Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғолиб чиққан эҳтиёткорлик

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон кубоги финали курашга бой ва қизиқарли ўтиши кутилганди. Қайсидир маънода кутилган умидлар оқланди, дейиш мумкиндир балки. Олмалиқда бўлиб ўтган ўйинда ҳар икки жамоанинг ғалабадан умидвор эканлиги яққол кўриниб турди. Шу куни «Бунёдкор» ҳам, «Локомотив» ҳам ғолиб чиқишни жуда истади. Аммо шу истак йўлида танланган услуб етарлича самара бермади, чоғи. Натижада стадионга йиғилган мухлислар бир қадар зерикарли ва анчайин эҳтиёткор финал томоша қилишди.

Аслида бундай ҳолат жаҳон футболи учун ҳам бегона эмас. Яхши биламизки, кўп йирик мусобақаларда ҳам финаллар одатда зерикарли ўтади. Ўзбек футболи дунё даражасига чиқиб бормоқда, де­йиш қийин-ку, аммо миллий кубогимиз финали шиддатдан холи ва эҳтиёткор футболга мойил кечганини инкор этиш ноўрин. Дарҳақиқат, бу томонлама футболимиз дунё даражасига чиқиб бормоқда, шекилли.

Ўзбекистон кубоги - ҳар икки жамоа учун мавсумни қутқариш учун сўнгги имконият эди. Сабаби оддий - «Бунёдкор» бу йил кучли учликка ҳам киролмади, «Локомотив» эса узоқ кутилган чемпионликка яна эришолмади. Бундай ҳолатда кубок финали катта аҳамият касб этиши турган гап. Балки шу нарса жамоалардан ҳаддан ортиқ эҳтиёткорлик талаб қилгандир...

«ҚАЛДИРҒОЧЛАР»

«Бунёдкор» кубок финалида асосан қарши ҳужумлар орқали ўйнашга қарор қилди. Яна бир аҳамиятли жиҳати - Сергей Лушан бу ўйинда тажрибали футболчилар хизматига таянди. Мураббий жамоа бошқарувига келгач, асосий урғуни ёшларга бериб келаётганди, аммо кубок финали бундан мустасно бўлди. Ўйиндан сўнг мураббийнинг ўзи ҳам тан олиб айтди: «Масъулиятли ўйинларда тажрибали футболчилар майдонга тушишгани маъқул».

Балки шу сабабдир, «Бунёдкор» асосан қарши ҳужум тактикасида ҳаракатланишга мажбур бўлди. Асосий эътибор ҳимояга қаратилди. Бироқ бундай услуб билан жамоа муваффақиятга эришолмаслиги биринчи бўлимдаёқ ойдинлашиб қолганди. Чунки «Бунёдкор» ташкил қилаётган қарши ҳужумлар сценарийсини олдиндан айтиш мумкин эди - ҳимоячилар тўпни рақибдан олиб қўйишгани ҳамоно олдинга, Сардор Рашидов томон узатиб берадилар. Сардор эса индивидуал маҳорати эвазига «Локомотив» ҳимоячиларидан қочиб кетиши лозим...

«Бунёдкор»нинг бу режаси амалга ошмаганига кўп ҳам ҳайрон қолиш шарт эмас. Чунки «Локомотив» ҳимояси бу услубни дастлабки дақиқалардаёқ «ўқий» олди ва Сардор Рашидов тезда зарарсизлантирилди. Айниқса, бу борада «темирйўлчи» Салим Мустафоевга қойил қолиш керак. Ҳимоя­чи ҳеч бир жабҳада рақибига имконият қолдирмади. Натижада «қалдир­ғочлар»нинг ҳар бир уринишлари кўринмас деворга урилиб қайтаверди...

«ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР»

«Локомотив» эса аксинча, ташаббусни ўз қўлида ушлаб туришга ҳаракат қилди. Олдинга ўтиб айтиш лозим, бу иш жамоага у қадар қийинчилик туғдиргани йўқ. Чунки «Бунёдкор» тўп назоратини рақибга бериб қўйди. Натижада Вадим Абрамов шогирдлари истаганча ҳужум уюштирдилар. Бу ҳужумлардан бирор маъно чиқмагани эса, алоҳида масала. Шу куни «Локомотив»нинг олдинги чизиғида ҳаракатланишган Александр Гейнрих ва Алишер Шоғуломовга рақибнинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш учун маҳорат етишмади. Гейнрихнинг энг яхши кунлари ортда қолгани кўриниб қолди, Шоғуломовнинг эса, энг яхши кунларида ҳам бу ишни уддалаши анча шубҳали масала. Қисқаси, «Локо»нинг кўп сонли ҳужумлари «Бунёдкор»нинг кўп сонли ҳимоя­сидан ўтолмади.

ЯКУНИЙ МАСАЛА

Бундай ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмагани ортиқча ҳайратлантирмаслиги керак. Аслида ҳам, ўйин олдидан кўпчилик иш қўшимча бўлимлар ва ҳаттоки, пенальтилар сериясига боришини тахмин қилаётганди. Кутилганидек, қўшимча бўлимлар бошлангач, ҳар икки жамоа ўйинда ўзгариш ясашга киришди. «Бунёдкор» тажрибали футболчилар ўрнига ёшларни тушириб, ҳужумкорликни оширган бўлса, «Локомотив» кўпни кўрган Жасур Ҳасанов ва Марат Бикмаевга ишонч билдирди. Якунда айнан шу қарор ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

Марат Бикмаев ўзи учун ажратилган ўнг қанотдан олдинга ўтиб бораётганида, кўпчилик голли вазият яратилишига ишонмаганди. Чунки бундай ҳужумлар ўйин давомида кўп амалга оширилди. Аммо Бикмаев кутилмаганда ностандарт қарор қабул қилди ва бурчак томон югуриш ўрнига тўпни марказга ўнглаб олиб, ҳимоячилар таъқибидан маълум вақт холи бўлди. Мана шу сониялар Маратга бошини кўтариб, шерикларини кўриб олиш ва тўпни идеал тарзда етказиб бериш учун кифоя қилди. Қулай вазиятга чиқиб борган Жасур Ҳасанов адашиши мумкин эмас эди ва тажрибали футболчи узоқ кутилган голни уриб, барчасини ҳал этди.

Шу тариқа «Локомотив» ўз тарихидаги илк совринни қўлга киритди ва миллий кубогимиз соҳибига айланган 6-клуб сифатида тарихдан жой олди. Ўйинда эса, эҳтиёткорлик ғолиб чиқди. У ёғини сўрасангиз, эҳтиёткорлик имкониятни бой бериши мумкин эмасди, чунки ғолиб ҳам унга суянди, мағлуб ҳам...

Кубок ғолиблари ва финалчилари

1.    «Пахтакор»         11          2

2.    «Бунёдкор»        4            3

3.    «Навбаҳор»        3            1

4.    «Нефтчи»            2            5

5.    «Дўстлик»           1            -

6.    «Локомотив»       1            0

7.    «Насаф»             -             4

8.    «Темирйўлчи»     -             1

9.    «Янгиер»            -             1

10.   МҲСК

11    «Самарқанд-Д»   -             1

      («Динамо»)          -             1

12.   «Трактор»           -             1

13.   «Машъал»          -             1

14.   «Шўртан»             -            1

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:52, 18.11.2014. Ўқилди: 3938 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик