Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Миллион» йигитлари мендан узр сўрашди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов ва футболчи Темур Кападзе иштирок этишди.

— Янги Зеландия билан ўйин ўзимиз учун қизиқ. Боиси, бу жамоа билан илк марта тўқнаш келамиз. Рақиб жисмоний жиҳатдан кучли ва тартибли ўйин қилади. Биз ўзимизнинг яхши ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

— Жамоа натижадан қатъи назар ўз ўйинини қиладими ёки натижа учун тактика танланадими?
— Уйда ўйнаётганимизда биринчи рақам остида ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ўйин пайтида эса турли вазият юзага келиши мумкин. Ҳужумга кўпчилик бўлиб ўтиб, ҳимояда бутун жамоа билан ҳимояланамиз. Бу замонавий футбол талаби. Янги Зеландия эса қарши ҳужумда тез ва хавфли ўйнайди.

— Рақиб кучли эканини инобатга олсак, эртага бизда ҳужумчилар борасида муаммо юзага келмасмикин?
— Ўртоқлик ўйинлари шунинг учун ҳам ташкил этилади. Замонавий футболда ҳужум фақат ҳужумчилардан ташкил топмаган. Ярим ҳимоячилар ва ҳимоячилар ҳам ҳужумга ёрдам беришади. Бизинг ярим ҳимоя жуда ҳам кучли футболчилардан ташкил топган. Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов. Улар ҳам ҳужумнинг якуний қисмида жамоага ёрдам беришади. Кучли жамоага қарши ўйинда ҳужумчиларнинг ҳам маҳорати ошиб боради.

— Иорданияга қарши ўйнаган футболчилар эртага асосий таркибда майдонга тушиши мумкинми?
— Легионерлар анчадан бери йиғилмаганди. Шу боис асосий таркибда асосан легионерлар ва 4 кун аввал ўйинга тушмаган футболчиларга имконият бераман. Иордания билан ўйинда қатнашган футболчилар эса захирадан туширилиши мумкин.

— Рақибни ўрганган бўлсангиз, бу жамоа савияси ҳақида нима дея оласиз?
— Бу жамоа таркибида Англия, Франция, Германия, Голландия, Норвегия чемпионатлари ўйнайдиган футболчилар кўп. Янги Зеландиянинг Японияга қарши битта ўртоқлик ўйини орқали рақибни ўргандик. Бошқа видеоёзувларни топа олмадим. Рақиб интизомли жамоа, стандартларда яхши ҳаракат қилади, ҳужумга ўтганда қанот ҳимоячилар фаол ёрдам беради. Японияга қарши ўйинда 20-рақамда ўйнаган футболчи менга ёқди. Бўйи баланд бўлишига қарамай, унинг координацияси жуда яхши. Енгил ҳаракат қилади. Ҳужумчи учун керак бўлган барча жиҳатлар унда бор. Барча футболчилар ушбу футболчи орқали ўйнашга ҳаракат қилишади.

— Ўзингиз истаган барча футболчиларни чақирдингизми?
— Ҳозирги кунда яхши формага эга бўлган барча футболчиларни йиғдим. Ҳозирда ўйин амалиётига эга бўлмаган, аммо мен терма жамоада кўришни истаган футболчилардан Шавкат Саломовни айтишим мумкин. Лекин футболчи ўз клубида ўйин амалиётига эга бўлмаса, терма жамоада қийналади, фойда бера олмайди. Ўз жамоасида доимо ўйнаб турса, терма жамоада ўйнаши осонроқ бўлади.

— Сўнгги пайтларда терма жамоанинг бурчак тўпларга кўплаб эътирозлар бўлмоқда. Эртанги ўйинда бу борада қандайдир ўзгаришлар бўладими?
— Бурчак тўплари футболнинг муҳим қисми. Биз нафақат бурчак тўплари, барча стандартлар устида ишлаб келяпмиз. Лекин баъзида ўйин давомида машғулотда ўйланган режа иш бермаслиги ммкин. Албатта, мухлислар дарвоза томон берилган ҳар битта зарба гол бўлишини исташади. Аммо бу футбол, Футбол шуниси билан қизиқ. Масалан, "Бунёдкор" "Динамо" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида стандартдан гол ўтказиб юбориб, ютқазди. Кейинги ўйинда эса "Бунёдкор" "Локомотив"ни мағлуб этди. Бу ўйин чемпионатимизнинг безаги бўлди. Афсуски, бундай ўйинлар чемпионатимизда жуда ҳам кам. Ўзи клуб учун бир йилда 26та ўйин кам, кам ўйинлар орасида шиддатли ўйинлар эса бармоқ билан санарли даражада.

— Миржалол ака, "Миллион" жамоаси сизни танқид қилиб чиқди. Иордания билан ўйинда "Болаларда айб йўқ" деган футболкалар сотувга чиқди. Сизга бу ҳолатлар қандай таъсир қилади?
— Халқимизда бир гап бор: элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. "Миллион" йигитлари билан яқинда бир тадбирда кўришиб қолдик. Улар узр сўрашди. Уларнинг касби шу, оиласини боқиши керак. Йўлини топиб, инсонларни кулдириши керак. Бундай нарсаларга эътибор қаратмайман. Мен қилаётган ишимдан уялмайман. Бу футбол, бу спорт. Футболда меҳнатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Қизиқчилар кимлар ҳақида гапиришмаган? Ҳар битта нарса эътибор қаратавериш керак эмас. Унда ҳаётнинг қизиғи қолмайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:24, 07.09.2014. Ўқилди: 17913 марта. Фикрлар: 60 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик