Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ўзэкспомарказ»да «Sport World Uzbekistan – 2014» халқаро кўргазмаси иш бошлади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ўзэкспомарказ»да «Sport World Uzbekistan – 2014» ва «Болалик дунёси – 2014» халқаро кўргазмалари иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Кўргазмалар «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси кўмагида «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуи томонидан ташкил этилди.

Спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасида бугунги кунда мамлакатимизда 1500 дан ортиқ болалар спорти объекти фаолият юритмоқда. Бу объектлар асосан юртимизда ишлаб чиқарилаётган спорт инвентарлари билан жиҳозланмоқда. 120 турдаги спорт инвентари ва ускуналарининг 116 таси корхоналаримизда ишлаб чиқарилмоқда.

Мамлакатимиз спорт саноатининг сўнгги ишланмаларини ўзида мужассам этган ихтисослаштирилган «Sport World Uzbekistan» спорт ускуналари, анжомлари ва кийимлари кўргазмаси иккинчи марта ўтказилмоқда. Унда ўттиздан зиёд компания иштирок этаётир.

Кўргазмада “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси таркибидаги корхоналар ҳам ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Уларнинг стендларидан ҳам «Машхим» масъулияти чекланган жамияти ва «Asia Sport-S» хусусий фирмаси маҳсулотлари каби турли тренажёрлар, футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, теннис, стол тенниси, бадминтон, гимнастика, бокс, кураш, енгил атлетика, армрестлинг, ядро улоқтириш, велоспорт ва шахмат сингари спорт турлари учун инвентарь ва жиҳозлар жой олган.

– 1996 йилда ташкил этилган компаниямиз спорт товарлари импортидан босқичма-босқич воз кечиб, уларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, – дейди «Asia Sport-S» хусусий фирмаси бош директори Саидаҳмад Камолов. – Бугунги кунда 35 турдан ортиқ спорт инвентари ва жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларимизни экспортга ҳам етказиб бермоқдамиз.

«Спорт иншоотлари қурилиши» бўлимида усти очиқ ва ёпиқ спорт майдонларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ҳамда турли спорт қопламаларини ётқизишга ихтисослаштирилган «Aniz» (Sportplay) масъулияти чекланган жамияти ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Шунингдек, «Восток» компанияси нуфузли хорижий компаниялар томонидан спорт иншоотлари учун махсус ишлаб чиқарилган қоплама намуналарини тақдим этган.

Кўргазмада «Liliya Luks» масъулияти чекланган жамияти альпинизм учун мўлжалланган жиҳозлар, «Telemetrik» компанияси эса маълумот таблоси ва бошқа турдаги электрон маҳсулотларни намойиш қилмоқда.

«Ўзбекенгилсаноат» давлат акциядорлик компанияси стендида кенг турдаги спорт кийимлари тақдим этилмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси, «Соғлом авлод учун» фонди ва қатор спорт федерациялари маълумотлар акс эттирилган стендлар билан қатнашмоқда.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 01:32, 21.11.2014. Ўқилди: 4061 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик