"Манчестер Сити" хўжайини "Сантьяго Бернабеу" реконструкциясини молиялаштирадиган бўлди
"Реал" "Манчестер Сити"нинг хўжайини ҳисобланувчи шайх Мансур бин Зайид ал-Найянга қарашли компания билан "Сантьяго Бернабеу"ни реконструкция қилиш масаласида шартнома имзолади, дея хабар бермоқда The Telegraph. Шартнома қиймати 350 миллион фунтни ташкил этган.
Хабарда қўшимча қилинишича, шайх Мансурнинг "Манчестер Сити" хўжайини сифатида "Реал"га молиявий кўмак бериши УЕФА қоидаларига зид эмас. Сабаби араб корчалонига тегишли бўлган International Petroleum Investment Company`да Мадрид клуби акциялари йўқ.
Хабарингиз бўлса, "Реал" ўз уй стадионини келгуси уч йил ичида қайта таъмирдан чиқаришни режалаштираётган эди.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 18:05, 03.11.2014. Ўқилди: 3630 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар