Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё кубоги Австралияга етиб келди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Келаси йилнинг 9 январида барчамиз орзиқиб кутаёган Осиё кубоги турнирига старт берилади. Мазкур турнирнинг бош соврини Осиё бўйлаб саёҳатини якунлаб, ниҳоят "яшил қитъа"га етиб келди. Айни дамда кубок Сидней соҳилларидан бирида.

AFC Cup 2015 Australia.jpg

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги қитъа бўйлаб ўзининг саёҳатини сентябрь ойида Хитойдан бошлаган эди. Шундан сўнг Қатар, БАА, Жанубий Корея ва Японияда бўлиб, бугун тонгда Сиднейга етиб келди.

Asian Cup 2015.jpg

Энди соврин шу ҳафтадан мусобақа учрашувлари қабул қиладиган беш шаҳар – Сидней, Ньюкасль, Мельбурн, Канберра ва Брисбен бўйлаб янги саёҳатини бошлайди.

Турнир жами 32 учрашувдан иборат бўлиб, 9-30 январ кунлари бўлиб ўтади. Унда Осиёнинг энг сара 16 терма жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб боради. Илк учрашув 9 январь куни Мельбурнда "А" гуруҳи вакиллари мезбон Австралия ва Қувайт терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади.

Кубокнинг мезбон шаҳарлар бўйлаб саёҳати давомида футболчилар, мухлислар уни яқиндан кўришлари ва у билан суратга тушишлари мумкин. Бундан ташқари кубокни таништиришда ташкил қилинадиган турли ўйинларда ҳам қатнашиш имкониятига эга.

Asian Cup 2015 Brett Emerton.jpg

Кубок маҳаллий вақт билан соат 10:00дан тунги 00:00гача қуйидаги шаҳарларда омма эътиборида бўлади:

4 декабрь: Centenary Square (олдинги "Church St Mall"), Парраматта

6 декабрь: Wheeler Place (Уилер майлони), Ньюкасл

8 декабрь: Federation Square (Федерация майдони), Мельбурн

10 декабрь: Canberra Centre (Канберра маркази), Канберра

12 декабрь: Queen St Mall, Брисбен

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси "В" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, илк баҳсни Шимолий Корея термасига қарши (10 январь) ўтказса, 2-турда Хитой (14 январь) ва сўнгги турда Саудия Арабистони (18 январь) термалари билан куч синашади.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 19:09, 02.12.2014. Ўқилди: 5182 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик