Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21631 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аҳад Юсупов: «Осиё ўйинларида ижобий натижа қайд этишимиз керак»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Соҳил футболи т.ж. / Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

14-21 ноябрь кунлари Таиланднинг Пхукет шаҳрида соҳилда ўйналадиган спорт турлари бўйича IV Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Аниқроқ айтсак, қитъа доирасидаги турнирда 19та спорт тури бўйича кураш боради. Улар орасида пляж футболи ҳам бор. 16та жамоа қатнашадиган мазкур нуфузли мусобақада пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади, албатта. Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги жамоамиз бўлажак Осиё ўйинларига қизғин ҳозирлик кўряпти. Қуръа натижасига кўра, жамоамиз Таиланд, Баҳрайн ва Япония термалари билан битта гуруҳдан жой олган. Режага кўра, 3-8 ноябрь кунлари вакилларимиз БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғини ўтказишади. Биз айни мавзу юзасидан Ўзбекистон пляж футболи терма жамоаси бош мураббийи Аҳад Юсуповдан махсус интервью олдик.

- Аҳад ака, Осиё ўйинларига тайёргарлик қандай давом этяпти?

- Соҳилда ўйналадиган спорт турлари бўйича IV Осиё ўйинларига ЎФФ Терма жамоалар маркази томонидан тасдиқлаб берилган режа асосида ҳозирлик кўряпмиз. Бу йил таркибни сезиларли даражада ёшартирдик. Асосий урғуни айнан ёшларга қаратганман. Қарши шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида ўзларини кўрсатишган қатор ёш ўйинчиларни кўз остимга олиб қўйгандим. Ўқув-машғулот йиғинларида уларни синовдан ўтказяпмиз. Қувонарли ҳолат шундаки, мамлакатимизда пляж футболининг географияси кенгайиб боряпти. Авваллари фақат бир-иккита шаҳарда пляж футболи клублари фаолият юритган бўлсалар, ҳозирга келиб уларнинг сафи сезиларли даражада кенгайди. Масалан, Ўзбекистон чемпионатида Когон, Қарши, Тошкент шаҳридан бир нечта жамоа иштирок этди. Наманган, Андижон, Сурхондарё вилоятларидан истеъдодли ёшлар етишиб чиқишаётганини мамлакат чемпионати баҳслари кўрсатиб берди. «Насаф», «Локомотив» клубларида яхши футболчилар бор. Яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, олдин пляж футболида асосан футзал, катта футбол вакиллари ўйнашарди, бугунги кунда эса фаолиятларини фақат қум ўйини билан боғлаётган ёшлар кўпаймоқдалар. Бу албатта, қувонарли ҳолат. Энди бевосита саволингизга келсак, Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарлик БААнинг Дубай шаҳрида олиб борилади. Терма жамоалар маркази бир ҳафталик ўқув-машғулотлар йиғини ва унинг доирасида 3та ўртоқлик учрашуви ўтказишимизни таъминлаб беряпти. Режага кўра, 3 ноябрь куни Дубай шаҳрига жўнаб кетамиз. 8 ноябргача давом этадиган йиғин чоғи БАА терма жамоаси билан 3та ўртоқлик ўйинида куч синашамиз. Айтиб ўтганимдек,таркиб анча ёшартирилган. Дубай йиғини якунида Осиё ўйинларига йўл оладиган якуний таркибни аниқлайман. Пхукетда бўлиб ўтадиган қитъа ўйинлари келаси йили апрель ойида Қатар пойтахти Доха шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига ўзига хос тайёргарлик ва кўрик вазифасини ўтаб беради. Яъни шу Осиё ўйинларида терма жамоамизнинг бугунги ҳолати, қитъадаги рақибларимиз ҳақида маълумотга эга бўламиз. Осиё биринчилиги эса бевосита жаҳон чемпионатига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир. Дохада ташкил этиладиган қитъа чемпионатида рейтинг бўйича Осиёнинг энг яхши 16та терма жамоаси иштирок этади. Даст-лабки 3та ўринни эгаллаган терма жамоа 2015 йили Португалияда бўлиб ўтадиган ЖЧ финал босқичига йўлланма олади. Бизнинг олдимизда турган энг олий мақсад - ЖЧга бериладиган йўлланмалардан бирини қўлга киритиш. Албатта, Осиё ўйинларида ҳам юқори мақсадларни кўзлаяпмиз. Шунга монанд тарзда тайёргарлик олиб бориляпти. Гуруҳда Япония, Баҳрайн ва Таиланд терма жамоалари билан ўйнаймиз. Мезбонларга қарши кечадиган учрашув кескин ва муросасиз ўтиши аниқ. Биринчи галдаги вазифамиз - гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, «плей-офф»га йўлланма олиш. Ўйлайманки, бу вазифани йигитлар билан биргаликда уддалаймиз. Бизни Осиёдаги жамоалар ҳурмат қилишади. Лекин унутмаслик керак, қитъада пляж футболи йилдан-йилга ўсиб боряпти. Рақибларни менсимаслик яхши оқибатларга олиб келмаслиги кўп бор ўз исботини топган.

- Ёшларнинг қизиқишлари қай даражада?

- Пляж футболига қизиқиш ошиб бораётгани аниқ. Бу спорт тури билан қанча кўп одам шуғулланса, уни ривожлантириш ҳам шунчалик осон кечади. Энди ўзига яраша камчиликлар ҳам бор. Энг катта муаммолардан бири - пляж майдонларининг камлиги. Ўйлайманки, бу камчиликлар босқичма-босқич бартараф этиб борилади.

- Айни пайт «Локомотив» футзал жамоасида ҳам мураббийлик қиляпсиз. Амалдаги чемпион саналсангларда, бу йилги Ўзбекистон чемпионатида омадсиз иштирок этяпсизлар...

- Бу таркиб билан боғлиқ ҳолат, деб ўйлайман. Ўтган йилги етакчиларимиз клубдан кетишди. Ҳозир сафимизда Олег Тукмаков, Фахриддин Самегов, Фарҳод Мираҳматов каби тажрибали футзалчиларгина бор. Қолганлар ёш футзалчилар. Ислом Камолжонов, Зафар Азаматов, Сарвар Шоаҳмедов, Санжар Зияханов, Умид Эрназаров, Яшар Муталибов, Мирғофур Миржасуров, Азиз Мақсумов, Орипхўжа Акбархўжаев каби ўйинчиларимиз бу йилги чемпионатда катта тажриба тўплашади, деб ўйлайман. Қолаверса, миллий чемпионатимиз кучайиб боряпти ва мураббий сифатида бундан хурсандман. Чуқурроқ таҳлил қиладиган бўлсак, футзал мактабларисиз ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Агар футзал мактаблари очилмаса, фақатгина иқтидорлар билангина ишлашга мажбурмиз. Мен ишлаётган жамоада ҳар бир ўйинчининг учрашувдаги статистикаси алоҳида ҳисоблаб борилади. Кўрсаткичларга қараб, машғулотларда футзалчига қўшимча вазифалар, юкламалар берилади. Шу асосда машғулот чоғи ўйинчиларни бир неча гуруҳга бўлиб шуғуллантираман. Менда бир одат бор, қайсидир турнир ёки мусобақада ғолиб чиқсак, кейинги мавсумда чемпион таркибнинг 40 фоизини ўзгартираман. Чунки ўша таркиб билан ишлаш қийин бўлиб қолади, ўзгаришлар қилиб туриш керак. Ўтган мавсумдан сўнг айримлар «Аҳад Юсупов юлдузларни йиғиб олиб, чемпионликни ҳеч кимга бермаяпти», деган фикрларни билдиришди. Лекин ана шу юлдузларни бутун мавсум бир маромда ўйната олиш ҳам осон эмас. Юлдузлар билан ишлаш жуда қийин. Уларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кичик сабаб ҳам уларни жамоага фойдаси тегмайдиган ҳолга олиб келиб қўйиши мумкин. Ўтган мавсум бўйича гапирсам, бизда кўпчилик ўйлаганчалик катта пул тўланмайди.

- Футзал терма жамоамиз шу пайтгача Осиё чемпиони бўлмади...

- Авваллари Осиёда ҳар доим кучли тўртликда юрардик. Биздан ташқари, Эрон, Япония ва Таиланд термалари кучли саналишарди. Бугунги кунда шу тўртталикка кириш ҳам қийин. Аммо бу йил Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлдик. Рейтинг бўйича дастлабки тўртта ўриндаги жамоа Осиё чемпионатида бир гуруҳга тушмайди. Демак, фақат ярим финалдагина кучли жамоалар билан тўқнаш келишимиз мумкин. Ярим финал эса - жаҳон чемпионати йўлланмаси деганидир. Келаси йили ўтказиладиган Осиё чемпионати айнан ЖЧга йўлланма беради. Исталган спорт турида авлодлар алмашинуви кузатилади. Терма жамоа етакчилари ўрнини эгаллайдиган ўйинчиларни вақтида тарбиялаш учун ёшларга катта эътибор қаратиш лозим. Ўзбекистон футзал ассоциацияси вице-президенти Жаҳонгир Усмонов ҳам ёшларга эътиборни кучайтириш ҳақида кўп гапирмоқда. Унинг ташаббуси билан ўйин қайдномасига 1996-1997 йилда туғилган  ёшларни ҳам киритиш мажбурий қилиб қўйилди. «Локомотив»­дан ташқари, «Ардус», «Бун­ёдкор» ва «Пахтакор» жамоаларида ёшларга катта эътибор қаратиляпти. Лекин ёшартириш жараёнига ҳамма клублар ҳам амал қилишмаяпти. Аксарият жамоалар мавсум бошида қўйилган вазифани бажариш учун тайёр ўйинчиларни олиб, асосан уларга таянишмоқда. Биласизми, Эрондаги мактабларда футзал дарслик сифатида киритилган. Шунинг учун ҳам Осиёдан биргина Эрон термаси Европанинг энг кучли жамоалари билан тенгма-тенг ўйнаб келмоқда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:06, 06.11.2014. Ўқилди: 5552 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.