Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6515]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3055]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3018]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2151]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1974]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1902]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1784]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1618]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1563]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1541]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

LG G3 – смартфонлар бозоридаги инқилоб!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Пресс-релизлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Reklama

Янги етакчи LG G3 смартфони ўзида энг сўнги технологик ишланмаларни, замонавий ва  ихчам дизайнни, шунингдек интуитив, тушунарли фойдаланувчи интерфейсини жамлаган. Компания муҳандислари ўз олдиларига нафақат кўп функцияли «ақлли» смартфонни яратишни, балки уни оддий ва осон тушуниладиган қилиб яратиш учун ҳамма нарсани пухта, миридан-сиригача ўйлаб чиқишган. Натижада, улар чиндан ҳам ажойиб маҳсулот яратишди!  

Ташқи кўриниши
Етакчи  смартфон дизайнини  LG компаниясининг ўзида Floating Arc деб аташади, у  эргономик эгиклиги-ю нозик қирралари билан фарқланиб туради. Шунинг ҳисобига уни қўлда ушлаш жуда қулай. Орқа қопқоғининг юзаси металлашган текстурага эга бўлиб, ёқимли ғадир-будирлик мавжуд. Қўлингизга олганингизда  материали  ғашингизга тегмайди,  унда деярли из қолмайди, майда едирилишларни эса фактураси яшириб туради. Аппаратнинг олд юзаси Native Damage Resistance технологияси билан Corning Gorilla Glass 3 пишиқ ойнадан ишланган бўлиб,  у смартфон эътиборсизлик билан сумкада калитларга қўшиб ёки чўнтакда танга-чақалар билан бирга олиб юрилганда, дисплейни майда тирналишлардан сақлайди. LG G3 нинг қалинлиги бор-йўғи 8,9 мм бўлиб,вазни эса атиги 149 г.

 

Rear Key смартфонни бошқариш  тугмачалари орқа панелга ўтказилган. Ушбу муҳандислик ечими жаҳон бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилгандан сўнг қабул қилинган бўлиб, тадқиқотлар мобайнида йирик габаритлар туфайли кўпчилик фойдаланувчиларга блокировка ва овоз клавишларини бошқариш жуда ноқулай бўлганлиги аниқланган. Қурилмани доим икки қўллаб ушлаб туриш ёки кафтингизга қўйишингиз керак бўлган. Энди эса смартфон эгаси ундан фойдаланганда ҳеч бир ноқулайлик сезмайди.  

Тавсифлар
 
Бу  модель компаниянинг етакчи модели бўлганлиги учун G3 нинг техник таркиби ҳам типик тавсиф ва функциялардан иборат. Аппарат энг сўнги оператив тизим Android 4.4.2 KitKat бошқарувида ишлайди. Бундан ташқари лойиҳа ишлаб чиқувчилари унга LG компаниясининг  бирон-бир смартфонида қўлланилмаган  янги махсус лаунчер киритганлар.  Интерфейс аввалги  версияларидан анча-мунча фарқланади. Биринчидан, барча ёрлиқлар «ясси»ланди – бу замонавий тенденция, ахир фойдаланувчиларга энди реал олам элементларини  эслатиш шарт эмас.  Иккинчидан, барчаси чиройли, оддий  ва анча-мунча енгиллашди. Чиройли  виджетлар, анимация ва чўзилиш эффектлари исталган фойдаланувчини ром этади.


Функционаллик йўналишидаги яна бир қулайлик аввалдан қўйилган, фойдаланувчи ортиқча деб ҳисоблайдиган деярли барча иловаларни ўчириш ҳисобига хотирани оптималлаштиришдир.  Сизга  «қариндош» иловалар керак эмасми?  Ҳеч ташвишланманг – уларни шунчаки ўчириб ташланг. Бошқа смартфонларда бундай имконият мавжуд эмас.

LG G3 тўрт ядерли кучли процессор Qualcomm Snapdragon™ 801 га асосланган, уларнинг ҳар бири 2.5 ГГц ли такт частотасида ишлайди. Агар қурилмага қўшимча қувват керак бўлмаса, фойдаланилмаган ядерлар энергияни тежаш учун уйқуга кетади. Шунингдек, 3000 мАч лик алмаштирилувчи батарея қувватини сақлаш учун махсус режим ўрнатилган, у қувватни, ёрқинликни автоматик равишда созлашни чеклайди ва айрим хизматларни, шу жумладан,  Wi-Fi ва GPS қидиришларини ўчириб қўяди.

Қурилманинг фаол хотираси  2 ГБ,  фойдаланувчиларнинг ўз файлларини юклашлари учун махсус сақлаш жойи эса 16 ГБ ни ташкил этади. Шунинг
 
дек, хотирани  SD карта ёрдамида кенгайтириш учун 128 ГБ лик жой мавжуд! Қўшимча устунликлар сифатида  NFC чип борлигини ва симсиз қувватланиш имкониятини алоҳида таъкидлаш жоиз.  

Асосий тавсифлар:
·    Чипсет: Qualcomm Snapdragon™ 801 (тўрт ядерли, 2,5 ГГц гача )
·    Дисплей: 5.5-дюймли Quad HD IPS (2560 х 1440, 538ppi)
·    Хотира: 16GB EMMC ROM / 2GB фаол хотира DDR3 / слот MicroSD (128 GB макс)
·    Камера: 13.0MP асосий, OIS + ва лазерли автофокуси билан / Фронталлиги 2.1MP
·    Батарея: 3000 мАч (алмашинувчи)
·    Операцион тизим: Android 4.4.2 KitKat
·    Ўлчамлари: 146,3 х 74,6 х 8,9 мм
·    Вазни: 149  грамм
·    Тармоқ: 4G / LTE / HSPA + 21 Мбит (3G)
·    Уланиш: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Bluetooth Смарт Ready (apt-X), NFC, SlimPort, A-GPS/Glonass, USB 2.0

Экран

LG G3 смартфонининг алоҳида фахри унинг  дисплейидир. Ҳеч бир муболағасиз  айтиш мумкинки, бу бутун дунёдаги «ақлли» телефонлар орасидаги энг яхши экран. Диоганали 5,46-дюймли Quad HD дисплей IPS технологиясида бажарилган бўлиб,  2560х1440 нуқта ечимига эга,  пикселлар зичлиги 538 ppi.  Таққослаш учун бу ечим HD дан тўрт баробар ва Full HD дан деярли 2 баробар ортиқ. Бу жуда юқори даража бўлиб, исталган тасвирни энг майда деталларигача кўра олишга имкон беради.  

OIS камера ва лазерли автофокус
G3 фахрланиши учун яна бир сабаб дунёда биринчи бўлган 13 Мп ли камерадир, унинг OIS+ икки ўқли оптик стабилизатори мавжуд, уни ишга туширишда  лазерли  фокуслаш ёрдам беради. Бир пайтнинг ўзида ҳам вертикал, ҳам горизонтал стабиллаштириш етарлича ёруғлик бўлмаганда ҳам аниқ суратлар олиш учун имкон беради. Суратга олиш жараёнида камеранинг чап томонида жойлашган лазердан чиқаётган қизил нурларни кўришимиз мумкин. Фокусга олиш тезлиги атиги 0.276 сонияни ташкил этади! Сиз ҳаттоки кўзингизни очиб-юмишга ҳам улгурмасингиздан туриб, камера сизга керакли суратни олиб бўлади.

Шунингдек, унда ранглар берилишини тўғрилаш учун қўшалоқ ёритгич мавжуд. Ёритгичнинг битта диоди нисбатан совуқ нур таратса, иккинчиси таратадиган нур илиқроқ бўлади. Шунинг ҳисобига рангларнинг  аъло даражада берилишига эришилади. Киритилган HDR режими ёруғликка қарши ва кескин контрастли ўтишлар билан суратга олишда ёрдам беради.  Камера интерфейси фойдаланувчини бирталай турли-туман созлашлар билан чалғитмаслик учун жуда оддий танланган. Фокуслаш нуқтасини танлаб олсангиз бас, қолганини камеранинг ўзи ҳал қилади. Бундан ташқари, смартфон UHD сифати билан ҳамда секинлаштирилган съемка билан  видеога олиш маҳоратига эга.

Фронтал камерага келсак,  унинг ҳам лазерли фокуси мавжуд, унинг кенгайиши 2,1 МП. Энди «селфи» ни амалга ошириш янада қулайроқ бўлди, чунки мукаммаллаштирувчи муҳандислар фойдаланувчиларни ишга тушириш тугмачасини босишдан озод этдилар. Сизнинг бор-йўғи қиладиган ишингиз – кафтингизни объективга кўрсатиб сиқишингиз керак, холос. Камера шу заҳоти суратга олиш учун тескари санашни ишга туширади.

Фойдали  функциялар

 
LG G3 дўстларга қўнғироқлар ҳамда видеога ва суратга олишлар оралиғидаги танаффусларда ўз эгаларини «ақлли» смартфондан  100% фойдаланишга имкон берувчи бирталай фойдали функциялари билан хушнуд этади.

Тақдим этилаётган технологиялар ичидан қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:  
·    Knock Code: Энди экранга тақиллатиш орқали блокировкалаш кодини белгилашингиз, шунингдек меҳмонлар учун хусусий режимни ёқишингиз мумкин. Knock Code блокировкадан чиқаришнинг патентли технологияси энг ишончли технологиялардан.  Турли хил енгил тегинишларнинг камида 80 минг варианти – смартфонни банкдаги сейф каби ишончли ҳимоялайди.  
·    «Ақлли клавиатура»: Янги дизайндан ташқари  G3 шунингдек, янги, ўргана оладиган, янада қулай  клавиатурага эга бўлди. Унинг ўлчамини баландлиги бўйича ўзгартириш мумкин, бу адашиб тушишлар сонини камайтиради, фойдаланувчи клавишларга қарашни камайтириш учун керак сўзларни оддий силлиқ ҳаракатлар билан танлаш мумкин. «Ақлли клавиатура» туфайли хабарлар теришда хатолар сони камаяди.
·    «Ақлли огоҳлантиришлар»:  фойдаланувчилар  LG G3 билан ҳамиша воқеалардан огоҳ бўлиб турадилар. «Ақлли огоҳлантиришлар» нима қилиш лозимлигини мунтазам эслатиб туради:  Агар туннинг иссиқ бўлиши кутилаётган бўлса, кечки уйқудан олдин сув ичиш, смартфонни зарядкага қўйиш; чиқаётганда соябонни олиш ёки ўтказиб юборилган қўнғироққа телефон қилиш, Қулай ва жуда фойдали.



Хулоса
G3 етакчи модели ўзининг типик тавсифлари ва функцияларига кўра бозордаги энг яхши  смартфонлардан биридир. Ушбу аппаратда компаниянинг ажойиб дизайн, юқори даражадаги техник таъминланганлик ва фойдаланиш ёқимли ва қулай бўлган турли-туман фойдали функциялар гулдастасини ўз ичига олган барча ютуқлари жамланган.

Сиз LG нинг бошқа маҳсулотлари билан LGblog.uz блогимизда танишишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:05, 08.08.2014. Ўқилди: 5738 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик