Гвардиола: «Германия Суперкубоги учун ўйинга Бавариянинг 8 ёки 9 нафар футболчисигина тайёр»
«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола чоршанба куни ўтказиладиган Германия Суперкубоги учун баҳсга ўз шогирдларининг қай даражада тайёрлиги ҳақида гапириб берди.
«Айни дамда фақатгина 8 ёки 9 нафар футболчи ўйинга тайёр. Футболчиларнинг аксарияти жисмоний жиҳатдан ҳали мавсумга тайёр эмас», - дейди «Бавария» бош мураббийи.
«Эртага машғулотлардан сўнг футболчилар билан гаплашаман ва ким неча дақиқа тўп суришини ҳал қиламан», - дейди Гвардиола.
Маълумот учун, «Бавария» Германия Суперкубоги учун баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» клуби бидан ўйнайди.
Манба: sports.ru
Киритилди: 16:47, 12.08.2014. Ўқилди: 3898 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар