Германиянинг "Боруссия" (Дордмунд) жамоаси сардори Матс Ҳуммелс қишки трансфер вақтида "Арсенал"га ўтиши эҳтимоли анчагина юқори эканлиги таъкидланмоқда.
Дордмунд жамоасининг миллий чемпионатдаги ишлари яхши эмас. Табиийки, ҳар бир футболчи ҳар мавсум Чемпионлар лигасида қатнашишни хоҳлайди ва шунингдек янги жамоасида асосий таркибдан ўрин олишини ҳам хоҳлайди.
"Арсенал"да эса ҳозирда ҳимояда муаммолар кўп. Венгер эса ёздан бери Ҳуммелс билан қизиқаётганини айтиб келмоқда. "Арсенал"нинг қишки трансферда марказий ҳимоячи олиш режаси биринчи ўринда турибди. Ҳозирда эса лондонликлар ҳимоя чизиғини Ҳуммелс билан кучайтирмоқчи эканлиги очиқланиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳуммелснинг шартномасида унинг товон пули 30 млн фунт қилиб кўрсатилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).