Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6501]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6112]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3948]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2331]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2310]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2274]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2011]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1894]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1825]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1748]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фарҳод Абдуллаев: «Австралиялик ҳакамлар бизнинг ҳакамлардан кучли эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ҳакамлар / Семинарлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ҳамюртимиз ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев Австралиянинг Канберра шаҳрида маҳаллий инструктор ва назоратчилар учун ташкил этилган семинарда ўз ҳамкасбларига сабоқ берди. ФИФА ва ОФК томонидан ташкил этиб келинаётган бу каби туркум семинарларда Фарҳод Абдуллаев мунтазам иштирок этади. Бундан аввал ҳам ҳамюртимиз Осиёнинг бир нечта давлатларда ташкил этилган семинарларда қатнашганди. Январь ойида Австралияда Осиё Кубоги-2015 ўтказилишини инобатга олсак, Канберрадаги семинар нима мақсадда ташкил этилганини англаб олиш мушкул эмас. Биз Австралиядаги ушбу семинар ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида Фарҳод Абдуллаевдан интервью олдик.

— Фарҳод ака, Австралияда ўтказилган семинар ҳақида маълумот берсангиз.
— Австралиянинг Канберра шаҳрида маҳаллий инструктор ва назоратчилар учун Футуро III номли семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинар ФИФА тавсияси билан ташкил этилди. Семинарда 22 нафар маҳаллий инструктор ва назоратчилар қатнашишди.

— Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад нима?
— Мақсадимиз австралиялик инструктор ва назоратчиларга ФИФА ва ОФКнинг талаблари бўйича янги маълумотларни етказиш ҳамда уларнинг бугунги билим ва салоҳиятига холис баҳо беришдан иборат. Инструктор бу ҳакамни ўргатадиган мутахассис. Табиийки, унинг билими ҳакамдан юқори бўлиши шарт. Афсуски, ҳозир фаолият юритаётган кўп инструкторлар ҳақида бундай фикр билдира олмайман. Уларнинг аксарияти анчадан бири ўз малакасини ошириш устида ишламай қўйишган. Ўқитувчини ҳам ўргатиб туриш керак (кулади). Пичоқ ҳам ишлатилмай тураверса, занглаб кетади. Билимим етарли, деб ҳеч қачон гапириш, бу ҳақида ўйлаш ҳам керак эмас. Аввал олинган билим билан ҳозир ишлаш мушкул. ФИФА ва ОФК томонидан инструктор, назоратчи, комиссар, ҳакамларга қўйилаётган талаблар ўзгариб боряпти. Шундай экан, мен тилга олган ҳамкасбларимиз ўз устиларида ишлашда давом этишлари керак.

— Австралиялик инструкторларнинг бугунги савияси ҳақида қандай фикрдасиз?
— Яхши, лекин кўп нарсани ўзгартириш керак. Албатта, бу борада ФИФАдан кўпроқ мутахассислар келиб янгиликларни ўргатмаса, австралиялик инструктор ва назоратчилар учун қийин бўлади. Ҳозир ўтказилаётган семинар ҳам шу мақсадда ташкил этилган. Австралия футбол федерацияси ФИФАга мурожаат қилиб, ўз назоратчилари учун семинар ўтказиб беришни сўраган. Яна бир маълумот, яқинда айнан Канберра шаҳрида ҳакамлар учун ҳам семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинарни малайзиялик Субҳиддин Моҳд Солиҳ олиб борди. Ҳакамлар савиясини ошириш мақсадида ўтказилаётган семинарларга тайинланаётган инструктор икки баравар кўпрок билимга эга бўлиши лозим. Акс ҳолда ўтказилаётган семинарлардан фойда бўлмайди.

— Сиздан ташқари дарсларни яна кимлар ўтишди?
— Малайзиялик Родзали Ёкуб билан бирга семинар ўтказдик. У тажрибали, кўп йиллардан бери шу йўналишда ишлаб келаётган ҳамкасбим ҳисобланади.

— Австралия футбол федерацияси қандай шароитлар яратган?
— Барча шароитлар жуда юқори савияда яратилди. Семинар Канберра шаҳридаги Австралия спорт институтида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ҳам дарсларни қунт билан тинглаб, амалий машғулотларда фаол қатнашишди.

— Фарҳод ака, австралиялик ҳакамлар ҳақида фикрингиз қандай? Бенжамин Уильямсдан кейин ёш ҳакамлар етишиб чиқяптими?
— Шуниси аниқки, улар бизнинг ҳакамларимиздан кучли эмас. Факат уларга яратилган шароитлар бошқача. Бу билан улар фахрлансалар арзийди. Ўқув марказлари, стадионлар ва онлайн ўқитиш тизими. Бу борада австралияликлар мақтана олишади. Бенжаминдан кейин 3-4 нафар ёш, истеъдодли ҳакамлар етишиб келяпти. Яқин йилларда уларни халқаро ўйинларда кўрамиз.

— Январь ойида Австралияда Осиё Кубоги-2015 финал босқичи ўтказилади. Осиё Кубогига тайёргарлик қандай кетаётган экан? Мусобақа руҳияти сезиляптими?
— Австралияда футбол биринчи рақамли спорт тури эмас. Ҳамма крикет ва регби тўғрисида гаплашяпти. Бошқа шаҳарларни билмадиму, ҳозир Канберрада бўлиб турганим учун, айнан мен турган шаҳарда Осиё Кубогининг ўтказилиши деярли сезилмаяпти. Балки, бу саволга декабрь ойининг сўнгги кунлари жавоб берилса, тўғрироқ бўлар. Лекин Австралияда футбол инфратузилмаси ёмон эмас. Стадионлари талаб даражасида. Фақат гуруҳ ўйинларининг турли шаҳарларда ўтказилиши муаммоларни юзага келтириши мумкин. Биринчи галда иштирокчи терма жамоаларга. Кейин январь ойида Австралияда ёз бўлади. Ҳозир ҳам кун иссиқ, намгарчилик юқори. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Австралиядаги иқлим шароитини инобатга олган ҳолда декабрь ойида БААда иккита хориж йиғинини ташкил этишни режалаштирган.

— Осиё Кубоги-2015 ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар қачон Австралияга етиб боришади? Бу ҳақида маълумотлар борми?
— Осиё чемпионати баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлган. Биздан Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко Австралияга бориши аниқ. Фурсатдан фойдаланиб, бу икки ФИФА ҳакамимиз ва уланинг бригадасига бўлажак Осиё Кубогида муваффақиятли ва бехато бошқарувни тилайман. Барча ҳакамлар 3 январь кунигача Австралияга етиб келишлари шарт.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 22:48, 04.12.2014. Ўқилди: 5163 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик