Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўсиб бораётган «буқалар» ёки яна Одилнинг "Краснодар"и ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Россия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Россия премьер-лигаси иштирокчиси, ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг янги клуби - «Краснодар» кундан-кунга ўйинни кучайтириб бормоқда. Жамоа аъзолари мураббий Олег Кононов бошчилигида ягона мақсад сари интилаётгани ҳаммага яққол намоён бўлмоқда. Россиялик ҳамкасбларимиз «буқалар»нинг натижаларини таҳлил қилишар экан, клубга кенгроқ тўхталишни лозим топишди. Ва бу ихчамгина қизиқарли мақола эътиборингизга ҳавола қилинди.

Мавсум старти

Мавсум бошидан бери бор-йўғи 6тагина ўйин ўтказган РПЛнинг аксарият жамоаларидан фарқли ўлароқ, «Краснодар» аъзолари улардан икки баравар кўп ўйин ўтказишди. Зеро, «буқалар» Европа Лигаси саралаш босқичларида ҳам иштирок этишганини унутмаслик лозим. Энг муҳими, «шаҳарликлар» мана иккинчи йилдирки, Кубан пойтахтига УЕФА доирасидаги халқаро мусобақалардан роҳат олиш имконини бериб келмоқда. Олег Кононов шогирдлари ЕЛ гуруҳ босқичигача бўлган йўлни аъло даражада босиб ўтишди. Тўплар нисбатига эътибор беринг - 20:2 (!) Устига-устак, «Краснодар» миллий чемпионатда ҳам ёмон қатнашмаяпти, «Динамо»га бой берилган очколарни ҳисобга олмаганда, албатта. Аслидаку, «шаҳарликлар» бу ўйинда ҳам ғалаба қозонишлари мумкин эди. Лекин уч кун олдинги «Реал Сосьедад»га қарши ўтган ўта муҳим ўйин жамоа аъзоларининг кучини олиб қўйди. Бироқ «Краснодар» ўз уйида «Спартак»ни йирик - 4:0 натижа билан мағлуб этиб, бу йилги режалар анча жиддий эканини исботлаб улгурди, ҳисоб.

Етакчи

«Краснодар» режали селекция ишлари туфайли секин-аста кучайиб бораётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Бироқ шу жамоа билан ўсиб-улғайган Жоаозиньо ҳамон етакчилик мав­қеини сақлаб келмоқда. Миттигина бразилиялик футболчи ўткир ҳужумларга асос солар экан, беихтиёр «Наҳотки, шундай легионер Россия футболида вояга етди?!» деб ўйлаб қоласиз. Жонинг тинимсиз меҳнатлари ва порлоқ ақли туфайли «Краснодар» дадил қадамлар билан олға босмоқда. Қора-яшил либосдаги 100 дан ошган ўйинлар сабабли шахсан Сергей Галицкий томонидан совға қилинган соат бразилиялик митти афсунгар учун чўққи бўлиб қолмайди. Шубҳа йўқки, у ўзининг жамоаси билан ҳали яна анча ўсади. Бу эса, албатта, «Краснодар»нинг ҳар бир вакилини тўла қониқтиради.

Янги кишилар

Тўғриси, ёзги трансферлар пайтида «Краснодар» антиқа ва шов-шувли харидларга қўл уриб, ҳеч кимни «оғзини очиб» қўймади. Аммо таркибнинг ички чемпионатдаги «тайёр маҳсулотлар» билан тўлдириши ўзини тўла оқлаяпти. Дикань керакли лаҳзаларда жамоадошлари жонига оро киряпти, 40 ёшли Аджинджал ҳалиям фойдали, Бистров ва Измайловлар тезда жамоа ҳужумини кучайтиришди. Одил Аҳмедов эса келдию, майдон марказини бутунлар ўз тасарруфига олди. «Янгилар»дан фақат Бурмистровгина ҳамон ўйин амалиётисиз қоляпти, лекин Никита «сеҳрли таёқча» вазифасини ўтайди, чоғи. Ахир, икки фронтда кураш олиб бораётган «Краснодар» учун танловга бой захира ўриндиғи ҳеч қачон зарар қилмайди.

Таркиб ва вазифа

«Краснодар» раҳбарлари қандай қилиб бу таркибни бир жойга жамлай олишганига қойил қолмай иложимиз йўқ. Чунончи, «шаҳарликлар»нинг ҳар бир аъзоси ҳеч иккиланмай катта масъулиятни бўйнига олишга қодир. Одатда, бундай жамоаларни «энг шираси етилган» деб аташади - аксарият футболчилар 25-28 ёшда бўлиб, бир жуфт «қариялар» машғулотларда уларни руҳлантириб туришибди. Қаторингда қирчиллама қирқ ёшга тўлган Аджинджал тўп сурса, ким ҳам бундан қўшимча руҳий куч олмайди, дейсиз. Жуда яхши шахсий муносабатлар ўрнатилган аҳил жамоада фақат Жоаозиньо бошқаларни ортидан эргаштира олади деб ўйласангиз, адашасиз. Газинский, Енджейчик ва Лаборделар ўйиндан-ўйинга «очилишяпти», Маурисио Перейра эса тез орада яна бир етакчи сифатида гавдаланиши мумкин. Зеро, уругвайлик футболчи нафақат ақлли қарорлари ва юксак техникаси, балки «жангчи» характери билан ҳам эътиборга тушмоқда. Ваҳоланки, унинг гавдаси «жангчи»га хос эмас. Умуман олганда, «буқалар»нинг камол топаётган ўйини ва ҳали очилмаган баъзи қирралари уларнинг нафақат Россиядаги, балки Европа аренадаги ютуқларига ҳам умид уйғотмоқда. Албатта, «жароҳатлар эпидемияси» ва шунга ўхшаш омиллар халал бериб қолмаса.

Эътироф

«Краснодар»нинг ўйини - беқиёс. Бу жамоа иштирок этган ўйинларни томоша қилаётган камдан-кам одамгина уйқуга таслим бўлади ёки ТВни бошқа каналларга тўғрилайди. Улар тезкор, юксак техникали ва жўшқин футбол намойиш этишмоқда. «Буқалар», айниқса, катта клубларни ўз майдонларида қабул қилишса, ростакам буқага ўхшаб қолишади. Очиқ футбол борасида «Краснодар»га тенг кела оладиган клублар сони айни пайтда Россияда унчалик кўп эмас. Шу билан бирга, жамоанинг ҳимояси ҳам чакки эмас. Марказий ҳимоячиларнинг скандинавиялик жуфтлиги меҳнаткаш таянч ярим ҳимоя кўмагида ажойиб ҳаракат қилмоқда. Қанот ҳимоячилари эса масъулиятни чуқур ҳис қилишади. «Краснодар», шунингдек, нафақат чиройли, балки хилма-хил ўйин кўрсатишга ҳам қодир. Ари билан жамоа ўта ҳужумкор ўйин кўрсатса, Вандерсон билан умуман бошқача футбол намойиш қилади. Энг муҳими, бу вақтда сифатга путур етмайди. Аниқроғи, Кононов тактикалар устида бош қотиравермай, кўп ҳолларда шогирдларининг ички туйғу ва яратувчилик маҳоратларига йўл очиб беради. Буларнинг бари жам бўлиб, «Краснодар»га хеч кимга ўхшамаган ўйинларни (эҳтимол, натижаларни ҳам) туҳфа қилмоқда. «Буқалар» янги мавсумда ўз обрўларини кўтариб олиш учун яхшигина имкониятга эгалар. Мана, Евролиганинг гуруҳ босқичига чиқишнинг ўзи ҳам «шаҳарликлар»ни олқишларга кўмиб юборди. Бугун Сергей Галицкий «Спартак»ка янги аренада муваффақиятлар тиламоқда. Албатта, биз ҳам шундай илиқ тилакларни «Краснодар»га ҳам йўллаб қоламиз.

Бизнинг башорат: Европа Лигасидаги иштирокни назарда тутсак, «Краснодар» премьер-лига жадвалида унчалик баландга «сакрамаса» керак. Лекин янаги йил Еврокубокларда қатнашиш учун курашиши аниқ.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:46, 14.09.2014. Ўқилди: 6856 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик