Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • 2:3
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • 0:0
      • Андижон
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзгача сарҳисоб ёки ярми ҳазил, ярми чин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ҳакамлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Миллий чемпионатимизда жўжани санайдиган вақт яқинлашмоқда. Яъни ҳам олий, ҳам биринчи лига баҳслари энг муҳим паллага келди. Чемпионлик учун кураш, совриндорлар қаторига кириш, олий лигада ўз жойини сақлаб қолиш, элита йўлланмасига эга бўлиш - бу масалалар ечими кун сайин ойдинлашиб бормоқда. Биз эса қўйида айни воқеликларни бир четга сурганча, дастлабки ярим йиллик якунларига тўхталамиз. Яъни ўзига хос сарҳисоб орқали турли йўналишларда «лауреат»ларни аниқлашга уриниб кўрдик. Ҳазил тариқасида тайёрланган мақола ва тузилган рўйхатни ўқиб, жаҳлингиз чиқмайди, деган умиддамиз. Демак, ярим йиллик сарҳисоб ва турли номинациялар «ғолиб»лари билан танишамиз.

«Энг яхши дарвозабон». Бу номинацияда номзодлар кўп бўлди. Лекин улар орасида «Хоразм» дарвозабони Ғайрат Ўдаевни ғолибликка муносиб кўрдик. Унинг ўз амплуаси бўйича алоҳида «эътироф» этилишида сафарда «Қўқон-1912»га қарши кечган ўйиндаги хатти-ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этди. Ўдаев ушбу учрашув чоғи нафақат рақиб ҳужумчилари, балки қўқонлик мухлисларга ҳам қарши «курашди». Ғайрат шунингдек, ўзининг масхарабозлик қилиқлари билан ҳам ажралиб турди.

Иккинчи ўринни «Ғаллакор-Автомобилчи» дарвозабони Отабек Йўлдошалиев қўлга киритди - «Оқ-тепа» билан ўйинда 10та гол қўйиб юборгани учун.

«Энг яхши ҳимоячи». «Бунёдкор»­нинг украиналик легионери Сергей Симоненко ярим йилликнинг «энг яхши ҳимоячиси», деб топилди. Мавсум бошида «қалдирғочлар» селекция хизматининг «топқирлиги» эвазига жамоа­га келган легионер қисқа фурсат ичида мухлисларнинг «ёқимтойи»га айланди. Айниқса, унинг ОЧЛ майдонларида кўрсатган «кароматлари» эсдан чиқмайди. Афсуски, Симоненкога бу «сов­рин»ни бевосита топширишга кеч қолдик. Сабаби, «Бунёдкор»даги «ажо­йиб»  ўйинлари туфайли бошқа клублардан таклиф олди, чоғи, хайр-маъзурни ҳам насия қилиб, жўнаб кетди.

«Энг яхши ярим ҳимоячи». «Бун­ёдкор»нинг яна бир собиқ легионери, испаниялик Карлес Кото «Энг яхши ярим ҳимоячи» номинациясида ҳаммадан кўп овоз тўплади ва ғолиб чиқди. Қишки трансферлар вақти сегунда (Ла-лигадан кейинги мусобақа)ни олий лигага алмаштирган «Барса» тарбияланувчисини ҳамма сеҳргардек қарши олди. Лекин кейинчалик маълум бўлдики, у оддий кўзбойлағич экан. Деярли ҳар бир учрашувдан кейин клуб мураббийлари испан йигити ҳақидаги саволларга бир хил мазмунда жавоб қайтаришди: «Кото яхши савиядаги легионер, унда нимадир бор, ҳозирча вақт беришимиз керак». Ўша «нимадир»ни дастлаб Миржалол Қосимов роса қидирди. Тополмагач навбатни Александр Волковга берди. Саша бобо ҳам имкон қадар қидирувни давом эттирди. Лекин натижа чиқмади, яъни ҳеч нарса топилмади. Кейин Сергей Лушан келганида, кўзбойлағич ҳаммани алдагани фош бўлди. «Карлесда аслида ҳеч нима йўқ, унинг «Барса» тарбияланувчиси эканлиги бизни чалғитибди, холос»,-деган мураббий Котонинг қўлига паттасини тутқазди.

«Энг яхши ҳужумчи». Олдинги чизиқда ҳаракатланувчилар орасида «Пахтакор» ҳужумчиси Темур Ҳакимовни «эътироф» этмасак бўлмас. Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (U-17)дан кейин кўплаб топ-клублар оромини ўғирлаган футболчи олий лиганинг биринчи давраси давомида рақиблар дарвозасига ақалли 1та гол уролмади. Ҳаттоки, ўтган мавсум 1-лигани ҳам кезди «Андижон» билан. Иккинчи даврани эса «Олмалиқ» сафида ўтказмоқда. Балки Игорь Шквирин уни яна аввалги Темур Ҳакимовга айлантирар. Буни ҳали кўрамиз...

«Энг яхши мураббий». «Нефтчи»ни яна совринли ўйинлар учун курашувчи жамоага айлантиришга бел боғлаган Мурод Исмоилов ярим йилликнинг «энг яхши мураббийи», деб топилди. Йил бошида кучли таркиб, яхши мураббийга эга бўлган жамоа олдига жиддий вазифалар юклатилди. Аввалига совриндорлар сафидан жой олиш, кейинчалик кучли бешликка кириш... Хуллас, турлар ўтаверди, «Нефт­чи» олдига қўйилган вазифа енгиллашиб бораверди. Агар шу кетиш бўлса, чемпионат финишида клуб олдида қандай вазифа туришини тасаввур қилиш қийин эмас.

Натижага мураббий жавобгар, жамоа кўрсатаётган ўйинда унинг каттагина имзоси ётади. Шундай экан, ярим йилликнинг «энг яхши мураббийи» - Мурод Исмоилов.

«Энг яхши ўйин». Бу номинацияда биринчи лига дои­расида ўтган «Хоразм-Орол» учрашуви тенгсиз бўлди. Гарчи ўйин «ёпиқ эшиклар ортида» ўтган бўлсада, тафсилотлари интернет тармоқларида жуда тез тарқалди. Хусусан, антиқа воқеалар шу даражада кўп кузатилганки, улар асосида ҳаттоки, кино ишлаш мумкин. Ҳар иккала жамоа аъзолари (айниқса, «Хоразм» вакиллари) нафақат футбол, балки яккакураш спорт турларидан ҳам хабардор эканликларини кўрсатишган. Шунингдек, карточкалар ёмғири (сариқ- қизил), пенальтилар, бош ҳакамнинг ўз қарорини бир неча марта ўзгартириши ва энг кульминацион нуқта - учрашув комиссарининг майдонга тушиб,  реферининг ўрнига қарор қабул қилиши... Қойилмисиз! Бунақаси унча-мунча чемпионатда учрамаса керак-ов.

«Энг яхши жамоа». Қаранг, биринчи лигамиз савиясини! Олий лига клублари турганда «Энг яхши жамоа» номинациясини биринчи лига иштирокчиси илиб кетса-я. Қойил! Ичингизни қиздирмасдан бу совринни Ғаллаоролнинг «Ғаллакор-Автомобилчи» клуби олганини айтиб ўтмоқчимиз. Ғаллаоролликлар айниқса, «Шўртан» ва «Оқ-тепа»га қарши ўйинларда «жуда зўр» томоша кўрсатишди. Эътибор беринг, «Ғаллакор» Ғузордан 0:9, Тошкентдан 1:10 ҳисобида мағлуб бўлиб ортга қайт­ди. Айниқса, «Оқ-тепа» билан учрашувда тошкентликларнинг ҳар бир зарбалари голга айланаверди. Гўёки, «Ғаллакор» дарвозабонсиз майдонга тушгандек. Яхшиямки, ғаллаоролликлар бахтига Иззатулло Шавкатов бор экан. Иккинчи бўлимда майдонга тушган бу йигитча меҳмон жамоанинг ягона голига муаллифлик қилди. Ғаллаороллик мухлислар томонидан Неймар Жуниор, деб эркаланадиган бу футболчи гол ургандан сўнг уни худди бразилиялик усулида нишонламоқчи бўлди-ю, лекин ҳисоб 1:8 эканлиги эсига тушиб, ортга индамай қайтиб кетди (буни Иззатуллонинг шахсан ўзи ўйиндан кейин тан олди).

Ҳурматли мухлислар, бу ҳали ҳаммаси эмас. Насиб этса, мавсум якунида яна гаплашамиз. Ҳозирча хайр!

Нодир МАМАТҚУЛОВ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:28, 19.09.2014. Ўқилди: 5451 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
9 Ливерпуль Юго Экитике 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик