Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Брентфорд

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карло Анчелотти: «Стандартлардан ўтказилаётган голлар бизни ҳавотирга солмоқда»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Атлетик Бильбао"га қарши ўйин олдидан бир қатор саволларга жавоб бериб ўтди.

Хамес ва Ди Мария ҳақида
"Хамес — Ди Мария эмас, унинг иқтидори бошқача. Ди Мариядан талаб қилган нарсани ундан талаб қилмайман. Улар икки хил тоифасидаги футболчилардир. У катта ҳажмдаги ишни амалга оширмоқда ва ҳозирда яхши ўйнамоқда. Мен ундан Ди Мария амалга оширган ишни талаб қилсам нотўғри бўларди".

Гарет Бэйлнинг ҳимоядаги иши ҳақида
"Ҳимоя — бу индивидуал иш эмас. Бу жойда барча кўпроқ меҳнат қилиши лозим. Бошқа ҳужумчилардан талаб қилган нарсани Бэйлдан ҳам талаб қиламан. Улар кўпроқ ҳужумга эътибор беришлари лозим, аммо тўп учун курашда ҳимояга ҳам ёрдам беришлар лозим".

Жамоанинг ҳолати ҳақида
"Ўйинимиз ва натижаларимиз яхши, аммо ҳақиқатан ҳам ҳимояда жипслашган ҳолда ҳаракат қилишимиз, балансни сақлашимиз лозим. Ҳужумда эса самарали ўйнаяпмиз. Аввалига бизда аниқ ўйин ғояси йўқ эди, ҳозир эса яхши ҳаракат қиляпмиз".

Стандартлардан ўтказилаётган голлар ҳақида
"Албатта, бу нарса бизни хавотирга солмоқда. "Реал Мадрид" стандартлардан гол ўтказадиган ягона жамоа эмас. Масалан, "Барселона"да ҳам шундай муаммо бор. Ўзимиз ҳам стандартлардан кўп гол уряпмиз".

Бензема ҳақида
"Бензема ҳақида ижобий фикрлар унга фойда беради. У захирадан майдонга тушиб, ғалаба тўпини киритди. У яхшироқ ўйнашни бошлади ва ва жамоага ёрдам бермоқда".

Коэнтраунинг Португалия терма жамоасига таклиф этилгани ҳақида
"У индивидуал дастур асосида ишламоқда, лекин ҳали тўп билан ишлашни бошламади. У терма жамоада ўйнай олмайди. У ҳали умумий гуруҳда шуғуллланмади ва ўйнашга тайёр эмас. Бу ҳақда терма жамоага маълумот бердик, қолганини ўзлари ҳал қилишади".

"Атлетик" ҳақида
"Бу ғалаба учун курашадиган жамоа. Бу жамоанинг характери ва таланти бор. Мавсум улар учун унчалик яхши бошланмади. Улар ЕЧЛнинг плей-офф баҳсларига тайёргарлик кўришларига тўғри келди. Шунингдек, бу жамоа таркибида жароҳатланганлар бор эди. Ҳозир эса уларга қарши эҳтиёт бўлиб ўйнаш лозим. Улар бу ўйинга нисбатан мағлубиятларни ўрнини тўлдириш сифатида қараётган бўлишлари мумкин".

Исконинг вазифаси ҳақида
"Иско биз учун муҳим ўйинчи. Аммо "Атлетик"ка қарши ўйинда Хамес майдонга тушади. Хамес чоршанба куни дам олганди".

Бошланғич таркиб ҳақида
"Дарвозада Касильяс туради. Ҳимояда эса Пепе ўйнайди, боиси Варанга дам керак. Криштиану мазкур ўйинга тўлалигача тайёр бўлди. У ўтган йилги четлатилишни унутган — ҳозир ҳеч қандай муаммо йўқ".

Жароҳатланганлар ҳақида
"Заявкага Коэнтрау, Хесе ва Хедира киритилмади. Коэнтрау оғриқ туфайли ҳозирча тўп билан ишлай олмайди. Хедира умумий гуруҳда шуғулланиши учун 2 ҳафта вақт қолди. У умумий машғулотларга терма жамоалар ўйинларидан кейин қўшилади.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 14:52, 05.10.2014. Ўқилди: 4788 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик