Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғурурсиз юраклар...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мамлакатимизда навбатдаги футбол мавсуми ҳам поёнига етиб бормоқда. Миллий терма жамоамиз декабрь ойида бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишини ҳисобга олмаганда терма жамоаларимиз учун 2014 йилги мавсум якунланди. Айтиш жоизки, жорий мавсум биз учун унчалик омадли келгани йўқ.

Муваффақиятсизлик
Янги мавсум арафасида футбол мухлислари терма жамоаларимиздан юқори натижаларни кутишгани рост. Лекин ёшларимиздан бошқа ҳеч ким ишқибозлар ишончини оқлай олмади. Айниқса, Осиё ўйинларида қатнашган терма жамоамиздан мухлисларимиз чемпионликни кутишганди. Лекин Қосимов шогирдлари нимчорак финалда Саудия Арабистони терма жамоасига аламли тарзда мағлубиятга учрашди.

Бу ҳам етмаганидек Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Биргина ёшларимиз Жаҳон чемпионатига чиқишди-ю, аммо ярим финалда КХДРга йирик ҳисобида мағлубиятга учрашди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда 2014 йилни терма жамоаларимиз учун муваффақиятсиз ўтди, десак муболаға бўлмайди.

Чемпионнинг юраги
Яқинда “Ўзбекистон” телеканали орқали “Секретариат” номли тулпор ҳақидаги фильм намойиш этилди. Ундаги битта эпизод менга ёқиб тушди. Секретариат ўзи иштирок этган биринчи мусобақада омадсиз иштирок этгач, от ўргатувчи мураббий тулпорнинг эгасига шундай дейди: “Бугун тулпор эмас, балки уни бошқарган инсон мағлубиятга учради. Бу отда чемпионнинг юраги бор. Буни худди ўзига ўхшаган киши бошқариши керак”.
Шундан кейин Секретариатнинг эгаси мураббий айтганидек, чемпионлик юрагига эга пойгачини излаб топади. Натижада Секретариат қаторасига еттита мусобақада бош соврин эгасига айланади.

Бугунги кунда ўзбек футболида ҳам кўксида чемпионлик юраги жўш ураётган мураббийлару, футболчилар етишмаётгани яққол кўзга ташланмоқда. Олий лигада етакчи жамоаларгина ғалаба қозониш учун майдонга тушаётгандек. Қолган клублар эса уларга очко улашувчи ролини бажаришмоқда. Бизда ҳам чемпионлик юрагига эга мутахассислар борми? Бор бўлса нега уларга имконият беришмайди.

Ғолиблик руҳияти
Олий лига ўйинларининг бирида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси рақиб майдонида ғалаба қозонгач, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистлар бир пайтлар “Шерлар”ни бошқарган рақиб жамоа устозига шундай савол билан мурожаат этганди.

— Агар вазият тақазо етиб, “Пахтакор” футболчиларини рақиб жамоа сафида ўйнаганларида, балки “шерлар”ни мағлубиятга учратиш мумкинмиди?
— Йўқ, барибир “Пахтакор” ғалаба қозонар эди. Унинг сафида кимлар майдонга тушишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга тушади. “Пахтакор”да ғолиблик руҳияти кучли. Футбол академиясидаёқ ёш ўйинчиларга ғолиблик руҳи сингдирилади.
Шу ерда ҳақли савол туғилади. Нима учун бошқа жамоалар бу ишни амалга оширишмайди? Нега уларда ғолиблик руҳияти йўқ? Буларнинг барчаси юқорида тилга олинган чемпионлик юракка бориб тақалади.

Футбол мактабларидаги ҳолат
Яқинда тажрибали футболчилардан бири билан суҳбатда бўлганимда болалар футболидаги аянчли нуқталаримиз ҳақида ачиниб гапирганди.

“Ҳозирда футбол мактабларида футболни ичида бўлмаган, эҳтиросини ҳис этамаганлар фаолият юришмоқда. Осиё Чемпионлар лигаси, Жаҳон чемпоинати саралаш баҳслари ва қитъа биринчиликларида қатнашган собиқ футболчиларнинг бир қанчаси ҳозир ишсиз. Уларни футбол мактабларига жалб этиш йўлларни ахтариш керакка ўхшайди. Футбол мактабларида ишлаётган мураббийлар қандай қилиб мусобақаларда ғалаба қозониш ва қўшимча мукофот пулларига эга бўлиш ҳақида ўйламоқда”, — деб нолиганди суҳбатдошим.

Чиндан ҳам шундай. Аксарият футбол мактаблари хўжа кўрсинга фаолият олиб бораётгандек. Улар учун мусобақаларда совриндор бўлиш ва қўшимча мукофот пулларни қўлга киритиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолган. Терма жамоага ўйинчи етказиб бериш ҳақида ўйлашмаяпти ҳам. Айрим футбол мактабларида ўсмирлар, ёшлар, миллий терма жамоа ҳақида эшитмаганлари ҳам бор. Натижада терма жамоаларимиз учун етарли номзодлар етишиб чиқмаяпти.

Юртимизда футболга бўлган эътибор юқори эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, ўйлаймизки, яқин орада бу каби муаммолар ўз ечимини топади. Унутмаслик лозим, терма жамоаларимизнинг муваффақияти болалар футболи билан чамчарчас боғлиқ.

Аброр Деҳқонов
Манба: «Футбол инфо»

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:14, 04.11.2014. Ўқилди: 6080 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик