Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 02.10.2025 12:45
      • Макартур
      • 3:0
      • Бейжинг Гуоан
      • 02.10.2025 15:00
      • Истерн
      • 0:1
      • Теп Хань Нам Динь
      • 02.10.2025 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 2:0
      • Кая-Илоило
      • 02.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 2:1
      • Патхум Юнайтед
      • 02.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 3:0
      • Тай По
      • 02.10.2025 17:15
      • Ратчабури
      • 0:2
      • Гамба Осака
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5590 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.10.2025

      05:30 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Антальяспор".
      07:30 "Всё о главном". Денис Лактионов.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Баия".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Сан-Паулу".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Васко да Гама".
      14:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:05 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Сан-Паулу".
      17:00 "Голевая неделя. РФ".
      17:30 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Сеара".
      19:30 Голевая неделя.
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Сан-Паулу".
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор". Прямая трансляция.
      00:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      00:55 LIVE U-20. Чемпионат мира в Чили. Панама - Южная Корея. Прямая трансляция.
      03:00 Евротур.
      04:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.10.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      09:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      13:20 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук. Финалы.
      16:15 "Команда мечты".
      16:40 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы. Прямая трансляция.
      20:10 "Тайны звёзд спорта".
      20:40 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      22:20 Д/ф "Светлана Журова. Бег к победе".
      23:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      00:50 "Команда мечты".
      01:20 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук. Финалы.
      04:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 7 в Вэйхае, Китай. Женщины.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Небесная грация".
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 "Лица страны". Анастасия Логунова.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:40 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:30 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Спартак" (Москва) - СКА (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Верона" - "Сассуоло". Прямая трансляция.
      01:45 Евротур.
      02:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Египет - Чили. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.10.2025

      06:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 6 в Оропеса-дель-Мар, Испания. Обзор.
      07:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      08:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 3.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 3.
      13:00 Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 6. Обзор.
      14:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      16:00 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 3.
      17:00 LIVE Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Тур Мюнстерланда в Германии. Прямая трансляция.
      20:45 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      22:00 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4.
      23:30 Велоспорт. Тур Мюнстерланда в Германии.
      00:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      01:05 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция.
      01:50 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция.
      02:45 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4.
      03:30 Велоспорт. Тур Мюнстерланда в Германии.
      04:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 4.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тоҳир Кападзе: «Мурод Исмоилов жамоада «қўғирчоқ» эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Интервьюлар
A A A

25 август, душанба куни “Киргули СК” стадионида клуб раҳбарияти ва мухлислар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда “Нефтчи” клуби раиси Тоҳир Кападзега ишқибозлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Қуйида мазкур суҳбатдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

— Тоҳир ака, янги стадионга қачон ўтилади?
— Ушбу масала юзасидан раҳбарлар билан суҳбатлашдик. Ҳозирда стадионда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Стадион директори Илҳом Собитов билан иккинчи давранинг тақвимини кўриб чиқдик. Катта эҳтимол билан, насиб қилса, 25 октябрь куни “Истиқлол” стадионида ўйнашимиз мумкин. Шу куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қиламиз. Агарда мутасаддилар ушбу таклифимизни қўллаб-қувватлаб, стадионимиз тайёр ҳолатга келтирилса, янги стадионда байрам бўлишни истардик. Бу борада ўйинга яқин вақт қолганида албатта расмий сайтимиз орқали хабар берамиз.

— “Навбаҳор” билан ўйин нима учун Қўқонда ўтказилди? Яна қачонгача у ерга боришимиз мумкин?
— Бу ўйин дерби мақомини олгани сабабли учрашувга бўлган қизиқиш юқори эди. Намангандан ҳам ашаддий ишқибозлар жамоасини қўллаб-қувватлаш учун келишлари аниқ эди. Шу сабабли вилоятимиз мутасаддилари мазкур баҳсни Қўқонда ўтказишни айтди. Кутилганидек, Қўқондаги “Марказий” стадионга қўшни вилоятдан минглаб мухлислар ташриф буюрди. Шунда раҳбарлар тўғри қарор чиқаришганини тушуниб етдик. Асосийси шу куни ғалаба қозониб, ишқибозларимизга хурсандчилик улашдик. Энди қолган ўйинларни Фарғонада ўтказамиз.

— “Андижон”ни иккинчи даврада қабул қиламиз. Ушбу дерби қаерда ўтади?
— Бу жамоа билан ўйинимиз тақвимга кўра, чемпионатнинг сўнгги турида бўлади. Умид қиламизки, унга қадар янги стадонимизга кўчиб ўтамиз.

— Давралар оралиғида жамоани тарк этган ўйинчилар ҳақида нима дейсиз? Леван Гвазава, Жаҳонгир Жиямуродов...
— Гвазанинг техникаси ўта юқори. Унинг тажрибаси катта эканлигига шубҳа йўқ. Лекин уни мухлислар билмаган битта муаммоси бор эди. Яъни Леванни жароҳатлар кўп безовта қилди. Бунинг натижасида кўпинча машғулотларни ўтказиб юборишига тўғри келди. Учрашувларда ҳам тўлиқ куч билан ўйнай олмади. Олаётган маоши эса, катта суммани ташкил этарди. Барчасини ўйлаб кўрган ҳолда, мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб, у билан дўстона хайрлашишга қарор қилдик. Жаҳонгир Жиямуродовга келадиган бўлсак, бу ўйинчини ҳам ёмон дея олмайман. Инсонийлик жиҳатдан ҳам Жаҳонгир жуда яхши йигит. Аммо уни кўкларга кўтариш ҳам керак эмас. Унинг биринчи даврада қайд этган кўрсаткичига эътибор қаратиш лозим. Йил бошида у билан шартнома қилинаётганда, кўтарма пулини катта белгиланган. Биринчи давра ўйинлари тугагач, Жиямуродов билан суҳбатлашганимизда, у ушбу пулларни беришини сўради. Шунда унга айтдимки, агарда жамоа ўз олдига қўйилган вазифани бажарса, айтилган пулларни берамиз. Лекин у ўша вақтда кўтарма пули берилмаса, бошқа жамоага кетишини айтди. Бизда эса унга берадиган маблағ бўлмади ва у билан ҳам хайрлашдик. Ўйлайманки, иккинчи давра арафасида уларнинг ўрнига олинган футболчиларимиз ҳам ёмон эмас.

— Ғайрат Ҳасанов масаласи нима бўлди?
— Ғайратни ёшлигидан яхши биламан. Адашмасам, уни 18 ёшида “Цементчи”га олиб кетиб, Андрей Бакланов иккаласини бирга ўйнатгандим. Ёдингларда бўлса, Ҳасанов “Машъал”га қарши баҳсда Миржалол Қосимовнинг 11 метрдан йўллаган зарбасини ҳам қайтаришга эришганди. Унинг футболчилик жиҳатдан яхши эканлиги барчамизга маълум. “Нефтчи”да иш бошлаган пайтимда Ғайратни жамоа сардори этиб тайинладик. Унда йигитларни олдинга чорлаш хусусияти мужассам. Жуда қизиққон. Биласизми, дарвозабонлар ўйин чоғида кўп асабийлашади. Ҳасанов ҳам руҳий томондан кўп бор асабийлашиб, охирги пайтларда ўзини бироз бошқача тутди. Шунда унга бироз дам бериб, ўзини тиклаб олиши учун рухсат бердик. Яқинда Ҳасанов қароргоҳимизга келди. Қучоқ очиб, илиқ муносабатда суҳбатлашдик. Ғайрат ўзига Эрондан таклиф бўлаётганини, бунинг учун рухсат беришимизни сўради. Барча ҳисоб-китобларни якунлаб, дарвозабонимизга оқ йўл тиладик. Илоҳим, Ҳасановнинг хорижда омади чопиб, ўзини кўрсатсин. Вақти келиб, агарда иштиёқи бўлса уни яна “Нефтчи”га қайтарамиз.

— Александру Оникага ўзига бўлган ишонч етишмаяпти?
— Оникани инсонийлик ва футболчилик томондан бошқаларга намуна бўладиган ўйинчи дейишим мумкин. Кўраётган бўлсанглар, Александру доим машғулотларда астойдил ишлайди. Бироқ унга нимадир етишмаётган бўлиши мумкин. Тўғри, бугунги кунда Оникани маҳаллий футболчилардан устун дея олмайман.

— Пенальти тепишда жамоамиз кўп хатога йўл қўймоқда. Агарда имкони бўлса, футболчиларнинг бирортасини танлаб, "штатний" пенальтичи қилиб қўйилса?
— Ҳа, тўғри. Ўзинглар ҳам кўрдинглар бу борада бир қатор ўйинчиларга имкон бердик. Пенальти бу – лоторея. Қандай кучли ўйинчи бўлмасин, пенальти тепишга ишончи бўлмаса, ўша футболчи ҳам аниқ амалга ошира олмайди. Шунинг учун 11 метрликни тепиш борасида кимда ишонч юқори бўлса, ўша ўйинчи тепган маъқул. Мураббийлар бунинг устида ишлашмоқда.

— Бошқа жамоалардан ижарага олинган футболчиларнинг тақдири қандай кечади? Ижарага ўйинчи олиб келиб ўйнатиш қачонгача давом этади? Балки чек қўйиш вақт келгандир.
— Иккинчи даврада таркибимизга келиб қўшилган ўйинчилар ҳақида айтадиган бўлсам, Сардор Мирзаевни “Локомотив” билан амалда шартномаси бор. Бу ўйинчини жамоаси қўйиб юборишни истамади ва мавсум охирига қадар ижарага берди. Йил якунида биз уни тўлиқ ўзимизга қайтариш учун музокара ўтказамиз. Сардор Раҳмоновни олаётганимизда, уни мавсум сўнггига қадар синаб кўришимизни айтгандим. Чунки унинг жамоага мослашиб кетиши қандай кечишини ҳеч ким билмасди. Кўриб турганингиздек, истеъдодли ҳимоячи қисқа фурсат ичида етакчилар қаторидан ўрин олди. Уни ҳам тўлиқ сотиб олиш борасида “Локомотив” клуби билан музокара ўтказамиз. Бундан ташқари ёшлар жамоамиздан ҳам бир қатор иқтидорли ўйинчилар бўй кўрсатмоқда. Уларни ҳам келгуси йилдан таркибга жалб этамиз. Бежизга ёшлар лигасида “Нефтчи” пешқадамлик қилаётгани йўқ.

— Ёшлар жамоасидан етишиб чиққан йигитларнинг кўпчилиги кейинчалик пойтахт клубига ўтиб кетади. Буни олдини олиш учун ишлар олиб бориладими?
— Албатта. Энди ёшларимизни ўзга клубларга йўл олишига йўл қўймаймиз ва имкон қадар улар билан қониқарли шартнома тузиб, ўзимизда ўйнатамиз. Эътибор бераётган бўлсанглар, бир қатор ёшларимиз турли ёшдаги терма жамоаларимизга таклиф этилмоқда. Яқинда уларнинг ойлик маошларини 5 баробарга ошириб, муносиб равишда тақдирладик.

— Иқбол Акрамов “Олмалиқ”дан кетгач, ҳеч бир жамоада кўринмаяпти. Уни қайтарса бўладими?
— Ҳозирга келиб, футболчиларни рўйхатдан ўтказиш муддати якунланган. Иқбол Акрамовни ёмон ўйинчи ёки инсон сифатида уни салбий демоқчимасман. Лекин ҳамма собиқ ўйинчиларни қайтарадиган бўлсак, бизни нимамиз ўзгаради.

— Ёши ўтиб бораётган Андрей Акопянцнинг ўйини аввалгидек чиқмаяпти. Балки унинг ўрнида бошқа бир ёш ўйинчини синаб кўрса бўлмайдими?
— Аввало, Андрей билан қандай келишувга эришганимизни айтиб ўтсам. У билан ҳам мавсум сўнггига қадар шартнома тузганмиз. Аконпянцнинг маҳоратига шубҳа йўқ. Ўз вақтида Россия чемпионатида ўйнаган футболчининг айнан бой тажрибаси ўсиб келаётган ёшларимизга асқотади. Шуни инобатга олиб, Андрейни ўз сафимизга қўшиб олдик. Тўғри, футболчи ҳозирча жамоа ўйинига тўлиқ киришиб кета олмаяпти. Лекин озгина имкон бериб, кутамиз.

— Девид Ония ҳам “Нефтчи”да ўйнай олмайдиган бўлди. Ундан умидимиз катта эди.
— Нигериялик футболчи билан ҳимоя чизиғимизни кучайтиришни режалаштиргандик. Шунинг учун Онияни давралар оралиғига қадар сафимизда ушлаб турдик. Афсуски Девид яна тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олмади. Эндиликда у фаолиятини хорижда давом эттиради.

— Тоҳир ака, “Киргули СК”да бўладиган ўйинларга кириш учун кўпинча чипта олишда муаммоларга дуч келамиз. Айниқса, Марғилон ва бошқа туманлардан келадиган ишқибозлар учун ноқулайликлар бўлмоқда. Кассани кўпайтиришни имкони борми?
— Ҳа, “Насаф” билан ўйингача бу муаммони ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Олдин 2та дўкон бўлса, эндиликда чипталар сотувини 4та жой қиламиз.

— Мухлислар ичидан “Нефтчи”да ўйнаб кета оладиган ўйинчилар бор. Уларни синаб кўришга нима дейсиз?
— Қаршимасман. Агарда иложи бўлса, шундай иқтидорли йигитлардан иборат жамоа тузинглар. Ёшлар жамоамиз билан синов-назорат ўйинини ташкил этамиз. Шунда мураббийлар штаби сиз айтган иқтидорлиларни кузатади. Лекин четдан келган ўйинчини ҳам тўғридан-тўғри олинмайди. Буни ўзига яраша имтиҳони бўлади.

— Янги стадионга кўчиб ўтилса, мухлислар клубига ёрдам қилинадими? Мисол учун клуб мухлисларни сафар ўйинларига бориб келиши учун транспорт қилиб бера оладими?    
— Албатта. Ҳозирдан мухлислар клубини ташкил этмоқ керак назаримда. Битта ёши каттароқ ашаддий ишқибозимизни танлаб, унга ёш, серғайрат мухлисларни ёрдамчи қилиш керак. Кейин буни мунтазам равишда юритиб бориш лозим. Демоқчиманки, ўйин кунларигина кўриниш бермасдан, керак бўлса, ҳар куни ишқибозлар клубини ривожлантириш ва қолган мухлисларга намуна бўлиши жоиз. Сафар ўйинларига ҳам транспорт қилиб берамиз. Лекин унда ҳамма текинга бориб келавермайди. Ўзини одоб ва аҳлоқи билан кўрсата олган мухлисларгина бориб келиши мумкин. Насиб қилса кейинги йил 12-рақамни мухлисларга берамиз. Янги мавсумдан ишқибозлар клуби учун футболка, шарф, байроқ ва турли хил атрибуткалар жорий этилади. Сентябрга қадар ишқибозлар клубини ташкил этиш масаласини маслаҳатлашиб кўринглар. Мухлисларимизни қадрлаймиз. Яқинда Қўқондаги ўйинимизга фарғоналик футболнинг ашаддий ишқибози Омонбулбул боргани бизни тўлқинлантириб юборди. Ёши ўтиб бораётган бўлишига қарамай, “Нефтчи”ни қўллаб-қувватлаб тургани Қўқонга боргани бизни хурсанд қилмасдан қолмади. Насиб қилса, 27 август “Насаф” билан ўйинда ушбу фахрий ишқибозимизга совғамизни топширамиз.

— Бугунги кунга келиб, олий лиганинг деярли барча клубларида ўз лақаблари бор. “Андижон”ни “бургутлар” дейилса, “Пахтакор”га нисбатан “шерлар” ишлатилмоқда. “Нефтчи”га ҳам бирор-бир лақаб берайлик.
— Ҳа, яхши фикр. Буни ҳам ўйлаб кўриш керак. Охирги пайтларда “Буюк чинорлар” деб айталаётганди.   

— Мурод Бобожоновнинг келгуси тақдири қандай кечади?
— “Хоразм” билан бу футболчи борасида ўзаро келишувга эришдик. Иқтидорли ўйинчини яна бироз кузатамиз. Бобожонов ҳозир ўсиш ёшида. Ўйини гоҳида кучайиб, баъзида пасаяди. Шунинг учун уни бироз кузатамиз. Ўзини кўрсата олса, янга шартнома таклиф этамиз.

— Мавсум бошида олинган Жаҳонгир Меҳмонов ва Рўзимбой Аҳмедов биз мухлисларда илиқ таассурот қолдирмоқда. Шундай қилиш керакки, уларни кейинги йил учун шартнома тузиб, жамоада олиб қолинса. Чунки ҳар йили таркиб ўзгаравериши ҳам натижага эришишга таъсир ўтказмоқда.
— Фикрингизга қўшиламан. Сиз айтиб ўтган Меҳмонов ҳам, Аҳмедов ҳам биз учун керакли футболчилардир. Улар билан шартномада кўрсатилганидек ҳисоб-китоб ишларини қилиб бормоқдамиз. Менинг фалсафам шундайки, ўйнаб, меҳнат қилаётган футболчи рағбатсиз қолиб кетмайди. Қарашларимизга маъқул келган йигитлар билан мавсум сўнггига қадар шартномани узайтирамиз. Лекин бу биргина бизга боғлиқ масала эмас. Кўпинча футболчилар кўтарма пулига келганда, катта суммани сўрайди.

— Бу йил “Нефтчи”ни водийда биринчи бўлишини истардик?     
— Албатта, мен ҳам шуни хоҳлайман. Чемпионатни имкон қадар юқори ўринда тугатишга ҳаракат қиламиз. Ўтган йили жамоа 9-ўринни эгаллаганди. Бу йил насиб қилса ундан юқори бўлади. Бунинг учун бор кучни ишга соламиз. Жамоага келган пайтимда эгаллаб турган ўрни 12 эди. Кўриб турганингиздек, вазият ижобий томонга ўзгармоқда. Яқинда интернет сайтларида қолдириладиган фикрларда битта мухлис жамоанинг биринчи лигага тушиб кетиши мумкин деган маънода фикр қолдирган. Ҳайронман, бундай фикрлар кимдан чиқмоқда. Ўзингиз ўйлаб кўринг. “Нефтчи”дек ўз тарихига эга бўлган клубнинг биринчи лигага тушиб кетадими? Бунга асло йўл қўймаймиз. Бизнинг ўрнимиз олий лигада. Шуни унутмаслик керак.

— Кейинги мавсум ҳам жамоани шакллантириш билан ўтмайдими?
— Футбол соҳасида 35 йилдан буён меҳнат қилиб келмоқдаман. “Нефтчи”да иш бошлаган пайтимда мураббийлар штабида ўзгаришлар қилинди. Ёш мураббийларимиз кўп. Фёдоров, Лебедев, Ҳайдаров, Раимжонов... Шуларга имкон бермоқдамиз. Улар бу йил тажриба оширсин деб барчасини ўзларига қўйиб берганман. Кейинги йил жиддий ишланади. Камида 5-6-ўрин учун курашамиз. Яна бир нарса, яқинда интернетда “Нефтчи” бош мураббийи Мурод Исмоилов ҳақида салбий фикрлар ўқидим. Эмишки, Исмоилов жамоада қўғирчоқ ва шунга ўхшаш турли бўхтонлар айтилган. Бу бўлмаган гап. Соғлом одам бундай фикрга бормайди. Таркибни танлаш ва кимни ўйнатишни Муроджоннинг ўзи ҳал қилади. Мен ёки бошқа биров унинг ишига аралашмайди. Илтимос, сизлардан бундай ҳақоратли сўзларни ишлатишдан олдин ўйлаб кўринглар.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 00:17, 29.08.2014. Ўқилди: 6739 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.