"Рома" хўжайини: "Футболда бундай баҳсли вазиятлар бўлиб туради, бунга хотиржам қараш керак"
Римнинг "Рома" клуби президенти Жеймс Палотта "Ювентус"га қарши кечган баҳс (2:3) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Хозир барча ўша ўйинни унутишлари лозим. Футбол - жуда тез ўйин ва унда шунга ўхшаш хатолар, баҳсли вазиятлар туфайли ҳар икки жамоа ҳам жабр кўриши мумкин", - дейди "Рома" президенти.
"Рома" ҳамда "Ювентус" - Италиянинг икки буюк клуби ва булар ўртасидаги кураш ҳали анча йиллар давом этади. Бу эса Италия футболчи учун жуда керак. Ўз жамоам билан фахрланаман. Менга жамоа характери жуда ёқади. "Рома" элитага қайтганидан хурсандман. Бу бу элитада яна анча вақт қолмоқчимиз", - дейди Палотта.
Манба: sports.ru
Киритилди: 14:58, 08.10.2014. Ўқилди: 2827 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар