Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • 1:4
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • 2:4
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе
      • 01.07.2025 06:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 01.07.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
  • Суперлига
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • 3:2
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • 3:1
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 13 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.06.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Саарбрюккен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.06.2025

      05:10 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      05:40 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 2 в Сириусе, Россия.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      09:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв".
      10:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:50 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      15:00 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      16:15 "Непридуманные истории". Омская область.
      16:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
      18:10 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:05 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:35 "Непридуманные истории". Омская область.
      01:05 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      03:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      04:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.06.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Црвена Звезда" (Сербия).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Веснина.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Заур Абдуллаев против Роджера Гутьерреса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:35 Д/ф "КОПА 71".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. "Динамо" (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Алешандре Пантожа против Кая Асакуры, Сирил Ган против Александра Волкова.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      04:55 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.06.2025

      06:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Женщины. Групповая гонка.
      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      09:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      13:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      14:45 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      21:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      00:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдумалик Абдуллаев: “Олий лига иштирокчилари кўпайса, мавсум қизиқроқ ўта бошлайди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Навбаҳор” клуби мавсум муваффақиятли тугади. Йил бошида Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг жамоанинг натижаларида ҳам, ўйинларида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди. Бунинг натижасида наманганликлар якунига етган мавсумни яхши тарзда тугатишди ва маррага еттинчи бўлиб етиб келишди. Бу йил Ашурматов давралар оралиғида ҳужум чизиғини кучайтириш истагида Руслан Качурни хориждан таклиф қилди. Бунга қайсидир маънода маҳаллий ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевни “Футбол-МЕД”да кўрикдан ўта олмагани ҳам сабаб бўлди дейиш мумкин. Футболчи иккинчи даврада асосан ёшлар таркибида тўп сурди. Куни кеча Абдуллаев билан боғланиб, якунига етган мавсум юзасидан ўзимизни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Якунига етган мавсум клубимиз учун жуда яхши тугади, - дея гап бошлади Абдуллаев. Негаки жамоага Бахтиёр Ашурматовни бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг натижаларимизда ўзгаришлар кузатилди. Мураббий тартиб-интизом масаласини биринчи ўринга олиб чиқди. Таркибни маҳаллий футболчиларни ташкил топишига кўмаклашди. қолаверса, бир қатор тажрибали футболчиларни ҳам таркибга жалб қилган ҳолда курашувчан жамоа тузди. Шу сабабли мавсумни жуда яхши тарзда ўтказаётгандик. Тўғри, жамоамиз олдига олтинчи ўринни қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Бунга эришишимиз мумкин ҳам эди. Бироқ, сўнгги турда дуранг натижа қайд этганимиз туфайли еттинчи ўринга тушиб қолдик. Мавсум якунидан нолимаслигимиз керак. Чиройли ўйинлар орқали наманганлик мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қилдик. Улар анчадан пайтдан бери жамоадан чиройли футбол кўришни истаётгандилар.

- “Навбаҳор” биринчи даврада яхши ўйин кўрсатдими ёки мавсумнинг иккинчи қисмидами?
- Биринчи даврада деган бўлардим. Сабаби биринчи даврада кўплаб ўйинларда чиройли футбол намойиш қилдик. қолаверса, муҳим бўлган бир қатор очколарни қўлга киритдик. Шу боис биринчи даврада “Навбаҳор”нинг ишлари анча яхши кетаётганди. Иккинчи даврада жамоа янада яхшироқ футбол кўрсатишга уринди. Натижалар яхшироқ бўлди. Лекин, биринчи даврага нисбатан иккинчи даврада кўплаб ўйинларда муҳим очколарни қўлдан чиқардик. Айнан шунинг эвазига вазифа бажарилмади деб ўйлайман. Вазифани бажаришга барчамиз астойдил ҳаракат қилган бўлсакда, якунда буни уддасидан чиқа олмадик.

- Чемпионатдаги энг яхши ва ёмон ўйинлар деб қайси учрашувларни кўрсатган бўлардингиз?
- “Пахтакор”га қарши кечган ўйинларни айтган бўлардим. Чунки уларга қарши Тошкентда ўтган учрашув дуранг натижа билан тугаши керак бўлган баҳсда ҳакамнинг чиқарган кутилмаган қарори барчасини ўзгартириб юборди. Ўша куни биз жуда қийин баҳсда иштирок этдик. Рақибимиз ўз майдонида тўп сураётгани боис, кўплаб ҳужумларни ташкил қилди. Бироқ, ҳакам нотўғри қарор чиқаргани боис имкониятни бой бергандик.

- Мавсумни янада яхшироқ тугатиш учун жамоага қанча очко етишмади?
- Масалани ечими очколарни қанчалигида эмас. Баъзи ўйинларда ўз имкониятларимиз даражасида ҳаракат қилмаганимиз сабабли, вазифани қўлдан чиқардик. Лекин, мавсум мобайнида ўзимиз учун керакли очколарни қўлга киритганимизда, чемпионатни балки бешинчи ўринда тугатармидик. Чунки айрим ўйинларда кутилмаган тарзда очколарни қўлдан чиқардик.

- Бу йил Сизни ажаблантирган жамоалар бўлдими?
- Биринчи навбатда “Машъал”ни кўрсатган бўлардим. Муборакликлар биринчи лигадан чиқишганига қарамай, чемпионатни юқори нотада тугатишди. Таркибда аксарият футболчилар ёш бўлишларига қарамай, улар барибир ўзларини яхши томондан намойиш этишди. 5-ўринни олгани таҳсинга сазовордир.

- Биринчи даврада асосий таркибда ўйнадингиз. Икки маротаба гол уришни ҳам уддасидан чиқдингиз. Иккинчи даврада эса вазият бошқача тус олди. Буни кутмаган бўлсангиз керак?
- Ҳа, кутмагандим. “Футбол-МЕД”да тиббий кўрикдан ўта олмадим. Кейин даволанишимга тўғри келди. Даволандим. Бироқ, асосий таркибда ўйнашга имконият берилмади. Шу боисдан ёшлар сафида тўп сурдим. Асосан мавсум якунига қадар спорт формамни ушлаб туришга ҳаракат қилдим. Шунингдек, ўйин амалиётига эга бўлиб туриш муҳим эди.

- Ёшлар сафида ўйнаш асосий таркибга нисбатан осонроқми?
- Шундай. Асосий таркибда кучли футболчиларга қарши тўп сурасиз. Тажрибангиз янада ошади. Ёшлар таркибида эса асосан ёшлар тўп суриши боис, у ерда ўйнаш қийин кечмади. Шу сабабли айта оламанки, асосий таркибда ўйнаш бошқа, ёшларда ўйнаш.

- Биринчи даврада бош мураббий Сизга ҳам ишонч билдираётганди. Бундай имкониятдан қай даражада фойдалана олдим дея ўйлайсиз?
- Боя айтиб ўтганимдек, қўлимдан келганча жамоанинг ўйинларига ёрдамим тегишига ҳаракат қилдим. Бош мураббийнинг билдирган ишончи туфайли, ўзимда янада қўшимча кучни ҳис қилдим. Бу эса менга ўйинлар мобайнида асқотди дейиш мумкин. Янада кўпроқ голларни уришим мумкин эди. Лекин, яратилган вазиятлардан фойдалана олишда қийналдим. Шунга қарамай, Ашурматов янада ишонч билдирган ҳолда, майдонга туширишда давом этди.

- Кўпчилик “Навбаҳор”нинг ижобий ўйин кўрсатишида бош мураббий этиб тайинланган Бахтиёр Ашурматовни ўрни катта бўлганлигини таъкидламоқда. Бунга муносабатингиз қандай?
- Жуда яхши. Ашурматовни бош мураббий этиб тайинлангани чиндан ҳам бизга қўл келди. Таркибни шакллантирди. Шунингдек, клубнинг ўйин услубини янгилади. Натижада чиройли футбол кўрсатишни бошладик.

- Бахтиёр Ашурматов билан келаси мавсумда ҳам бирга ишлашни истайсизми?
- Албатта, истайман. Уни клубда қолишини хоҳлардим. Ҳозирда ушбу мутахассисга бир қатор жамоалар катта қизиқиш билдираётганлиги борасида миш-мишлар пайдо бўлган. Ашурматов жамоада қолса бирга ишлашга тайёрман.

- Янги битим таклиф қилинса, клубда қоласизми?
- Худди шундай. Жамоада қоламан. Бу ердаги шароитлар менга маъқул келмоқда. Шу боис шартномани узайтириш борасида таклиф тушса, буни қабул қилишга тайёрман.

- Олий лигамизда келгуси йилдан иштирокчилар сони 16 тага кўпайтирилди. Бу эса чемпионатни савиясини ошишига ёрдам берадими?
- Шундай бўлса керак. Футболчилар янада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишлари мумкин. Олий лигадаги иштирокчилар сони кўпайиши мавсумни қизиқарли кечишига замин яратади. Ғалаба йўлида янада кўпроқ меҳнат қилинади. Шунингдек, иштирокчиларни кўпайиши орқали ўйинлар сони ошиши футболчиларни ўйин амалиётига янада кўпроқ эга бўлишларига катта ёрдам беради. Натижада миллий терма жамоамизга номзод футболчилар сони ҳам ортиб бораверади деб ўйлайман.

- “Навбаҳор” клуби аввалги йилларда молиявий муаммоларга кўп маротаба дуч келаётганди. Якунланган мавсумда бу каби муаммолар бартараф этилган кўринади...
- Ҳа, бу йилги шароитларимиз анча яхши бўлди. Раҳбарият вақтида клубга эътибор қаратди. Шу сабабли футболчилар пулларини ўз вақтида олиб туришди. Бу эса натижаларимизга ҳам бевосита таъсир кўрсатди дейишим мумкин.

- Демак, “Навбаҳор”да ўзгаришлар бўлди, шундайми?
- Ўзгаришлар тўғрисида гапирадиган бўлсам, албатта бўлди. Молиявий муаммолар анча яхшиланди. Таркибда ўзгаришлар қилинди. Тартиб-интизом масаласи биринчи ўринга чиқди. Ўйин услуби ўзгариб кетди. Хуллас, янги бош мураббийни жамоага келиши, барча жиҳатларни яхши томонга ўзгаришига сабабчи бўлди деб бемалол айта оламан.

- Мухлислар жамоани 7-ўринни қўлга киритганидан мамнун бўлишдими? Бу борада нима дея оласиз?
- Мухлисларимизни қувонтириш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. Ўзи бир неча йиллардан бери наманганлик ишқибозларни қувонтиришни уддасидан чиқа олмаётгандик. Чиройли футбол кўрсата олмаётганимизга қарамай, улар бизни қўллаб-қувватлаётгандилар. Бу йил янги бош мураббий қўл остида барчаси ижобий бўлди. Мухлисларимиз ҳам бундан мамнун эканликларини таъкидлашди.

- Руслан Качур Сизда қандай таассурот қолдирди?
- Качур яхши ҳужумчи эканлигини кўрсатди. Уни “Бухоро”га қарши ўйинда “покер”га эришгани имкониятларини қандайлигини кўрсатиб берди. Барибир олий лигада битта ўйинда тўртта гол уриш осон иш эмас. Кейинчалик Качур гол ура олмади. Назаримда унга бу борада омад етишмади. Шундай бўлишига қарамай, Руслан Качурни яхши ҳужумчи деб биламан.

- Легионер ҳужумчиларнинг маҳаллий футболчилардан фарқи нималарда бўлиши керак деб ўйлайсиз?
- Хориждан келаётган футболчиларни бизникилардан устун дейиш қийин. Ҳужумчилар борасида ҳам айнан шуни айтишим мумкин. Чунки хорижликлар барибир маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак. Майдонда ҳам, машғулотларда ҳам, ажралиб туришса, ёмон бўлмасди. Ҳозирги ҳужумчилар эса битта ёки иккита ўйинда ўзини яхши тарафдан кўрсатмоқда. қолган ўйинларда эса бундай ҳолатни учратиш қийин. Керак бўлса, ўзимизнинг футболчилар улардан кучлилик қилишмоқда. Тўғри, яхши легионерларнинг олиб келиш учун клубларимиз катта маблағларни сарфлашлари керак бўлади. Ўртамиёналари эса ўзларини кўрсата олишмаяпти. Камчиликларимизни айнан хорижликлардан ўрганишимиз лозим. Лекин, ҳозирги легионерларнинг айримлари биздан ҳам ўрнак олишмоқда.

- Дарвозабонлар учун алоҳида мураббий бириктирилган. Балки ҳужумчиларга ҳам шундай мутахассислар жалб қилинса, янада ўсиш юзага келиши мумкинми?
- Агар шундай қилинса, нур устига аъло нур бўларди. Дарвозабонларнинг хатоларини мураббийлар ўргатиб, қачон ва қаерда нималарга эътибор қаратиш лозимлигини уқтиришади. Ҳужумчилар учун ҳам алоҳида мураббий бириктирилса, камчиликларимиз бирмунча енгилашган бўларди. Бу эса бизни янада ўсишимизга бевосита ёрдам берган бўларди.

- Мавсум якунлари бўйича “Навбаҳор”да ўйнаган бирор футболчини энг яхши футболчилар сафига қўшган бўлардингизми?
- Ҳимоя чизиғида энг яхшилар қаторига Юрий Рижкони қўшган бўлардим. У мавсумни жуда яхши тарзда ўтказди. Клубимизнинг аксарият ўйинларида айнан унинг қилган ҳаракатлари жамоамизга асқотди. Умуман олганда, Рижко клубимизга жуда яхши мослашиб кетди. Ҳимоядаги ишончли ўйинлари таҳсинга лойиқ.

- Якунига етган мавсумда чемпионатимизнинг энг яхши футболчиси сифатида кимни тилга олган бўлардингиз?
- Бунга кўплаб футболчиларни мисол келтириш мумкин. “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандаровни бунга лойиқ топган бўлардим. Чунки Искандаров ёш бўлишига қарамай, клубда катта хажмдаги ишларни бажарди. қолаверса, клубини чемпионликни қўлга киритишида, қўшган улуши ҳам салмоғли бўлди. Шунингдек, Жамшид миллий терма жамоанинг ҳам доимий футболчиларидан бирига айланиб бормоқда.

- Артур Геворкянни юртимизда тўп сураётганига кўп бўлди. У ҳар йили бир текис футбол кўрсатади. Тўпурарликни ҳам қўлга киритди. Унинг барқарор ўйин кўрсатишининг сири нимада деб ўйлайсиз?
- Геворкян чиндан ҳам кучли футболчи ҳисобланади. Унга қарши бир неча маротаба ўйнаганман. Унинг майдонда қилган ишлари таҳсинга лойиқ. Артур Геворкянни ҳозир легионер футболчи демасак ҳам бўлади. Худди маҳаллий ўйинчилар сингари чемпионатимизда тўп сурмоқда. Шунингдек, ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, тўпурарликни қўлга киритди. Бу ўйинчи ҳужумчиларга ҳам қандай ўйин кўрсатиш лозилимгини намойиш этмоқда.

- Ҳадемай, янги мавсумга тайёргарлик бошланиб кетади. Сизни ҳозирда соғлиғингиз қай даражада?
- Яхши. Яқинда тиббий кўрикдан ўтдим. Энди клубим билан яна бир маротаба тиббий кўрикдан ўтгани бораман. Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. Янги мавсумда яхши бўлади. Жамоа сафида кўплаб голларни киритиб, “Навбаҳор”нинг ғалабаларига ҳисса қўшишни режалаштирганман. Умуман, янги мавсумда ҳужумчи сифатида ўзимнинг ёрқин ўйинларимни намойиш этмоқчиман.

- Кейинги йилда ҳам “Навбаҳор” янада юқори ўринларга кўтарила оладими?
- Ўйлайманки, кўтарила олади. Жамоамиз раҳбарияти бу йил ўйнаган футболчиларни таркибда имкон қадар олиб қолишмоқчи. Бу футболчилар билан келгуси мавсумда ҳам кўтаринки кайфиятда тўп суришни инобатга олишган. Демоқчиманки, кейинги мавсумда жамоамиз камида олтинчи ўринга ҳаракат қилади. Якунда бунга эриша оламиз деб ҳисоблайман. Асосийси, бош мураббий Бахтиёр Ашурматов клубдан қолса бўлди. Мураббийни қолиши бизга катта ёрдам бўларди. Футболчиларда ҳам янада ишонч ортарди. Кейин бемалол юқори ўринлар учун кураша олардик деб ўйлайман.

Манба: “Аср футболи” газетаси.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:08, 02.12.2014. Ўқилди: 3457 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.