этадилар.
LG Total No Frost тизими музлатгичнинг эритилишини талаб қилмайди, бу эса совитиш камерасида конденсат ҳосил қилмасдан, уни гигиеник тоза тутишга имкон беради. MultiAirFlow кўп оқимли музлатиш технологияси совуқ ҳавони камера ичи бўйлаб бир текис тарқатиб, маҳсулотларни янгилигича узоқроқ сақланишига кўмаклашади. Инновацион ишланма – «Эшик ичидаги эшик» (Door-in-Door) мини-баримузлатгичнинг асосий эшигига кўзга ташланмайдиган қилиб қурилган кичикроқ эшик орқали тез-тез керак бўладиган маҳсулотларни осонгина олишингизни таъминлайди. У маҳсулот ва ичимликларни осонгинаолишингизга имкон берибгина қолмай, балки музлатгичнинг умумий эшигини камроқ очиш орқали энергия сарфини камайтиришга олиб келади.
Музлатгич ичидаги яширин Hygiene Freshфильтри 3 фильтр ва деодорайзер орқали 4 босқичда ҳавонинг антибактериал фильтрланишини ва ҳидларнинг йўқотилишини таъминлайди. У автоматик равишда ва кучайтирилган режимда ишлаши мумкин (унинг ишини бошқариш дисплей воситасида амалга оширилади).
LG Side-by-Side музлатгичлари бу – шунчаки маҳсулотни совитиш функцияси бўлган оддий маиший жиҳоз эмас, балки жозибадор дизайнга буркалган жозибадор инновациялар, технологик қарорлар комплексидир, бунда бутун эътибор битта мақсадга – сизнинг оилангиз ҳақида ғамхўрлик қилишга қаратилган!
Сиз LG нинг бошқа маҳсулотлари билан бизнинг LGblog.uz блогимизда танишишингиз мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).