Иброҳимовичнинг собиқ мураббийи: «Златан «Ювентус»га қайтишни хоҳламоқда»
Швециялик ҳужумчи Златан Иброҳимовичнинг «Мальме» клубидаги собиқ мураббийи Стефен Ханссон Златаннинг «Ювентус»га қайтиш истаги борлигини ошкор қилди.
Мураббийнинг айтишича, футболчи билан Skype орқали сухбат давомида Златан унга «Ювентус»га қайтиш истаги борлигини айтган.
«Ҳа, Златан Ювентусга қайтишни истаяпти. Агар бу истак хозир амалга ошмаса, ҳеч йўғи кейинги йил шундай бўлишига умид қилмоқда», - дейди Ханссон Tuttosport нашрига берган интервьюси чоғида.
Эслатиб ўтамиз, Златан Иброҳимович 2004-2006 йиллар давомида «Ювентус» сафида тўп сурган.
Манба: Tuttosport.it
Киритилди: 13:10, 06.08.2014. Ўқилди: 3186 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар