Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Шевченко «Андижон»дан кетди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мазкур хабарни тайёр бўлганига бир ҳафтадан ошганди. Очиғи, уни чоп этишга бир иккиланиб тургандим.

Биринчидан, клуб раҳбарияти билан боғланишда айрим муаммолар юзага келди. Иккинчидан, маҳаллий мутасаддилардан расмий рухсат олмасдан оммага етказиб бўлмасди...

Ўтган йилни кўтаринки кайфиятда ўтказиб, кучлилар сафига қўшилган “Андижон” жамоаси учун жорий мавсум ниҳоятда омадсиз кечмоқда. Андижонликлар биринчи давра давомида атиги 4 очко жамғарган ҳолда сўнги поғонадан жой олишганди. Вилоят мутасаддилари юзага келган вазиятни ўнглаш мақсадида ёзги таътил чоғида жамоа таркибига бир қатор маҳоратли футболчилар ҳисобига кучайтирилди. Қолаверса, тажрибали мутахассис Сергей Шевченко клубга таклиф этилди (олинган маълумотларга қараганда, на клуб раҳбарияти, на вилоят раҳбарлари С.Шевченкога расман таклиф билан чиқишган — муал.). Умуман олганда, украиналик мураббий учун Андижон футболи бегона эмас. Ўз вақтида ушбу жамоани бошқарганини мухлисларимиз яхши эслашади.

Таъкидлаш жоизки, водийликлар ҳал қилувчи палла учрашувларини муваффақиятли бошлашди. Иккинчи давранинг ортда қолган беш тур натижаларига кўра, “Андижон” тўрт очко йиғди. Бу яхши кўрсаткич, албатта. “Андижон” клубига бефарқ бўлмаганлардан олинган хабарларга кўра, клубда носоғлом муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Аниқроғи, ўта чигал вазият юзага келган. Хабарингиз бор, андижонликлар бош мураббий Азамат Абдураимов қўл остида янги мавсумга тайёргарлик ишларини олиб боришди. ХХIII миллий чемпионатдан бошлангач, жамоа ўз ўйинини топа олмади. Натижада, клуб раҳбарияти Азамат Биродаровични ўз вазифасидан озод этди. Сўнгра клубга Сергей Шевченко чақирилди. Бироқ украиналик мутахассисда “PRO” халқаро лицензияси йўқ эди. ЎФФ талабларига асосан клубларимизни шундай халқаро лицензия эга мураббийларгина бошқариш ҳуқуқига эгалар. Шуни инобатга олган клуб мутасаддилари “Пахтакор”даги Самвел Бабаян сингари унга клуб менежери лавозимида ишлашини айтишган. Энг қизиғи, Сергей Шевченко ҳеч кимга ишга қабул қилишлари тўғрисида ариза ёзмаган, ҳеч ким уни ишга қабул қилмаган. Балки ишонмассиз, собиқ бош мураббий Азамат Абдураимов ҳали клуб билан расман хайрлашмаган. Яъни, масъул шахслар унинг ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасига имзо чекишмаган...
Менежерликдаги маош эса Сергей Шевченкони қониқтирмаган (1 200.000 сўм миқдорида, бош мураббийники эса 10 000.000 сўм). Шунга қарамасдан у клубда қолган. Pасман тан олинмаган янги мураббийлар штаби буйруқ бериш билан овора бўлишаётганди. Оқибатда тасдиқдан ўтган клуб раҳбарияти билан келишмовчиликлар юзага кела бошлаган. Хуллас, Шевченконинг мамлакатимиздаги қисқа муддатли саргузаштлари шу тариқа интиҳо топди.

Ҳадемай, “Андижон” футбол клуби ўзининг 50 йиллигини қарши олади. Айни пайтда мазкур тадбирга жиддий ҳозирлик ишлари олиб бориляпти. Ўйлаймизки, вилоят ҳокимлиги юзага келган нохуш вазиятни ижобий ҳал этишади.

Неъматжон Аҳмедов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:19, 01.09.2014. Ўқилди: 5248 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик