Дани Алвес "Челси" ва "Сити"дан ҳафтасига 318 минг евро маош талаб қилмоқда
"Барселона" клуби ҳимоячиси Дани Алвес ўзини сотиб олмоқчи бўлган клубларга ўз шартини қўйди ва унга кўра бразилиялик ҳимоячи ўзи учун ҳафтасига 318 минг евро маош талаб қилмоқда.
Бразилиялик футболчи ҳамон ўз келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ. Аммо, қишда у Англия клубларидан бирига трансфер қилиниши ҳам мумкин. Хозирча футболчига Англиянинг "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва Лондоннинг "Челси" клублари қизиқиш билдираётган эдилар. Футболчи эса, ўзини сотиб олишни истаган клубларга ўз шартини қўйди. Ҳафтасига 318 минг евро талаб қилаётган футболчининг хизматларидан "МЮ" аллақачон воз кечди ва уни ўз сафида кўриш учун эндиликда фақат "Сити" ва "Челси" клублари кураш олиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алвеснинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2015 йилнинг ёзида тугайди.
Манба: sports.ru
Киритилди: 18:01, 13.10.2014. Ўқилди: 3376 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар