Бугун 4 август, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 Бунёдкор 16 30
3 Нефтчи 16 30
4 ОКМК 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 16 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 16 16
13 Машъал 16 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Машъал 0-1 Пахтакор
16-тур Бухоро 0-2 ОКМК
16-тур Нефтчи 1-2 Бунёдкор
16-тур Сўғдиёна 1-2 Насаф
16-тур Динамо 2-2 Навбаҳор
16-тур Андижон 3-0 Қўқон-1912
16-тур Шўртан 1-3 Хоразм
16-тур Сурхон 0-0 Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 120 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 04.08.2025

      06:30 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      07:25 Д/ф "Один за всех", 1 с. "Лукаку".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Васко да Гама".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Крузейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Бразилии. "Сеара" - "Фламенго".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сан-Паулу".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Гремио".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Кубок Италии. Финал. "Болонья" - "Милан".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Крузейро".
      22:25 Новости футбола.
      22:30 Чемпионат Бразилии. "Сеара" - "Фламенго".
      00:30 Новости футбола.
      00:35 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сан-Паулу".
      02:35 Новости футбола.
      02:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Жувентуде". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 04.08.2025

      05:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      07:00 "География спорта". Липецк.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      09:35 Д/ф "Сёстры Уильямс".
      10:30 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 10 км.
      13:15 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 5 на автодроме "Игора Драйв".
      14:05 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Соло.
      16:55 "Культовые".
      17:20 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      19:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      21:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      22:25 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 10 км.
      01:05 "Культовые".
      01:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Соло.
      04:25 "Страна спортивная".
      04:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 04.08.2025

      05:00 Новости.
      05:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      07:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 5 на автодроме "Игора Драйв".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Ульяна Баташова.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Взойди на свой Олимп".
      17:05 "Лучшие из лучших".
      17:35 Новости.
      17:40 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Тацуро Тайра против Юн Сун Пака.
      19:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Енисей" (Красноярск). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:20 Профессиональный бокс. Оскар Де Ла Хойя против Бернарда Хопкинса. Бой за титул абсолютного чемпиона мира в среднем весе.
      02:25 "Культовые".
      03:25 "Вы это видели".
      04:25 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 4 на автодроме "ADM Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 04.08.2025

      06:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      07:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      14:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.
      14:40 LIVE Велоспорт. Тур Польши. Этап 1. Прямая трансляция.
      20:00 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 4 эп.
      20:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 7. Pitz Alpine Glacier Trail в Пицтале, Австрия.
      21:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 6 на трассе Хунгароринг, Венгрия. Гонка.
      22:15 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      23:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 7. Pitz Alpine Glacier Trail в Пицтале, Австрия.
      01:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 1.
      03:00 Снукер. Чемпионат Великобритании в Йорке. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионнинг қулаши ёки Андреас Бреме молиявий таназзул ёқасида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ушбу ажойиб футболчи Германия терма жамоасининг ЖЧдаги битта ютуғидан иккинчи зафарига қадар 24 йил бахтиёр ҳаёт сурди. Энди эса афсонавий ҳимоячи инқироз ёқасида турибди. Германия терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси 1990 йили юқори спорт формасига чиққанди. Бардошли, ажойиб зарбага эга ва ҳужумга ўтишни қойиллатадиган  футболчи ўшанда Аргентина термасига қарши кечган мундиал финалида ғалаба голига муаллифлик қилганди. Ўша йили Анди «Олтин тўп» номинантлари қаторига киритилди. Чунончи, «Интер»да ҳам ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказган ва Италия жамоаси сафида УЕФА кубоги соҳибига айланганди. Бежиз уни турли рамзий терма жамоаларга киритишмаган. Зеро, Бреме стандарт вазиятларни амалга ошириш устаси эди ва ўйинларда бор вужуди билан эҳтиросга берилиб тўп суриши мухлисларга маъқул тушарди.

ЖЧ-90дан 3 йил ўтиб, Бреме ўзи учун деярли қадрдон клуб - «Кайзерслаутерн»га қайтди. Мавсум - 1995|1996 якунида «Кайзерслаутерн» бундеслигадан тушиб кетгач, жаҳон чемпионига турли обрўли клублардан етарлича таклифлар тушсада, аммо футболчи жонажон жамоасини тарк этишни хоҳламади. Бреме ҳаттоки, маошининг 30 фоиз камайишига ҳам рози бўлганди. Қисқаси, клубга садоқати туфайли иккинчи бундеслигада ўйнашдан бош тортмади - бу чемпионнинг биринчи қулаши эди...

Тўғри, «Кайзерслаутерн» тезда элитага қайтди ва бунда Бременинг ҳиссаси салмоқли эди. Эҳтимол, ўша клубнинг жасорати ҳақида кимдир қачондир махсус фильм ҳам суратга олар. Зеро, раҳбарият қарорига кўра, барча футболчиларнинг маошлари сезиларли даражада «кесилиши»га қарамай, «Кайзерслаутерн» Отто Рехагель бошқарувида чинакам эртакнамо ўйин кўрсатиш орқали иккинчи лигадан қайтган биринчи мавсумидаёқ Германия чемпиони бўлганди! Ҳа, мавсум охирида 37 ёшини қарши олган Бреме бу вақтда асосий таркиб аъзоси саналмасди, аммо ҳамон мўъжазгина Пфальц шаҳарчасининг иродаси букилмас жамоа­сида ҳақиқий рамз эди. «Рақибларимиз бизнинг кучимизга паст баҳо беришган, ҳамма «Бавария» билан курашда эртами-кеч «синиб» қолишимизни тахмин қилган. Бироқ Отто Рехагель «синиш»дан қандай қочишни яхши биларди. Қолаверса, мухлислар бизни шунчаки, ғалабалар сари етаклаганлар. Улар яратган муҳит жамоамизга қўшимча қанот бағишлаганди...»,-дея эслаганди Бреме ўша «олтин мавсум»ни кейинчалик. Умуман, ҳимоячи грек мўъжизасининг бўлажак муаллифи - Отто учун ўта муҳим футболчи эди. У жамоада мураббийлар штаби ва ўйинчилар ўртасида боғловчи кўприк вазифасини бажарган. Хуллас, Бреме футбол билан чўққида туриб хайрлашди. Афсуски, уни олдинда кўплаб қулашлар кутаётганди.

Футболчи бутсаларини михга илгач, «Кайзерслаутерн»да мураббий сифатида қолди ва 2000 йилга келиб, бошқарувни мустақил қўлга олди. Унинг мураббийлик фаолияти унчалик ўхшамади. Зеро, оғир характери туфайли ўзига ўхшаш муросасиз кишилар билан чиқишолмади. 1999 йили клубда Юрий Жоркаефф ўйнай бошлаганди. Икки жаҳон чемпиони бир ёқадан бош чиқариб, жамоани оёққа турғазиш ўрнига бир-бири билан очиқ жанг бошлаб юборди. «У менинг қўл остимда ўйнамайди, тамом»,-деганди Бреме. Ўртада низо келиб чиқишида Жоркаефф ҳам маълум даражада айбдор. У немис тилини ўрганишдан бош тортгач, қизиққон Бреме бундай бетга чопарликка тоқат қилолмади. Нима бўлишидан қатъий назар, Бреме мураббийликда ҳам озгина муваффақиятга эришган, барибир. Мавсум - 2000|2001да «Кайзерслаутерн» УЕФА кубоги ярим финалига чиқди ва бу эндигина иккинчи лигадан қайтган жамоа учун мисли кўрилмаган натижа ҳисобланарди. Шундан сўнг қуйига шўн­ғиш узоқ давом этди. Молиявий танқислик ва спорт натижаларининг пасайиб кетиши туфайли Бреме тез орада истеъфога чиқарилди. Кейин жаҳон чемпиони мураббийлик ишидан бутунлай четда қолди. У ҳаттоки, «Штутгарт»­да Жованни Трапаттони билан самарали ишлаш имкониятидан ҳам фойдаланмади. Бу орада 23 йил бир ёстиққа бош қўйган суюкли хотини Пилар билан ажрашди, сармоясини қимматбаҳо автомобиллар ва турли кечаларга беҳуда сарфлай бошлади.

2011 йили Анди автомобилни маст ҳолатда бошқаргани учун ҳайдовчилик рухсатномасидан маҳрум бўлди. Чемпион қонида 1,75 промилл миқдорида алкоголь борлиги аниқланганди. Шундан чамаси бир йилча ўтиб, Бремени Audi A7 рулини бошқараётган пайти тўхтатишди, ваҳоланки, унда тегишли лицензияси йўқ эди. Бременинг ўзи ҳайдовчилик креслосида ўтирганини қатъий равишда инкор этди. Ке­йинчалик жаҳон чемпионини бизнес ҳамкори чув туширди, натижада собиқ футболчи қулоғигача қарзга ботди. Ҳужжатларда қайд этилишича, Бреме 2011 йилнинг май-ноябрь оралиғида умумий ҳисобда 8,5 фоизли 345 минг евро кредит олган. Хуллас, Анди ҳозир чамаси 400 минг евро қарздор. Мюнхен суди бу масалада 5 декабрь куни қарор чиқариши керак. 1990 йили «бундесманншафт»ни ЖЧ чўққисига олиб чиққан Франц Беккенбауэр яқинда Бремега ёрдам қўлини чўзиш учун махсус жамғарма очиш таклифини киритди. Бироқ оддий халқ Бременинг аввалги фаровон ҳаётидан яхши хабардор ва молиявий таназзулда унинг ўзини айбламоқда. Боз устига, чуқур инқироз ҳақида гапириш ҳам нотўғри. Мисол учун, қимматбаҳо Audi A7 ҳамон собиқ футболчининг ихтиёрида. Нархи 2,6 млн. еврога баҳоланган кошона уйга эса собиқ хотини билан бирга эгалик қилмоқда. Нима бўлишидан қатъий назар, ЖЧ-90да «олтин гол»га муаллифлик қилган собиқ ҳимоячи жорий йилнинг 9 декабригача 400 минг евро топиши керак, агарда иши судда кўриб чиқилишини истамаса.

Бу вақтда «Унтерхахинг»да Бреме билан бирга ўйнаган Оливер Штраубе антиқа таклиф билан бутун Европани лол қолдирди. У матбуот орқали собиқ жамоадошини иш билан таъминлашга тайёр эканлигини билдирди. Қандай иш денг? Таклифга кўра, Бреме унинг компания­сида унитазларни тозаловчи сифатида ишлаши керак. Штраубенинг фикрича, айнан шу тақдирда жаҳон чемпиони ҳаётга бош­қача қарайди, яшашни ўрганади. Албатта, бу бир томондан, ақл бовар қилмас таклиф. Лекин иккинчи томондан, айнан немисларга хосдир. Улар футболчиларни кўкларга кўтаришга мойил эмаслар. Ҳарқалай, немислар учун яхши футболчи - бу намунавий фуқаро дегани эмас. Хусусан, ижтимоий тармоқларда ҳам Бремега турли маслаҳатлар берилмоқда. Кимдир Audi A7ни сотиб, оддийроқ машина олиши, бошқа биров улкан уйини сотиб, камтарона квартирага кўчиб ўтишини тавсия этмоқда. Йўқ, бу ҳасад ёки бировнинг омадсизлигидан қувониш эмас. Аксинча, вақтида миллат қаҳрамонига айланган футболчининг тубга шўнғишига бефарқ қарамаслик, умумий вазиятга прагматик баҳо бериш! Ваҳоланки, Бреме ҳаётида илк марта оғир аҳволда қолаётгани йўқ.

1996 йили «Кайзерслаутерн» драматик вазиятлар асосида кечган Германия чемпионатида иккинчи бундеслигага тушиб кетгач, Андреас Бреме кўз ёшларини яширолмаганди. Қайтарамиз, ўшанда Андида вариантлар етарлича юзага келган бўлсада, у жамоага юксак садоқатини намойиш этган. Манфаатли таклифларни рад этгани боис, кўпчилик «Бреме фаолиятини якунлайди, чоғи»,-деб ўйлаганди. Футболчи эса бундай гап-сўзларга ажойиб жавоб қайтарган: «Шундай ғалабаларга эришган кишига қулашдан сўнг таслим бўлиш ярашмайди. Мен ҳали катта футболга қайтаман». Ҳозир Анди ўша гапларини айни эслайдиган ҳолатда. Фақат фарқи шуки, у энди катта футбол эмас, катта ҳаётга қайтиши керак!

ЖЧ-90 Ғолиблари ҳозир нима билан машҒуллар?

Юрген Колер - оберлига иштирокчиси - «Виргес» мураббийи

Руди Фёллер - «Байер» клуби менежери

Андреас Мёллер - 2011 йилдан расман ишсиз

Томас Хасслер - «Ападидаҳ» (Эрон) клубида бош мураббий ассистенти

Андреас Кёпке - 10 йилдан буён Германия футбол иттифоқида ишлаяпти

Клаус Аугенталер - 2011 йилдан буён мураббийлик ишидан четда

Томас Бертольд - хусусий бизнеси бор, ТВда эксперт бўлиб ишлаяпти

Пауль Штайнер - 2011 йилдан буён ишсиз

Юрген Клинсманн - АҚШ терма жамоаси бош мураббийи

Гвидо Бухвальд - шахсий бизнеси бор, 2012 йили «Штутгартер Киккерс» клубини бошқарди

Штефан Ройтер - «Аугсбург» клуби менежери

Гюнтер Херманн - бецирклига иштирокчиси - «Обернойланд» клуби бош мураббийи

Ханс Пфлюглер - «Бавария» клубида мерчендайзинг бўлими бошлиғи

Карл-Хайнц Ридле - спорт агентлиги ва меҳмонхона соҳиби, ТВ таҳлилчиси

Пьер Литтбарски - «Вольфсбург» клуби скаути

Лотар Маттеус - ТВда таҳлилчи, 2011 йилдан буён мураббийлик ишидан четда

Андреас Бреме - ишсиз

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:02, 05.11.2014. Ўқилди: 4842 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.