Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • 2:3
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 09.02.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Лацио
      • 09.02.2026 22:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Кремонезе
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • 3:0
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 1:2
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 3:0
      • Мальорка
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
      • 09.02.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:5
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 24 49
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 24 27
14 Женоа 24 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Фиорентина 24 18
18 Лечче 23 18
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза
24-тур Женоа 2-3 Наполи
24-тур Фиорентина 2-2 Торино

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ярим асрлик футболчининг майдондаги мўъжизаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Тошкент шаҳри иккинчи лигасида қатнашадиган “Носта” – ўзига хос жамоалардан бири саналади. Маҳоратли футболчилардан бири Павел Соломин шу клубда вояга етган ва иккинчи лигадан тўғри мамлакат терма жамоасига таклиф этилган. Ўз вақтида “Носта” шарафини ҳимоя қилган марҳум Карлен Абрамов Арманистон ёшлар терма жамоасида, Николай Гурянов эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида иштирок этишган. Бу борада мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. Ваҳоланки, номлари тилга олинган футболчиларни ҳатто ўз вақтида болалар клубларига олишмаган. Айтгандек, ўз даврида миллий чемпионатимиз тўпурари бўлган Марсел Идиатуллин ҳам “Носта”да сабоқ олган. Айнан Носковнинг сайъи ҳаракатлари билан номи тилга олинган чарм тўп усталари профессионаллар даражасида ўзларини кўрсатиб, Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалар аъзоларига айланишган. Бугунги кунда ”Носта”га Станислав Носков устозлик қилмоқда.

Футболчилик фаолияти давомида бир қатор клубларида тўп сурган. Айниқса, Қора денгиз соҳилида жойлашган “Динамо”  (Сухуми шаҳри) жамоаси шарафини ҳимоя қилиб юрган кезларида стадионга  ташриф буюрган ўн мингдан зиёд томошабинлар унинг майдонга чиқишини олқишлар билан қарши олишганди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Станислав Носков ўзбекистонлик футболчилар орасида иккинчи лигадан собиқ Иттифоқ олий лигасига қўшилган ягона чарм тўп устаси ҳисобланади. Ўша кезларда “Пахтакор” биринчи лигада (собиқ Иттифоқ) ўйнашига қарамасдан тошкентликлардан ҳеч кимга таклиф тушмаганди. Демоқчимизки, 80-йилларнинг ўртасиларида Ўзбекистон минтақасининг иккинчи лигаси савияси собиқ Иттифоқ олий лигасига тўлиқ жавоб берганини исботлайди. Шу тариқа у ўзбек футболи шарафини муносиб ҳимоя қила олган. Кавказ халқи эса ҳамманинг ҳам истеъдодига тан беравермайди, ҳаммани ҳам олқишлавермайди. Бу замин ҳамиша ўз юлдузларини билан машҳур бўлган...

Станислав Носков бугунги кунда 53 ёшини қарши олганига қарамасдан, ҳали ҳам сафда, ёшлар билан тенгма-тенг тўп тепмоқда. Воҳаланки, бу ёшда югуришнинг ўзи амри маҳол. Аммо Стас ака ўз танасини қандай бошқаришни, тайёрлаш сирларини ўзи яхши билади. Бу ёшда тўп билан олдинга интилиш, уч тўрт рақиб футболчисини алдаб ўтиш осон иш эмас. Футболчиларга индивидуал тарзда ёндашиш унинг катта бойлигидир...

“Носта” аъзоси Шамсиддин Солиҳов устози ҳақида шундай дейди:
- Яқинда “Дўстлик” стадионида Олий лига вакили “Локомотив” билан куч синашдик. Балки ишонмассиз, биринчи бўлимдан сўнг, 3:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Устозимиз захирадан майдонга тушиб, биринчи зарбасидан сўнг, аниқ тўп узатди ва рақиб дарвозаси ишғол этилди. Бир вазиятда эса уни “Локо” ҳимоячилари ўз жарима майдончаси ичида йиқитишди. Иккинчи зарбаси билан пенальтидан гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Энг қизиғи, Стас ака эса турган жойидан зарба йўллаб, “Локо” дарвозабонини доғда қолдирди. Танаффусга чиқиб кетаётган пайтимизда “Локо” мураббийлари учрашув ҳакамларига ўз эътирозларини билдиришгани кулгили ҳол эди. Мазкур баҳсни “темирйўлчи”лар устози Вадим Абрамов ҳам кузатганди. Бош мураббий Станислав Носковни жамоамизнинг ғалаба тимсоли дейишим мумкин. Куни кеча “Беруний” жамоаси билан куч синашиб, 8:0 ҳисобида зафар қучдик. Агарда устозимиз майдонга тушмаганда бундай йирик натижа қайд этилмасмиди?! Ушбу баҳсда яқиндагина Индонезия давлатидан қайтиб келган тажрибали ҳужумчи Павел Соломин таркибимизда ҳаракат қилди.

Собиқ “пахтакор”чи Вячеслав Солохо Станислав Носков борасида қуйидаги фикрларни билдирди:
- Станислав Носковдек истеъдод эгаларини вояга етказмас эканмиз, халқаро майдонларда муваффақият қозонишимиз қийин бўлади, деб ўйлайман...

Дарҳақиқат, футболимиз фахрийсининг гапида жон бор. Станислав Носков тўп билан муомала қилиш, ўзига хос алдамчи ҳаракатлари билан ёш футболчиларга бемалол дарс бера олади. Эътибор беринг, рақиб ҳимоячиси таъқибига қарамасдан у тўпни кўкрагида тўхтатди, ерга туширмай ён томонга бурилиб, ҳимоячини ортда қолдирди ва ҳужумни давом эттирди. Аслида бундай услубни тажрибали футболчидан жуда қисқа сониялар ичида бажариш талаб этилади. Яна бир вазиятда у тўпни кўкракда тўхтатиб, ерга туширган ҳолда товонида зарба бериб, ортида турган рақибини доғда қолдирди ва тўп билан олдинга ташланди. Тўғри, унинг кўрсатган услубларини оддий сўз билан тасвирлаб бериш жуда қийин. Мухлислар нафақат биринчи лига, балки, олий лига клублари сафида майдонга тушишаётган футболчилар ижросида бундай услубларни амалда қўллай оладиган футболчиларни камдан кам ҳолатда кўришган бўлсалар  не ажаб. Таниқли футбол мутахассиси Евгений Валицкийга Бразилияда футбол техникаси ўзлаштирган футболчилар кўпчиликни ташкил этадими деб сўрашганда, Евгений Борисович шундай жавоб берган экан. Бизда Станислав Носков деган футболчи бор. Назаримда, бразилияликлар футбол техникасини бизнинг Носковдан ўзлаштиришган, шекилли?!

...Бизнингча, мамлакат ўсмирлар, ёшлар термаси аъзолари унинг ҳаракатларидан ўзларига керакли нарсаларни олишса мақсадга мувофиқ бўлармиди?! Жонли дарс олишлари мумкин. Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхшику, тўғрими?!

“Маълумки, юртбошимиз томонидан 2014 йил – соғлом бола йили деб эълон қилинган. Соғлом авлод эса юрт келажаги ҳисобланади. Шу боис, барчамиз фарзандларимизга зарур шарт-шароитларни яратиб беришимиз лозим. Зеро, ёшлар бўш вақтларини бекорга ўтказмасин, спорт билан шуғуллансин, ўзлари ҳохлаган тўгаракларга қатнашсин. “Носта” жамоаси эшиклари эса, ёш футболчилар учун доимо очиқ. Болалар иш билан банд бўлган тақдирдагина ёмон йўлларга киришмайди, соғлом турмуш тарзига, қатъий кун тартибига амал қилишади. Ота-оналарнинг ҳам кўнгли хотиржам бўлиши, шубҳасиз", - дейди Станислав Носков.

Неъматжон Аҳмедов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:24, 27.09.2014. Ўқилди: 6505 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Наполи Расмус Хейлунд 8
5 Комо Анастасиос Дувикас 8
6 Ювентус Кенан Йылдыз 8
7 Верона Гифт Орбан 8
8 Милан Рафаэл Леау 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.