Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Файзиев: «Шарҳловчи бўлганимдан афсусланмайман...»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Телетрансляциялар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Амалиётимиз тугашига бир кун қолганида маҳоратли шарҳловчи Даврон Файзиев билан шарҳ жараёнида иштирок этдим ва улардан кўп нарсалар ўргандим. Шарҳдан сўнг Даврон ака билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдим. Суҳбатимиз асосан шарҳловчилик касби ҳақида бўлди. Ушбу интервьюни сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.

— Даврон ака даставвал шарҳловчиликка қай тарзда кириб келганинггиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
— Шарҳловчиликка кириб келишимга футбол сабабчи бўлган. Чунки кичкиналигимдан футболга жудаям кучли қизиққанман ва футболнинг ашаддий мухлиси бўлганман. У пайтлари интернет бўлмас эди, шу боис газеталарнинг ҳар битта сонини сотиб олиб, кузатиб, натижаларни ёзиб бориб, жамоадаги ҳар бир футболчини фаолияти ҳақидаги маълумотларни йиғиб борганман. Бу қизиқишни рўёбга чиқаришга битта йўл бор эди. Бу спорт журналистикаси! Айнан шарҳловчи бўлишимни ўзим ҳам ўйламагандим. Бу тасодифан бўлиб қолганди. Бундай бўлишини умуман хаёлимга ҳам келтирмагандим. Мактабда ўқиб юрганимда, мактабимизга радиомухбир болаларнинг спортга қизиқиши ҳақида интервью олишга келди. Спортга қизиқадиган 2-3 нафар болалар орасида ўқитувчилар мени ҳам интервью берадиган хонага киритишди. Журналистлар саволлари асосан футбол ҳақида бўлгани учун кўпроқ мен жавоб бердим. Ҳар бир саволга батафсил жавоб қайтарганимдан сўнг, журналист ҳайрон бўлиб, сизда истеъдод бор экан, радиога боринг, сал машқ қилиб, ўрганиб, балки журналистикага кириб кетарсиз, деган маслаҳат берганидан сўнг, радиога бориб саҳифалар тайёрлаб юрдим. Мактабни битирганимдан кейин, жиддий қарорга келиш керак эди. Олий ўқув юртида ўқишни давом эттириш керак бўлган пайтда футбол орқали журналистикани танладим. ЎзМУга ўқишга кирганимдан кейин, амалиёт ҳам телевидениеда бошланди. Ўша пайтда "Ёшлар" телеканалидаги "Давр" дастурининг спорт лавҳаларида қатнашиб, тажрибамни оширдим. Шарҳловчиликка кириб келишим тез бўлмаган. Информацион дастурларда тажрибамни ошириб, орадан 1-1,5 йил ўтиб, секин-аста шарҳга қўшилишни бошладим ва ўшандан сўнг шарҳловчилик йўналишини эгалладим.

— Илк шарҳлаган ўйинингиз эсингиздами?
— Йўқ, ёмон одатим бор. Мисол учун телевидениега кириб келган куним, биринчи ўйинни шарҳлаган куним, биринчи бор бошловчи сифатида эфирга чиққан куним, биринчи бор маълум бир муҳим воқеаларда қатнашганим ёки шунга ўхшаш кунларни эслаб қолмайман. Бу иш жараёнида ўтиб кетади ва мен учун жудаям катта аҳамиятга эга эмасдек. Шунчаки ўтиб кетаверади. Кейинчалик ўйлайман, нимага эслаб қолмаган эканман, нимага бир жойга ёзиб қўймаган эканман деб. Лекин эслолмай қоламан.

— Бу касбни танлаганингиздан афсусланган пайтларингиз бўлганми?
— Афсусланган пайтим эмас, мисол учун ўзгартирмоқчи бўлган, бошқа йўналишда ҳам ўзимни синаб кўрмоқчи бўлган пайтларим бўлган. Шарҳловчилик билан бирга бошқа йўналишларни ҳам эгалламоқчи бўлганман. Ёшлигимдан доимий банд бўлганман. Яъни шарҳловчилик қилиб, турли хил дастурлар ҳам тайёрлаганман. Кейинчалик "Спорт" телеканали очилганидан сўнг, иккита каналда параллел равишда фаолият олиб бордим. Бўш вақт бўлмагани боис ҳам, бошқа йўналиш ҳақида ўйлашга вақт бўлмади. Аммо афсусланганимни эслолмайман.

— Шарҳ давомида қизиқарли воқеалар бўлиб турадими?
— Бизлар жонли эфирда кўпроқ ишлаганимиз учун қизиқарли воқеалар кўп бўлиб туради. Мисол учун шарҳлаб турган пайтимизда, ўйиннинг узилиб қолиши. Бунинг ўзи қанақадир кутилмаган воқеа. Ёки бирданига ўйинга умуман алоқаси бўлмаган лавҳаларни намойиш этилишини айтиб ўтиш мумкин. Агар шарҳловчи бу ҳолатларга тайёр бўлмаса, эфирда довдираб қолиши ҳеч гап эмас. Бошида ёшроқ бўлган пайтимда шу нарсалар таъсир қилиб, эфирда хатога йўл қўйсам, лавҳа ўчиб қолса, сал ўзимни йўқотиб қўйиб, қолган шарҳ мобайнида ўзимга кела олмай темпим тушиб кетиб, кўнглим тўлмаган вазиятлар кўп бўлган. Кейинчалик сал тажриба ошиб борган сари, бундай вазиятлардан чиқиб кетишни ҳам ўргандим. Ҳозир бундай нарсалар кам бўлади. Бошловчи сифатида эфирга чиққан пайтда ҳам кутилмаган воқеалар кўпроқ бўлади. Масалан, қўлингиздаги ручка тушиб кетиши ёки ўтирган столингиздан эфирга керак бўлмаган товушлар чиқиб кетадиган пайтлар бўлади. Жонли эфир пайтида кулгу келиши жуда ёмон. Ёнингиздаги меҳмон ножўя ҳаракат қилиб қўйиши ёки гап гапириб қўйиши мумкин. Табиий бунақа вазиятларда ҳар қанақа инсон кулгуси келади. Ана ўша нарсани тўхтатиш жуда қийин. Кўпчилик бошловчилар бу нарсани жуда яхши билади. Лекин алоҳида бир кутилмаган, эсда қоларли воқеа сифатида эслолмаяпману, асосан шунақа воқеаларни айтиб ўтишим мумкин.

— "Турдан –тургача" кўрсатуви нима учун тўхтатилди?
— Сабаби шуки, "Турдан-тургача" кўрсатувининг мазмун-моҳияти, маълум марказий ўйинларни муҳокама қилиш эди. Муҳокама қилинганда ҳам у ўйинларни кўрган шарҳловчилар, мураббий ва футболчилар ўйинни ичидаги воқеаларни таҳлил қилади. Лекин “Спорт” телеканалида кучли бешлик ва Чемпионлар лигаси трансляциялари тўхтатилганидан кейин, ўйинларни кўриш имконияти нафақат томошабинларда, балки бизларда ҳам ўйинларни тўлақонли кўриш имконияти йўқ. Томоша қилинмаган ўйинларни, студияда ўтириб муҳокама қилиш, бу мантиқан тўғри эмас. Буни "Евротайм"га ўхшаб голларини кўрсатиб берса бўлади. Лекин ўйин ичидаги тактика, таҳлилни муҳокама қилишнинг иложи йўқ. Чунки ўйин эфирга кетмаган, ўйин кўрилмаган.

— Мана шундай футболга оид бирор-бир таҳлилий кўрсатув қилиш ниятингиз борми?
— Ният бор. Ҳозирча "Турдан-тургача" лойиҳасидан сўнг, менда бироз танаффус. Муаллифлик дастурлар тайёрламаяпман. Лекин баъзи режаларим бор. Ҳозирча қайси бирини эфирга олиб чиқиш борасида аниқ қарорга келганим йўқ. Қачонки ўзимда режам муваффақиятли чиқишига кўзим етса, ўшанда уни мухлисларга тақдим этишим мумкин.

— Агар шарҳловчи бўлмаганинггизда қайси касбни эгаллардингиз? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
— Энди боя айтганимдек, мактабни битиришим билан телевидениега келишим сабабли, ўсмирлик пайтимда ўзимни иқтидоримни бошқа соҳада синаб кўришга улгурмаганман. Дарҳол телевидениега келиб, ёш пайтимдан фаолият бошлаганим туфайли, қайси соҳани тортиб кета олишим ҳақида ўйламаганман. Фақатгина спорт журналистикасида юрганим туфайли, шу соҳани кўз олдимга келтираман. Лекин журналистиканинг бошқа ҳар қанақа йўналишида ишлай оламан. Чунки буни олдин ҳам ўзим учун синовдан ўтказганман. Ҳозирча шу спорт йўналиши ўзимга мос ва ушбу йўналишда ўзимни нимагадир эриша оладиган инсон сифатида ҳис қиламан.

— Даврон Файзиевга учта сўз билан таъриф беринг.
— (ўйланиб) Қийин савол бўлди. Одам ўзига-ўзи таъриф беришга қийналади. Интилувчанлик ва маъсулият. Барибир одам ўзига сифат бериши қийин экан.

— 2014 йил ҳам якунланиб бормоқда. Йил сиз учун қандай ўтди?
— Биринчи навбатда мана шу йилнинг охиригача етиб келганимизга шукр қилишимиз керак. Иш юзасидан ўзимни фаолиятимда, яхши вазиятлар, муваффақиятли дастурлар, яхши репортажлар, иш жараёнида қизиқ лойиҳалар бўлиб ўтди. Лекин 2014 йил фаолиятимдаги жуда фаол йиллардан бири бўлди, деб ҳисобламайман. Иш юзасидан оладиган бўлсак, ўрта даражадаги йил бўлди.

— Энди блиц саволларга ҳам тўхталиб ўтсак. Хоббингиз борми? Бўш вақтда нималар билан шуғулланасиз.
— Бўш вақтнинг ўзи йўқ. Мен спортнинг ҳақиқий фидойисиман, десам ҳам бўлади. Хоббийим ҳам, бўш вақтимдаги машғулотларим ҳам ҳаммаси спорт билан боғлиқ.

— Бир сафар сиз билан суҳбатлашганимизда, мен бирор жамоага эмас, асосан алоҳида футболчиларга мухлислик қиламан, деган эдингиз. Қайси футболчиларга мухлислик қиласиз?
— Тўғри шунақа гапни айтганман. Мен жамоаларга мухлис эмасман, маълум бир футболчиларга қизиқишим мумкин. Лекин бу қизиқиш ҳам доимий равишда бирор-бир футболчининг мухлисига айланиб қолмаганман. Маълум бир даврда қайсидир футболчиларнинг ўйинидан завқ олганман. Мисол учун Дел Пьеро, Раул каби нозик дид билан футбол ўйнайдиган футболчилар ёқади. Гап голда ёки футболчини эгаллаб турган позициясида ҳам эмас, ҳар битта позицияда, ўйинни нозик дид билан ҳис қиладиган ўйинчилар бор. Масалан, дарвозабонларда орасида ҳам бундайлар бор. Шу сабабли ҳам дарвозабонларнинг ўйинига мухлисман. Посбонларнинг хатти-ҳаракатларини кузатишга қизиқаман. Ҳозирги кундаги дарвозабонларни оладиган бўлсак, ҳар доим Петр Чехни ўйинига қизиқиб келганман. Ҳимоячилардан Серхио Рамос ҳам ҳимояда яхши ўйнайди, ҳам гол уради, ҳам жамоасини етакчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячилардан Иньестанинг ўйини менга ёқади. У ҳеч кимга ўхшамайди, такрорланмас техникаси бор. Шунингдек, ҳамма қатори мен ҳам Роналду ва Мессининг ўйинидан завқ оламан. Иккаласигаям тан бераман.

— Коллекция йиғишга қизиқасизми?
— Олдин футболчиларни плакатлари, наклейкалари, газета ва журналларни йиғардим. Футбол ҳақида нимаики чоп этилса, сотиб олиб, коллекция қилардим. Уйда битта хонам газета-журналга тўлиб кетган эди. Охири онам зўрға мендан рухсат олиб, уни йўқ қилишга эришдилар. Лекин яқин-яқингача шу коллекциямни йиғиб борардим. Нима учун йўқ қилдим буни? Чунки, уни йиғишимга сабаб бор эди. Олдин интернет йўқ эди. Бутун маълумотлар ўша газеталарнинг ичида эди. Менга қанақадир архив материал керак бўлса, ана шу газеталар ичидан топардим. Ҳозир унақа нарса умуман кераги йўқ. Ҳатто қўлимдаги телефон орқали ҳар қанақа маълумотни топиш имкониятига эгаман. Демак, замон ўзгарди. Бу коллекция йиғишимдан ҳеч қанақа фойда йўқ. Фақат уйда қоғозларнинг жой олишига сабаб бўлди ва шу сабабли коллекцияларимни йўққа чиқардим. Ҳозирда спортга оид ҳеч қанақа коллекциям йўқ.

— Шарҳловчи бўлиш орзусидаги ёшларга қандай тавсиялар берасиз?
— Шарҳловчи бўлиш орзусидаги ёшларга бир нарсани айтмоқчиманки, бу барибир жиддий касб. Мисол учун кўпчилик шарҳловчи бўлиш учун, шунчаки футболни баъзида томоша қилиш етарли деб ўйлайди. Бу жудаям катта хато. Шарҳловчилик дегани бу фақат футболга қизиқиш дегани эмас. Сал бўлса ҳам журналистикадан хабардор бўлиши керак. Бу йўналишда таҳсил олиш, устозларни маслаҳатларини олиш керак. Иложи бўлса тайёр кадр сифатида, диплом билан, олий маълумотли бўлиб келса ўшанда яхшироқ бўлади. Доимий тарзда изланиш керак. Мисол учун инсон ҳар томонлама билимли бўлиши керак. Тил билиши, бошқа соҳалардан тушунчага эга бўлиши лозим. Шарҳловчи жонли эфир кетаётган пайтда, реал бўлаётган воқеага таъриф беради. Бунинг учун инсон ҳар қандай вазиятга таъриф бериши ва ҳар қанақа вазиятга тайёр туриши керак. Сал интелектуал жиҳатдан ҳам етукликка интилиши ва футбол борасида билими чуқур бўлиши даркор. Мисол учун энг марказий ўйинларни томоша қилиш билан ёки маълум бир клубга мухлислик қилиш билан ўлчанмайди. Шарҳловчи бўлиш учун, бутун хаёлини футбол соҳасини ўрганишга сарфлаши керак.

— Даврон ака мазмунли суҳбатингиз учун катта раҳмат. Сизга кейинги ижодингизда муваффақиятлар тилаб қоламан!

Фурқат Юсупов суҳбатлашди.

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 23:53, 16.12.2014. Ўқилди: 13247 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.