"Ювентус" Аллегрининг дисквалификацияси бекор қилинишига эришди, бироқ...
Италия футбол федерацияси "Ювентус"нинг бош мураббий Массимилиано Аллегри бир ўйинга дисквалификация қилингани тўғрисидаги қарорга берган апелляциясини маъқуллади. Football Italia чоп этган хабарда айтилишича, дисквалификация бекор қилинган бўлса-да, Аллегри 10 минг евро миқдорида жарима тўлашига тўғри келади.
Шу тариқа, мураббий "Ювентус"нинг эртага "Кальяри"га қарши учрашувига бевосита бош-қош бўлади.
Эслатиб ўтамиз, туринликлар устози А-сериянинг 15-тури: "Сампдория"га қарши учрашувдан сўнг ҳакамлар шаънига номаъқул гапларни айтгани учун жазоланмоқда.
Манба: www.championat.com
Киритилди: 22:35, 17.12.2014. Ўқилди: 4907 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар